ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8075 Министерство народного образования Республики Узбекистан 18/09/2019 03/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8075

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ–5815-сон Фармони ва 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4444-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _________

___ -сон қарорига

илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида” 2004 йил 22 нобрдаги 548-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 107-модда);

а) 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги “Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси” сўзлари тегишли келишикдаги “Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:

“31. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошидаги “O‘qituvchi” илмий-услубий нашриёт маркази:

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва нашр этиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги буюртмаси асосида давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмаларнинг, шу жумладан электрон кўринишда тайёрланиши ва нашр этилишини таъминлайди.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун тайёрланган дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар, шу жумладан электрон кўринишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги томонидан тасдиқланади.”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 60-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги ўз идоравий буйсунувидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларини бошқариш бўйича махсус ваколат берилган республика давлат бошқарув органи ҳисобланади”;

иккинчи — учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 230-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг 15-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги томонидан тасдиқланади”.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 24 майдаги 312-сон қарорида: (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 21-сон, 398-модда)

а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“2020/21 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатда ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга қабул қилиш эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида амалга оширилади”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 2-бандининг учинчи хатбошидаги ва 7, 8-бандларидаги “Халқ таълими вазирлигига” ва “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлигига” ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:

“21. 2020/21 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари мунтазам равишда мактаб-интернатда ўқувчиларнинг ижодий истеъдодини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар олиб боради;

мактаб-интернатда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом билан белгиланган умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартларига мувофиқ амалга оширилади.”.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 23 июндаги 418-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 26-сон, 587-модда):

а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“2020/21 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатда ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга қабул қилиш эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида амалга оширилади”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 2-бандининг учинчи хатбошидаги ва 8, 9-бандларидаги “Халқ таълими вазирлигига” ва “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлигига” ва “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:

“21. 2020/21 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари мунтазам равишда мактаб-интернатда ўқувчиларнинг ижодий истеъдодини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар олиб боради;

мактаб-интернатда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом билан белгиланган умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартларига мувофиқ амалга оширилади.”.

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 25 июлдаги 539-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 30-сон, 738-модда):

а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“2020/21 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган мактабда ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга қабул қилиш эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида амалга оширилади”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 2-бандининг учинчи хатбошидаги ва 7, 8-бандларидаги “Халқ таълими вазирлигига” ва “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлигига” ва “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:

“21. 2020/21 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари мунтазам равишда ихтисослаштирилган мактабда ўқувчиларнинг ижодий истеъдодини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар олиб боради;

ихтисослаштирилган мактабда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом билан белгиланган умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартларига мувофиқ амалга оширилади.”.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 5 сентябрдаги 698-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 36-сон, 962-модда):

а) 21-банд билан тўлдирилсин:

“21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлигига ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.”;

б) 9-бандидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Болалар ва ўсмирлар адабиётини нашр этиш тизимини янада такомиллаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 4 майдаги 335-сон қарорининг (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/335/1160-сон) 3-банди “б” кичик бандининг иккинчи хатбошидаги “Молия вазирлиги” сўзлари “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 14 майдаги 361-сон қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.05.2018 й., 09/18/361/1230):

а) 3-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

“2020/21 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатда ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга қабул қилиш эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида амалга оширилади”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги ва 8-банднинг биринчи хатбошидаги “Халқ таълими вазирлигига” ва “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлигига” ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:

“31. 2020/21 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари мунтазам равишда мактаб-интернатда ўқувчиларнинг ижодий истеъдодини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар олиб боради;

мактаб-интернатда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом билан белгиланган умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартларига мувофиқ амалга оширилади.”.

10. Вазирлар Маҳкамасининг “Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 19 июлдаги 557-сон қарорида:

а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги “Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги “қўллаб-қувватлаш жамғармаси” сўзларидан кейин “ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳузурида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 6-бандининг биринчи хатбошидаги “Инновацион ривожланиш вазирлиги” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 20 мартдаги 238-сон қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 09/19/238/2804-сон):

а) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги: “Халқ таълими вазирлиги тизимидаги” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги тасарруфидаги” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

“2020/21 ўқув йилидан бошлаб ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга қабул қилиш эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида амалга оширилади”;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги “халқ таълими вазирига” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги директорига” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 61-банд қўшилсин:

“61. 2020/21 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари мунтазам равишда ижод мактабида ўқувчиларнинг ижодий истеъдодини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар олиб боради;

ижод мактабида ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом билан белгиланган умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартларига мувофиқ амалга оширилади.”;

в) 7-банднинг биринчи хатбошидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 18 майдаги 419-сон қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 09/19/419/3159-сон):

а) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги “Халқ таълими вазирлиги тизимидаги” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги тасарруфидаги” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

“2020/21 ўқув йилидан бошлаб ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга қабул қилиш эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида амалга оширилади”;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги “халқ таълими вазирига” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги директорига” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:

“31. 2020/21 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари мунтазам равишда мактаб-интернатда ўқувчиларнинг ижодий истеъдодини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар олиб боради;

мактаб-интернатда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом билан белгиланган умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартларига мувофиқ амалга оширилади.”;

в) 8, 9-бандлардаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг “Президент мактаблари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 09/19/526/3338-сон):

а) 2-бандидаги “Халқ таълими вазирлигининг” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлигининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Президент мактаблари тўғрисидаги низомда:

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Президент мактаблари бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) бўйсунади. Агентлик Президент мактаблари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

Агентлик томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) Президент мактаблари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, жумладан, уларнинг фаолиятини методик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади”;

10-банднинг олтинчи, еттинчи хатбошилари, 11-банднинг тўртинчи хатбоши, 12, 13-бандлар, 17-банднинг иккинчи хатбоши, 18-банднинг иккинчи хатбоши, 20-банднинг иккинчи хатбоши, 43-банд, 48-банднинг биринчи хатбоши, 50-банднинг иккинчи хатбоши, 62, 69, 74, 75-бандлардаги “вазирлик” сўзи тегишли келишикдаги “Агентлик” сўзи билан алмаштирилсин;

12-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари Агентлик томонидан тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади”;

14-банддаги “умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари” сўзларидан сўнг “ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ўрнатиладиган давлат таълим стандартлари” сўзлари қўшилсин;

23-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Президент мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади”;

23-банднинг иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг” сўзлари “Агентлик директорининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

50-банднинг биринчи хатбошидаги “халқ таълими вазирининг” сўзлари “Агентлик директорининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

63-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги директори Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Президент мактабининг, шунингдек, улар ўқувчи истиқомат қиладиган мактаб ётоқхонаси, ўқувчилар ва чет эллик ўқитувчилар ётоқхоналарининг штат жадвалини тасдиқлайди”;

73-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари”;

учинчи — тўртинчи хатбошилар тўртинчи — бешинчи хатбошилар
деб ҳисоблансин;

Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчилари ва ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда (Президент мактаблари тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси):

6-банд “б” кичик бандининг иккинчи хатбоши, 7-банд “д” кичик бандининг биринчи хатбоши, 8-банд “а” кичик бандининг учинчи хатбоши, 10-бандининг ўн биринчи хатбоши, 12, 13-бандларидаги “вазирлик” сўзи “Агентлик” сўзи билан алмаштирилсин;

10-банднинг ўнинчи хатбошидаги “халқ таълими вазири” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги директори” сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банддаги “Давлат бюджети” сўзларидан кейин “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

Президент мактабларига кириш имтиҳонларини ўтказиш ва ўқувчиларни қабул қилиш схемасида (Президент мактаблари тўғрисидаги низомнинг 4-иловаси):

“Субъектлар” устунидаги “Халқ таълими вазирлиги” сўзлари “Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

313