ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
802 Хокимият Уйчинского района 29/09/2018 14/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-802

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил   5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга  асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ,
2018 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан322 нафарини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

‎‎ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 2,2 фоиз (71 киши); ‎

‎‎таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун  3.1 фоиз (100 киши); ‎‎

‎‎ Қуроллик Кучлари сарфларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун  0,5 фоиз (17 киши); ногиронлар учун 3 фоиз (96,5 киши юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронларни ишга жойлашиш бўйича талаб 10 та бўлганлиги сабабли келгусида 186,5 та иш ўринни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,4 фоиз         (12 киши);‎‎‎

‎‎‎‎жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,5 фоиз (17 киши);‎

‎‎‎‎одам савдосидан жабрланганлар учун 0,2 фоиз (8 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Қуроллик Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда)  бажариш имкон берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суд қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, йигирувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоравул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаш, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот бериш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача  туман Бандликка кўмаклашиш марказига ушбу  низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича мухтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиб бориш;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига  ҳам амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш туман маркази билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (Ж.Мадрахимов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор “Уйчинома” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Мамадалиев зиммасига юклатилсин.

 

 

 

                         Туман ҳокими                                                                         М.Апақов

Умумий таклифлар

842