ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8061 Бостанлыкский Центр содействия занятости 19/09/2019 03/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-8061

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998йил., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низомга асосан  ижтимоий муҳофазага  муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17–моддасига асосан ижтимоий муҳофазага  муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
509 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

         ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 42 фоиз (212 киши);

         умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 46 фоиз (233 киши);

         сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 5  фоиз (28 киши);

ногиронлар учун  3 фоиз (15 киши);

         пенсияолди ёшидаги шахслар учун  0,5 фоиз (3 киши);

         жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар,   3,5 фоиз (18 киши);

         одам савдоси қурбонлари учун  0 фоиз (0 киши).

2. Бўстонлиқ тумани бўйича ижтимоий муҳофазага мухтож шахслар учун 2020 йилга квоталанган иш жойларининг миқдори белгиланган корхона ва ташкилот рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил 15 декабр кунига қадар квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмаган ҳолда иш жойларинг қолган қисми  75 фоизини (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) барпо этиш, ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган  буйруқ  нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан                2020 йил 1 апрелга қадар банд қилинган иш ўринларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиш амалга оширилсин.

5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини  (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда  иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солинади.

         7. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган корхона ташкилотларга, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) талабларига асосан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда  корхона ташкилотларга субсидия маблағлари ажратилсин ;

         8. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Эрматов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

         9. Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2018 йил 28 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 2220-сон қарори  2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б  Т.Абдужаббаров  зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                             Ғ.Мадаминов

 

 

1.

"BO'STONLIQ TUMANI YO'LLARDAN FOYDALANISH" unitar korxonasi

28

11

13

1

1

2

0

2.

"CHIRCHIQ GO'SHT-SUT SAVDO" mas'uliyati cheklangan jamiyati

5

2

3

0

0

0

0

3.

"ARBAT-PRESTIJ" xususiy korxonasi

4

2

2

0

0

0

0

4.

"CHIMGAN OROMGOHI" sho`ba korxonasi

3

1

2

0

0

0

0

5.

GAZALKENT MEVA MCHJ

32

12

15

1

4

0

0

6.

"XO'JAKENT" mas`uliyati cheklangan jamiyati

6

3

2

1

0

0

0

7.

"XUMSON BULOQ SHIFO" mas'uliyati cheklangan jamiyati

12

5

6

1

0

0

0

8.

BO`STONLIQ TIKUVCHILARI MCHJ

15

7

6

1

0

1

0

9.

TEX-SAVDO MCHJ

19

9

8

1

1

0

0

10.

VEFA-TEXTIL MCHJ

21

8

10

2

0

1

0

11.

"CHORBOG GES QURILISH" unitar korxonasi

26

11

11

2

1

1

0

12.

Bolalar va o'smirlar sport maktabi

5

1

3

0

0

0

0

13.

"ENERGOQURILISHINDUSTRIYA" unitar korxonasi

31

14

13

2

1

1

0

14.

"KONVIN" aksiyadorlik jamiyati

11

4

5

1

1

0

0

15.

"OQ TOSH SANATORIYASI" mas'uliyati cheklangan jamiyati

16

7

7

1

0

1

0

16.

"OSBORN TEXTILE" mas'uliyati cheklangan jamiyati

81

36

40

2

2

1

0

17.

ООО "WONDERFUL TEXTILE"

3

1

2

0

1

0

0

18.

ЧП "FAZLIDDIN-FAYZ-BARAKA"

5

2

3

0

0

0

0

19.

ООО "SARSKAYA SLADOST"

6

2

4

0

0

0

0

20.

BUTSIFAL GROUP QK

14

6

6

1

0

1

0

21.

BO STONLIQ-PLASTEKS МЧЖ

21

9

9

2

1

0

0

22

ООО "HYDROLIFE BOTTLERS"

36

14

16

3

2

1

0

23

"TOVOQSOY SUV" М.Ч.Ж.

3

1

2

0

0

0

0

24

" MINTAQALARARO SUV QUVURLARIDAN FOYDALANISH BOSHQARMASI" unitar korxonasi

6

3

2

0

0

0

0

25

М.Ш. SOKOL ССМ

4

2

2

0

0

0

0

26

"UNIVERSAL GOLDEN WING" mas'uliyati cheklangan jamiyati

16

7

7

1

0

1

0

27

"XUMSON SANATORIYASI" davlat unitar korxonasi

21

9

8

2

1

1

0

28

ЧИМГАН БОЛЛАР СИХАТГОХИ

15

7

6

1

0

1

0

29

Bo'stonliq tumani davlat veterinariya bo'limi

3

1

2

0

0

0

0

30

BO'STONLIQ TUMANI MAKTABGACHA TA'LIM BO'LIMI

3

1

2

0

0

0

0

31

BO'STONLIQ TUMANI OBODONLASHTIRISH BOSHQARMASI

22

7

9

0

1

5

0

32

Sirdary xavzaviy suv xo'jalik birlashmasiga qarashli "Chorbog' suv ombori boshqarmasi"

7

3

3

1

0

0

0

33

125-МАКТАБ ИНТЕРНАТ

9

4

4

1

0

0

0

ЖАМИ

509

212

233

28

18

18

0

Умумий таклифлар

115