ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8107 Антимонопольный комитет Республики Узбекистан 19/09/2019 04/10/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Республикада онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларнинг профилактикаси, ташхис қўйилиши ва даволашнинг молиялаштирилишини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-8107

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 16 миллионга яқин ҳолатларда хавфли ўсмалар аниқланмоқда, шундан 9 миллионга яқин одамларнинг оқибати ўлим билан тугаган. Ўлимнинг хавфли ўсмалардан 70 фоизига яқин ҳолатлари паст ва ўрта даромадли мамлакатларда рўй бермоқда.

Хусусан, Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ бемор саратон касаллари ҳисобланади, ҳар йили 20 мингдан ортиқ одамларда хавфли ўсмалар аниқланмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, сўнгги 10 йилда республикада қон тизими касалликларининг ўсиши кузатилмоқда (Ўзбекистонда гемобластозларнинг тарқалиши 100 минг аҳолига 6-7 тани, Россияда 100 минг аҳолига 12,7 тани, АҚШда 100 минг аҳолига 4 тани ташкил этмоқда). Юқори технологияли диагностика усулларининг жорий этилиши ва профилактика кўрикларининг ўтказилиши ҳисобига, республикада ҳар йили ташхис қўйиш, онкогематологик қон касаллиги билан оғриган беморларнинг, айниқса болалар популяциясида ҳаёт давомийлиги ортиб бормоқда. Шу билан бирга, ўлимга олиб келадиган касалликнинг кўплаб ҳолатлари бир нечта сабабларга кўра сақланиб қолмоқда. Хусусан:

биринчидан, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари томонидан қон тизими онкологик касалликларини ташхислаш ва даволаш учун етарли даражада қамраб олинмаганлиги ва кадрларнинг салоҳияти етишмаслиги. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтида ўртача 510-700 нафар “Ўткир лейкемия” ташхиси қўйилган бошланғич катта беморлар ва болалар даволанмоқда, болалар орасида ўртача ҳисобда ушбу касалликнинг 300 та бошланғич ҳолатлари ташхисланмоқда;

иккинчидан, онкогематологик қон касалликларини даволашнинг нархи юқорилиги. Бутун дунёда гематологик беморларни даволаш энг қиммат ҳисобланади. Ўткир лейкемия билан оғриган беморлар учун кимётерапия учун ҳар бир курснинг нархи 3 миллиондан 30 миллион сўмгача ўзгариши мумкин, қон томир ҳужайраларини аутологик трансплантация қилиш учун эса фақатгина дори воситалари учун харажатлар 35 мингдан 100 минг АҚШ долларгача бўлиши мумкин;

учинчидан, касалликнинг ўсиши ва ундан омон қолишининг кенг тарқалган муаммоси бу касалликнинг кейинги босқичларида ва ташхис қўйишнинг мумкин эмаслигида тиббий ёрдамга мурожаат қилишдир. Хавфли ўсмаларни эрта аниқлашда самарали даволаниш билан ижобий натижалар эҳтимоллиги юқори, омон қолиш эҳтимоллиги ошади, касалланиш даражаси ва даволанишнинг нархи камаяди. Шу билан бирга, статистика шуни кўрсатадики, 50 фоиздан кўп бўлган ҳолатларда ушбу касаллик учинчи ёки тўртинчи босқичларда аниқланмоқда ва даволаниш ҳар доим ҳам ёрдам бермайди;

тўртинчидан, республикада гематологлар, кимётерапия дори-воситалари ва онкогематологик касалликларни ташхислаш ҳамда даволаш учун бюджет маблағларининг этишмаслиги беморларнинг омон қолиш даражасини 40-50 фоизга олиб келмоқда, мисол учун мазкур кўрсаткич Россияда 60-90 фоизни ва Европа давлатларида 80-90 фоизни ташкил қилмоқда;

бешинчидан, саратон касаллиги вужудга келиши эҳтимоли кўп миқдорда нотўғри овқатланиш, жисмоний фаолиятнинг етишмаслиги, тамаки, алкогол ичимликларни истеъмол қилиш, шунингдек саломатлик учун зарар ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилиш билан боғлиқ.

Саратон ва бошқа ўткир касалликларга чалинган беморлар, айниқса болалар учун зарурий даволашни молиялаштириш ва етарли даволашни таъминлашда давлатнинг ролини ошириш, ўлим ҳолатлари олдини олиш, одамларнинг кайфияти ва фаровонлигини ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига биноан, истеъмолчилар ҳаёти, соғлиғи учун хавфли нуқсони бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) натижасида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек ушбу Қонуннинг 20-моддасига биноан истеъмолчининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек кўнгилли гуруҳларнинг давлат муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларга чалинган касалларни молиялаштириш учун махсус жамғарма (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

онкогематологик ва ўткир касалликларнинг бошқа турларига чалинган болалар ва ёшларни даволаш ва реабилитация қилиш учун маблағ тўплаш;

саратон ва гематологик клиникаларга ёрдам бериш;

касал болаларнинг муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш;

беғараз қон топширишни ривожлантиришга кўмаклашиш;

касал болаларга ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш;

болалар саратон ҳамда гематологик клиника ва марказлар қошидаги кўнгилли гуруҳлар ишига кўмаклашиш.

4. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаалари этиб қуйидагилар белгиланган:

алкоголли маҳсулотлар, таркибида шакар миқдори юқори бўлган алкоголсиз салқин ичимликлар, алкоголсиз ёки кам алкоголли энергетик ичимликларни олиб кириш ва сотиш учун солинадиган йиғимлардан келиб тушадиган маблағлар;

тайёр тамаки маҳсулотларни (сигареталар), чилим, электрон сигареталар учун тамакиларни, тамаки ўрнини босувчиларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш (сотиш) учун солинадиган йиғимлардан келиб тушадиган маблағлар;

озиқ-овқат маҳсулотларни таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш (сотиш) учун солинадиган йиғимлардан келиб тушадиган маблағлар;

тунги клублар сифатида (ресторанлар, кафе, паблар, барлар) фаолият юритаётган корхоналарнинг тушумидан ажратмалар;

жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг республикада ишлаб чиқарилган (шу жумладан катта блокли йиғиш усулида) ва импортдан олиб кирилган транспорт воситаларининг 20 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ қийматидан келиб тушадиган йиғимлар;

жисмоний шахслар томонидан турар-жой биноларининг умумий майдони 200 кв.м.дан юқори бўлган кўп қаватли уйлар ва 500 кв.м.дан юқори бўлган якка тартибдаги уйларни сотиб олиш жараёнидаги йиғимлар;

халқаро институтлар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг пул ва (ёки) бошқа мол-мулк шаклидаги грант маблағлари ва ҳомийлик хайриялари;

хайрия хайр-эҳсонларни йиғиш учун ўтказилган хайрия, маданий, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни ўз ичига олган хайрия ташкилотлари ва кўнгиллиларни жалб қилиш кампанияларидан келиб тушадиган тушган маблағлар;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ўзстандарт” агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда йиғим солинадиган товарлар номенклатурасини тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларга чалинган касалларни молиялаштириш учун махсус жамғармага ажратмалар миқдори 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Жамғармага ажратмалар хўжалик юритувчи субъектларининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди ва ҚҚСсиз товарларнинг якуний қийматидан ҳисоблаб чиқилади.

Жамғармага ажратмалар миқдори қуйидаги ҳолларда мажбурий тартибда:

тунги клублар томонидан истеъмолчига тақдим этиладиган ҳисоб-китоб ҳужжатида (чек, квитанция ва бошқалар);

ушбу қарорнинг 4-бандида кўрсатилган товарларни ишлаб чиқарувчилар томонидан харидорлар билан тузиладиган шартномаларда (ҳисобварақ-фактуралар) кўрсатилади.

6. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари фақатгина қуйидагилар учун:

онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларга чалинган касалларни (биринчи навбатда, тўловга лаёқатсиз оилалардаги болалар) ташхис қилиш, реабилитация қилиш, даволаш, операциялари харажатлари, шу жумладан чет эл давлатларида транспорт ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш;

саратон ва гематологик давлат клиникалари томонидан тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар, реактивлар, харажат материаллари ва бошқа воситаларни сотиб олиш харажатларини беғараз молиялаштириш;

касалликлар профилактикаси ва аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасидаги фаолиятга, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга кўмаклашиш;

фуқароларга маънавий ва психологик ёрдам кўрсатиш;

онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларни ташхис қилиш, даволаш, реабилитация қилиш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларга чалинган касалларни молиялаштириш учун махсус жамғарманинг мустақил кўнгиллилар, жамоат ишчилари, мутахассислар (амалий шифокорлар) ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат Васийлик кенгашининг таркиби (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) 2-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

Кенгаш бир ой ичида:

Кенгаш фаолияти дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Жамғарманинг такшилий-тузилмаси ва низоми, Кенгашнинг иш Регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Белгилансинки:

Жамғарма нотижорат ташкилот ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида миллий ва хорижий валюталарда ҳисоб-рақамларига эга;

Жамғарма энг яхши таклифларни танлаш асосида етказиб берувчилар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибюторлари) билан тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар, реактивлар, харажат материалларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаётган, Жамғарма томонидан унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган товарлар божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.

Жамғарма томонидан ўз фаолияти, шу жумладан амалга ошираётган лойиҳалар доирасида юридик ва жисмоний шахсларга беғараз асосда бериладиган товарлар ва пул маблағлар уларни олувчи томонда юридик шахсларнинг фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Кенгаш томонидан тасдиқланади;

Жамғарма маблағларининг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат жамоатчилик томонидан амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Жамғарма ва Кенгашнинг фаолияти тўғрисида ҳар чоракда жамоатчиликка ҳисобот тақдим этилишини таъминлашни, шунингдек ошкоралик, ҳолислик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида Жамғарма маблағларининг сарфланиши тўғрисида батафсил маълумот беришни кўзда тутувчи тартибни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

10. Давлат солиқ қўмитаси:

бир ой муддатда ушбу қарорнинг 4-бандида кўзда тутилган Жамғармага келиб тушадиган ажратмаларни ҳисоблаш, ушбу ажратмаларни ҳисоб-китоб ҳужжатларда (чек, квитанция ва бошқалар), шунингдек харидорлар билан тузиладиган шартномалар (ҳисобварақ-фактуралар)да кўрсатиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган маблағларнинг ўз вақтида Жамғармага ажратилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.

