ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7971 Хокимият Самаркандской области 17/09/2019 03/10/2019 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида
ID-7971

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегаралари ўзгартирилсин.

2. Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар (“Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги – 253,7 гектар) ер майдони Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилсин.

3. Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманининг маъмурий ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган тавсифлар ва график чизмалари асосида 1-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор бажарилиши билан боғлиқ барча чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.

5. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилсин.

6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси
Қонунчилик

палатаси Спикери

 

 

 

Н.Исмоилов

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик  Палатасининг

2019 йил ____________даги

_____- сонли қарорига

1-илова

 

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри чегарасининг

ТАВСИФИ

 

Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Саноат кўчаси билан Сиёб канали кесишган жой қабул қилинган.

Чегара 1-сонли нуқтадан Сиёб каналининг чап қирғоғи бўйича шарқий йўналишда 2 280 метр масофада, Сиёб каналини шимолий йўналишда кесиб ўтиб, Сиёб каналига “Нормамедов Пирмаҳмад боғлари” фермер хўжалиги ва Янгиобод аҳоли пункти ўртасидан ўтган йўл туташган жойдаги 2-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 2-сонли нуқтадан ушбу йўлнинг ўнг томони бўйича шимолий йўналишда 200 метр масофада “Нормамедов Пирмаҳмад боғлари” фермер хўжалигига қарашли дала шийпони ёнидаги 3-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 3-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда жарликнинг тепа четки қисми бўйича 110 метр масофада жарлик Янгиобод аҳоли пунктига олиб борадиган автомобиль йўлига туташган жойдаги 4-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 4-сонли нуқтадан Янгиобод аҳоли пунктидан ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича шимоли-шарқий йўналишда 312 метр масофада, ғарбий йўналишда 40 метр масофада, шимолий йўналишда 540 метр масофада йўл “Ўзбеккенти” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига туташган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 5-сонли нуқтадан шарқий йўналишда автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича шахсий замонавий уй-жой (котедж)гача 160 метр масофада, шахсий замонавий уй-жой (котедж) бўйлаб ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича 310 метр масофада ушбу йўл Самарқанд - Даҳбед автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 6-сонли нуқтадан Самарқанд - Даҳбед автомобиль йўлини кесиб ўтиб, шарқий йўналишда Самарқанд шаҳар “Қундисўфи” маҳалласига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 700 метр масофада узумзорнинг бурчагида жойлашган 7-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 7-сонли нуқтадан намунавий уй-жой (котедж)га олиб борадиган автомобиль йўлини кесиб ўтиб, жанубий йўналишда намунавий уй-жой (котедж)нинг чап томони бўйича 220 метр масофада дала йўли ариқ билан кесишган жойдаги 8-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 8-сонли нуқтадан шарқий йўналишда ариқнинг чап томони бўйича 230 метр масофада намунавий уй-жой (котедж) бурчагида жойлашган 9-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 9-сонли нуқтадан шимолий йўналишда дала йўлининг чап томони бўйича 220 метр масофада ушбу йўл Самарқанд шаҳри “Қундисўфи” маҳалласига олиб борадиган йўл билан кесишган жойдаги 10-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 10-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда “Қундисўфи” маҳалласига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 90 метр масофада ушбу намунавий уй-жой (котедж) ва томорқа ерлари ўртасидан ўтган дала йўли билан кесишган жойдаги 11-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 11-сонли нуқтадан шимолий йўналишда ушбу дала йўлининг чап томони бўйича 270 метр масофада дала йўли Самарқанд аэропортининг бетон деворига туташган жойдаги 12-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 12-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда ушбу бетон девор бўйича 650 метр масофада деворнинг ғарбий бурчагида жойлашган 13-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 13-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда ушбу девор бўйича 205 метр масофада аэропорт девори шарқий йўналишда бурилган жойдаги 14-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 14-сонли нуқтадан шарқий йўналишда аэропорт бетон девори бўйича 2 980 метр масофада девор вилоят прокуратурасининг
бо
ғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудига туташган жойдаги 15-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 15-сонли нуқтадан шимолий йўналишда 150 метр масофада боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудуди ариққа туташган жойдаги 16-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 16-сонли нуқтадан шарқий йўналишда ариқнинг чап қирғоғи бўйича 275 метр масофада ариқ Фароч каналига туташган жойдаги 17-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 17-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Фароч каналининг чап қирғоғи бўйича 1410 метр масофада, сўнгра шимолий йўналишда автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 140 метр масофада автомобиль йўли Самарқанд шаҳар айланма автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 18-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 18-сонли нуқтадан Самарқанд шаҳар айланма автомобиль йўлини кесиб ўтиб, жануби-шарқий йўналишда ушбу йўлнинг чап томони бўйича 3837 метр масофада, юк тушириш базаларига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 805 метр масофада ушбу йўл
Тошкент-Самар
