ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
806 Хокимият Сардобинского района 01/10/2018 16/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Сирдарё вилояти Сардоба туманида иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-806

ЛОЙИҲА

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SIRDARYO VILOYATI SARDOBA TUMANI ҲOKIMI

Manzili: Pahtaobod qo’rgoni, Dostlik ko’chasi, 22-uy Tel: 344-13-51, 344-14-41

Қ А Р О Р

"___" ________ 2018 йил №_______ Пахтаобод ш.

Сирдарё вилояти Сардоба туманида иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Сирдарё вилояти иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3849-сонли ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2018 йил 17 сентябрдаги 467-сонли қароролари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида’’ги Қонунининг 6, 14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

1. Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар (бундан буён - Комплекс тадбирлар)

1 -иловага;

асосий мухандислик коммуникацияларини ва технологик асбоб- ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал .таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврларида барқарор ишлашга тайёрлаш хамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

асосий ёнилғи-энергетика ресурсларини худуд бўйича 2018/2019 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш параметрлари 6-иловага;

туман иқтисодиёти тармоқларининг, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (бундан буён - туман комиссияси) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман комиссияси (Х.Сарабеков):

15 кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим ва соғликни сақлаш муассасалари хамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг холати танқидий ўрганиб чиқилишини;,

ўрганиш натижалари бўйича туман ҳокимлиги томонидан Комплекс тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

3. Туман ҳокимлиги ўринбосарлари ўз рахбарлигида худуддаги иқтисодиёт тармоқларнинг, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича худудий комиссияларни ташкил этсин.

4. Туман ҳокими ўринбосари Х.Сарабеков туманда ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва бошқа умумий фойдаланадиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувурлари ва канализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир махсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин.

5. Туман газ таъминоти бўлими (Б.Турсунмуродов), “Туман электр тармоқлари” АЖ корхонаси (Б.Холмуродов):

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриб борсин;

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эргашев:

а) туман Иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи (У.Алиқулов) туман ҳокимлиги билан биргаликда:

2017/2018 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни тахлил қилиш асосида туман бўйича ахолининг эхтиёжларидан келиб чикиб 2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун ахоли истеъмолига ва ижтимоий соҳалар таъминотига қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик максадида картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар каби махсулотларини ғамлашга алохида эътибор берсин;

ғамланадиган қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

б) туман молия бўлими (У.Йўлдошев) билан биргаликда туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган худудларда Комплекс тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни аниқлаш чораларини кўрсин.

7. Туман ҳокимининг ўринбосари Х.Сарабеков Комплекс тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида туман ҳокимига тизимли ахборот берилишини таъминласин.

8. Туман ҳокимлиги девонхонаси (Н.Тошбоева) мазкур норматив- ҳуқуқий хужжат “Шарафли йўл” газетасида чоп этилишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочиларга етказилишини ташкиллаштирсин.

9. Туман ҳокимининг 2017 йил 01 июлдаги “Сардоба тумани иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1001-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

10. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Эргашев, Х.Сарабеков ва З.Мусурмонқуловлар зиммасига юклансин.

Туман ҳокими А. Хидиров

Умумий таклифлар

791