ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
8053 Хокимият Ташкентского района 23/09/2019 03/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини 2020 йил учун белгилаш тўғрисида.
ID-8053

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI TOSHKENT TUMANI НOKIMI

gerbUz1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ 

ТОШКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИ

111100.  Кeles shahriОfarin ko’chasi 3-uy.Tel. (8-370-96) 56-140.  150-94-40

                                                                                                                                                                       

                                                                                                                                                             ЛОЙИҲА

Қ А Р О Р

                                                                                                 

 

 

_____                                                                       20__ йил “_______

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

  меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини

2020 йил учун белгилаш тўғрисида

              

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил., 5-6 –сон, 97- модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30- сон, 277- модда; 2010 й., 35-36-сон, 300-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси асосида иш кўриб Тошкент туман ҳокимлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ҳодимларнинг рўйхатидаги ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, бу 282 кишини ташкил этади,  шу жумладан:

             ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун    18 фоиз –  52 киши;

            умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар,шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари  62 фоиз –  175 киши;

           сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 6 фоиз – 16  киши;

            ногиронлар учун   3 фоиз – 9 киши;

           пенсия олди  ёшидаги  шахслар учун 3  фоиз – 9  киши;

           жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун – 6 фоиз – 17 киши;

одам савдоси қурбонлари  учун – 1 фоиз – 2 киши;

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган, ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун – 1 фоиз – 2киши;

  1. 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйҳати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ҳодим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
  3.  Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган микдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186- сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
  4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 май 19-2019-Б сонли буйруғига асосан ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сонидан ортиқ миқдорида ишга қабул қилган ташкилотларга хар бир ходим учун 12 ой давомида хар ойда энг кам ойлик иш хақининг 2 бараварида хақ тўлашниши кўрсатилган.
  5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган такдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳқамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдикланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга  жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши тўғрисида огохлантирилсин.
  6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази рахбари (Г.Игамбердиева) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминлансин.
  7. Тошкент туман ҳокимининг 2018 йил “16” октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги № 1325-сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин .
  8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳоқимининг ўринбосари Ф.Маманов зиммасига юклатилсин.

 

 

               Туман  ҳокими                                         А.Сулайманов

 

 

                  Тошкент тумани хокимининг  
                  "_____"____________2019 йил  
                  _________сонли қарорига илова  
                     
2019 йилда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати
                     
Ташкилот номи Корхона ва ташкилотларда ишловчилар сони Жами квоталанган  ўринлар Ўн тўрт ёшгача ва ногширон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота оналар Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек ,олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари Сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўз. Рес. Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар  Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсия олди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар  Одам савдоси қурбонлари Атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун
"Ahil saxovat savdo" МЧЖ 75 5   5            
Mehnat agro firmasi 100 10 2 5 1 2        
Мехнат пиво 96 9 1 5     1 2    
13-МТМ 42 4 1 1     1 1    
ДСЭНМ 104 10   8 1     1    
туман Ободонлаштириш бошқармаси 159 15 3 6       6    
14- МТМ 37 3   3            
Қалбинур файз мебел 45 5 1 2 1     1    
Баркамол авлод БМ 32 3   3            
Халқ таълими бўлими 54 5 1 4            
Бонито гроуп МЧЖ 315 20 10 10            
"Наврўз-ПТК" МЧЖ 89 6   6            
Лекитеркапс МЧЖ 20 2   1 1          
Тош.в.Силга қарши кураш диспансери 212 14 3 9 1         1
Микрокредит банк 44 3   3            
Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чикариш маркази   5 1 3 1          
"Прогум тигарет" МЧЖ 140 14 4 7 2     1    
Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси 1395 34 13 20 1          
29-МТМ 26 2 1 1            
Халқ банки 65 6 1 5            
ЗВУЭП при НИИСВ и В им. М. Мирзаева 77 8 3 3 1 1        
33-МТМ 35 3   1     2      
"Нон азиз" МЧЖ 43 4   4            
Мактабгача таълим бўлими 41 4   4            
Таргет-Текстил МЧЖ 91 9 1 4 1 2 1      
Нарил Текстил Инвест МЧЖ 61 6   3 1 1     1  
34-сонли Болалар мусиқа мактаби 58 5 1 4            
Само МЧЖ 52 5   2 1     1   1
Шарқона Ягона Савдо МЧЖ 177 17   10 1 2 1 2 1  
Тошкент туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 63 6 2 3       1    
"CLASS-FOOD-SERVIS" МЧЖ 63 6   5   1        
13-сонли умумий ўрта таълим мактаби 53 5 1 4            
6-сонли умумий ўрта таълим мактаби 86 8   6 1   1      
11-сонли умумий ўрта таълим мактаби 65 6   5 1          
"Fazo-Luxe" МЧЖ 151 15 2 10     2 1    
  4166 282 52 175 16 9 9 17 2 2

Умумий таклифлар

166