қанд темир йўлига туташган жойдаги 19-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 19-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Тошкент - Самарқанд темир йўлининг чап томони бўйича 2580 метр масофада темир йўл Зарафшон дарёси устидаги кўприкка туташган жойдаги 20-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 20-сонли нуқтадан Тошкент-Самарқанд темир йўлини кесиб ўтади ва Зарафшон дарёсининг чап қирғоғи бўйича жануби-шарқий йўналишда Катта Ўзбек тракти автомобиль йўлини кесиб ўтиб, 140 метр масофада, жанубий йўналишда 110 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 820 метр масофада, яна шу йўналишда Самарқанд тумани захира ерлари бўйлаб ўтган ариқнинг чап томони бўйича 1 450 метр масофада, “Чўпонота” сув чиқариш иншооти бўйлаб ўтган йўлнинг чап томони бўйича 920 метр масофада йўл сув чиқариш иншооти ҳудудининг шарқий четки нуқтасига туташган жойдаги 21-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 21-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда “Чўпонота” сув чиқариш иншоотининг сим тўсиғи бўйича 250 метр масофада сим тўсиқ шимоли-ғарбий йўналишда бурилган жойдаги 22-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 22-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда “Чўпонота” сув чиқариш иншоотининг сим тўсиғи бўйича 1 500 метр масофада сим тўсиқ сув чиқариш иншоотига олиб борадиган автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 23-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 23-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда ушбу автомобиль йўлининг чап томони бўйича 1 020 метр масофада 24-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 24-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда “Чўпонота” сув чиқариш иншоотига олиб борадиган автомобиль йўлининг чап томони бўйича 420 метр масофада, Катта Ўзбек тракти автомобиль йўлининг бетон тўсиғи бўйича 110 метр масофада, сўнгра Тошкент - Термиз автомобиль йўлини кесиб ўтиб ва йўл ҳалқасини Самарқанд тумани ҳудудида қолдириб, 160 метр масофада, кейин жануби-шарқий йўналишда Тошкент - Термиз автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 80 метр масофада, дала йўли бўйича жануби-ғарбий йўналишда 310 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 510 метр масофада дала йўли Самарқанд шаҳридаги 70-сонли автобаза автомобиль йўлига туташган жойдаги 25-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 25-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда 70-АБ-сонли автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 540 метр масофада, дала йўли бўйича шимолий йўналишда 120 метр масофада, ғарбий йўналишда 170 метр масофада,
жануби-
ғарбий йўналишда 130 метр масофада, ғарбий йўналишда Самарқанд шаҳридаги 70-автобаза автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича Обираҳмат ариғи қирғоғига туташгунча 270 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда ариқнинг ўнг қирғоғи бўйича 1210 метр масофада ариқ Зарафшон кўчасига туташган жойдаги 26-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 26-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда Зарафшон кўчасининг чап томони бўйича Сиёб каналини кесиб ўтиб, 370 метр масофада, сўнгра 1 550 метр масофада Зарафшон кўчаси Шоҳи Зинда кўчасига туташган жойдаги 27-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 27-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Шоҳи Зинда кўчасининг чап томони бўйича 560 метр масофада, "Жўйсой" маҳалласи ва шаҳар ўртасидан ўтган кўча бўйича жанубий йўналишда 420 метр масофада, ғарбий йўналишда 70 метр масофада, жанубий йўналишда 440 метр масофада, шарқий йўналишда 80 метр масофада, жанубий йўналишда 370 метр масофада ушбу кўча Оби-Машҳад ариғига туташган жойдаги 28-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 28-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Оби-Машҳад ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 450 метр масофада 29-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 29-сонли нуқтадан Оби-Машҳад ариғини кесиб ўтиб, Самаркад туманидаги “Ражабамин” ва Самарқанд шаҳридаги “Кафтархона-1” маҳаллаларини ажратиб турувчи тўғри чизиқ бўйича жануби-шарқий йўналишда 190 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 740 метр масофада тўғри чизиқ Самарқанд-Тойлоқ автомобиль йўлига туташган жойдаги 30-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 30-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Самарқанд-Тойлоқ автомобиль йўлининг чап томони бўйича 140 метр масофада 31-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 31-сонли нуқтадан Самарқанд - Тойлоқ автомобиль йўлини кесиб ўтади ва Самарқанд туманидаги “Ражабамин”ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Кафтархона-2” маҳаллалари ўртасидан ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича жанубий йўналишда 80 метр масофада, ғарбий йўналишда 90 метр масофада, жанубий йўналишда 150 метр масофада йўл Самарқанд туманидаги “Рустам”маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига туташган жойдаги 32-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 32-сонли нуқтадан Самарқанд туманидаги “Рустам”маҳалла фуқаролар йиғини ва Самарқанд шаҳридаги “Кафтархона-2” маҳалласининг ўртасидан ўтган йўлнинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 212 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 140 метр масофада 33-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 33-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда йўлнинг чап томони бўйича 200 метр масофада 34-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 34-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда йўлнинг чап томони бўйича 550 метр масофада ушбу йўл Самарқанд шаҳар “Кафтархона-2” маҳалласи йўлига туташган жойдаги 35-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 35-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Самарқанд шаҳар “Кафтархона-2” маҳалласи ва Самарқанд туман Оқмачитмаҳалла фуқаролар йиғини ўртасидан ўтган йўлнинг чап томони бўйича 210 метр масофада ушбу йўл  Самарқанд туманидаги “Оқмачит" маҳалла фуқаролар йиғинига олиб борадиган йўлга туташган жойдаги 36-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 36-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда Самарқанд туманидаги “Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 560 метр масофада, Самарқанд  шаҳридаги “Мўлиён” сув чиқариш иншооти ҳудудига туташган ҳолда сув чиқариш иншооти ҳудуди бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 105 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 90 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 100 метр масофада сув чиқариш иншооти ҳудуди Самарқанд шаҳридаги “Мўлиён” маҳалласи қабристонига олиб борадиган йўлга туташган жойдаги 37-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 37-сонли нуқтадан қабристонга олиб борадиган йўл бўйича
95 метр масофада йўлнинг бурилиш жойидаги 38-сонли ну
қтагача давом этади.