11. Шундан тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб ширин ичимликлар ва шарбатлар, гўшт, сут, нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мажбурий тартибда улар томонидан сотиладиган маҳсулот (ўрамида) бўйича шакар, туз ва Е гуруҳининг бир компонентли озиқ-овқатига қўшимчалар тўғрисидаги маълумотларни ёрқин рангли катта ҳажмдаги шрифтда жойлаштирилади.

12. Вазирлик ва идораларга, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобига ўткир касалликларга чалинган болаларни даволаш (шу жумладан чет эл давлатларида), уларга дори воситаларни сотиб олиш учун имконият мавжуд бўлган тақдирда, молиялаштириш шаклида хайрия тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилмасдан амалга оширилишига рухсат берилсин.

13. Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммасига юклансин.


                               Ўзбекистон Республикаси
                                             Президенти                                                                                                              Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___ сентябрдаги _____ -сонли қарорига

1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларга чалинган касалларни молиялаштириш учун махсус жамғармага ажратмалар
МИҚДОРИ

 

Т/р

Манбаанинг номланиши

Солиқ солинадиган оборот

Ажратмалар миқдори

1

Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми

1 дал учун
2000 сўм

2

Алкоголли маҳсулотларни импорт қилувчилар

Олиб кирилган маҳсулотлар хажми

1 дал учун
2000 сўм

3

Тайёр тамаки маҳсулотларни (сигареталар), чилим, электрон сигареталар учун тамакиларни, тамаки ўрнини босувчиларни ишлаб чиқарувчилар

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми

1 қути учун
100 сўм

4

Тайёр тамаки маҳсулотларни (сигареталар), чилим, электрон сигареталар учун тамакиларни, тамаки ўрнини босувчиларни импорт қилувчилар

Олиб кирилган маҳсулотлар хажми

1 қути учун
100 сўм

5

Таркибида шакар миқдори юқори бўлган алкоголсиз салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчилар

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми

1 дал учун
2000 сўм

6

Таркибида шакар миқдори юқори бўлган алкоголсиз салқин ичимликларни импорт қилувчилар

Олиб кирилган маҳсулотлар хажми

1 дал учун
2000 сўм

7

Таркибида ёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми

10 кг учун
500 сўм

8

Таркибида ёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни импорт қилувчилар

Олиб кирилган маҳсулотлар хажми

10 кг учун
500 сўм

9

Таркибида туз миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми

10 кг учун
500 сўм

10

Таркибида туз миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни импорт қилувчилар

Олиб кирилган маҳсулотлар хажми

10 кг учун
500 сўм

11

Алкоголсиз ёки кам алкоголли энергетик ичимликларни ишлаб чиқарувчилар

Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш

1 дал учун
2000 сўм

12

Алкоголсиз ёки кам алкоголли энергетик ичимликларни импорт қилувчилар

Олиб кирилган маҳсулотлар хажми

1 дал учун
2000 сўм

13

Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан республикада ишлаб чиқарилган (шу жумладан катта блокли йиғиш усулида) сотиб олиш ва импортдан олиб кирилган транспорт воситаларининг 20 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлган қиймати учун

Сотиб олинган транспорт воситалари сони

1 бирлик учун
10 базавий ҳисоблаш миқдорида

14

Турар-жой биноларининг умумий майдони 200 кв.м.дан юқори бўлган кўп қаватли уйлар ва 500 кв.м.дан юқори бўлган якка тартибдаги уйларни сотиб олвчилар

Сотиб олинадиган турар-жой бинолари майдони

Тошкент шаҳрида ҳар 1 кв.метр учун 6000 сўм,
ҳудудларда
ҳар 1 кв.метр учун 3000 сўм

15

Тунги клублар сифатида (ресторанлар, кафе, паблар, барлар) фаолият юритаётган корхоналар

Кўрсатилган хизматлар ҳажми

ҚҚСсиз
тушумдан
5 фоиз

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___ сентябрдаги _____ -сонли қарорига

2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларга чалинган касалларни молиялаштириш учун махсус жамғарманинг мустақил кўнгиллилар, жамоат ишчилари, мутахассислар (амалий шифокорлар) ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат Васийлик Кенгашининг

ТАРКИБИ

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

-

А.А.Абдухакимов

Кўнгилли ташаббускор,
Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

-

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

-

А.К.Шадманов

Ўзбекистон Республикаси Монополияга
қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
агентлиги директори

-

Лавозим бўйича

Кўнгилли ташаббускор

 

 

Кўнгилли ташаббускор

 

 

Кўнгилли ташаббускор

 

 

ОАВ вакили

 

 

ОАВ вакили

 

 

Йўналиш бўйича мутахассис (врач)

 

 

Йўналиш бўйича мутахассис (врач)

 

 

Йўналиш бўйича мутахассис (врач)

 

 

 

Умумий таклифлар

500