ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8078 Министерство народного образования Республики Узбекистан 18/09/2019 03/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8078

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ–5815-сон Фармони ва 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4444-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “____”_________даги
ПФ
- _____-сон Фармонига
ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2019 й., 3-сон, 41-модда) илованинг 204-позицияси “Ижро учун масъуллар” устунидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3274-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1031-модда):

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларини ривожлантириш Агентлигининг Агентлик қошидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни (кейинги ўринларда Ихтисослаштирилган мактаб деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.”;

б) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси” сўзларидан кейин “ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 6-бандда “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 7-бандда “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги “Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва “Астрономия ва аэронавтика” боғини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1032-модда):

а) 1-банддаги “Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ва Халқ таълими вазирлигининг Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг Агентлик қошида” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банддаги “Вазирлар Маҳкамасига” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 36-сон, 728-модда) 9-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Вазирлик тизими бошқарув ходимларининг чекланган сони ўтказилаётган халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари ходимлари сонини инобатга олмаган ҳолда 2384 нафар, шу жумладан Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари сони 154 нафар, шунингдек, ишлаб чиқариш ходимлари сони 3495 нафар этиб белгилансин.”

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2019 й., 8-сон,
136-модда):

а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда – Вазирлик)” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик)” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банднинг ўнинчи хатбошидаги, 7-банднинг биринчи хатбошидаги “Вазирликка” сўзи “Агентликка” сўзи билан алмаштирилсин;

в) 7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Агентлик Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларидаги Президент мактаблари 2019 йил 1 декабрга қадар, республиканинг бошқа ҳудудларида эса тегишлича 2020 ва 2021 йил 20 августга қадар қуриб битказилиши ва ишга туширилишини таъминласин”;

г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Қуйидагилар:

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни:

қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб - тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;

замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тасдиқланган меъёрлардан келиб чиқиб, энг янги ўқув-лаборатория, илмий, ишлаб чиқариш ва спорт жиҳозлари, мусиқа асбоблари, компьютер техникаси, мебель ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги белгилансин”;

д) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги “Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари” сўзларидан кейин “Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармасининг маблағлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

е) 3-илованинг сўнгги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“лавозим бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги директори, Комиссия котиби”.

Умумий таклифлар

199