ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8067 Центральный банк Республики Узбекистан 19/09/2019 03/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-8067

Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси М. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2019 йил “__” сентябрь,

__/_-сон

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “__” ________даги

____-сон қарорига

ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар РЎЙХАТИ

  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил

    7 октябрдаги 24/5-сон “Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1639, 2006 йил

    11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон,

    463-модда).
  2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил

    21 майдаги 16/5-сон “Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1639-1, 2011 йил 24 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 271-модда).
  3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил

    24 апрелдаги 9/3-сон “Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1639-2, 2013 йил

    15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон,

    261-модда).
  4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил

    24 февралдаги 7/7-сон “Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори

    (рўйхат рақами 1639-3, 2018 йил 5 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1639-3/1008-сон).

Умумий таклифлар

118