Чегара 38-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда қабристон бўйлаб ўтган шу йўлнинг чап томони бўйича 564 метр масофада йўл Термиз кўчасига туташган жойдаги 39-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 39-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Термиз кўчасининг чап томони бўйича 400 метр масофада Термиз кўчаси билан
М. Носиров номли кўчага туташган жойдаги 40-сонли ну
қтагача давом этади.

Чегара 40-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда М.Носиров номли кўча бўйлаб ўтган ариқнинг чап томони бўйича 1 265 метр масофада ариққабристон ҳудудига туташган жойдаги 41-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 41-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда ушбу ариқнинг чап томони бўйича 540 метр масофада “Қавола” маҳалласида ариқ жанубий йўналишда бурилган жойдаги 42-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 42-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Самарқанд шаҳридаги “Қавола” маҳалласидаги йўлнинг чап томони бўйича 200 метр масофада
43-сонли ну
қтагача давом этади.

Чегара 43-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда йўлнинг чап томони бўйича “Бухоро-Темирйул” ташкилотига тегишли болалар оромгоҳи ҳудудигача 340 метр масофада, оромгоҳҳудуди бўйлаб ўтган йўл бўйича
170 метр масофада йўл шимолий йўналишда бурилган жойдаги 44-сонли ну
қтагача давом этади.

Чегара 44-сонли нуқтадан оромгоҳнинг ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 130 метр масофада, ғарбий йўналишда Хўжа Аҳрори Вали кўчасига келиб туташгунча 80 метр масофада, сўнгра Хўжа Аҳрори Вали кўчасининг чап томони бўйича жануби-ғарбий йўналишда 130 метр масофада ушбу кўча Самарқанд туман “Хўжа Аҳрори Вали” маҳалласи ва Самарқанд шаҳар “Сафеди” маҳалласи ўртасидан ўтган автомобиль йўлига туташган жойдаги 45-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 45-сонли нуқтадан шимолий йўналишда ушбу автомобиль йўлининг чап томони бўйича 350 метр масофада 46-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 46-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Самарқанд туман “Хўжа Аҳрори Вали” маҳалласидаги йўлнинг чап томони бўйича 460 метр масофада йўл Гулобод кўчасига туташган жойдаги 47-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 47-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Самарқанд шаҳар Наврўз кўчасининг 3-тор кўчаси чап томони бўйича 190 метр масофада, сўнгра шимолий йўналишда Нор Ёқубов номли кўчанинг ўнг томони бўйича 55 метр масофада кўча Самарқанд шаҳар “Хўжа Ғулом”қабристонига олиб борадиган йўл билан кесишган жойдаги 48-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 48-сонли нуқтадан Самарқанд шаҳар “Хўжа Ғулом”қабристонига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 200 метр масофада, жанубий йўналишда 300 метр масофада 49-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 49-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда “Хужа Ахрори Вали” маҳалласининг чойхонасигача йўлнинг чап томони бўйича 284 метр масофада, сўнгра чойхона ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 60 метр масофада, ғарбий йўналишда 190 метр масофада йўл маҳалла ичидаги кўча билан кесишган жойдаги 50-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 50-сонли нуқтадан кўчанинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 280 метр масофада, жанубий йўналишда 80 метр масофада, ғарбий йўналишда 100 метр масофада, жанубий йўналишда 50 метр масофада, ғарбий йўналишда 90 метр масофада, шимолий йўналишда 60 метр масофада, ғарбий йўналишда 80 метр масофада, шимолий йўналишда 80 метр масофада, ғарбий йўналишда 60 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 100 метр масофада, ғарбий йўналишда 70 метр масофада кўча автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 51-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 51-сонли нуқтадан йўлнинг чап томони бўйича шимолий йўналишда 100 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 350 метр масофада йўл  Самарқанд туман “Хаймар” ва Самарқанд шаҳар “Бекҳо” маҳаллалари ўртасидаги зовур билан туташган жойдаги 52-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 52-сонли нуқтадан жанубий йўналишда ушбу зовурнинг ўнг қирғоғи бўйича 345 метр масофада зовур Самарқанд шаҳар “Бекҳо” маҳалласи бўйича ўтган кўчага туташган жойдаги 53-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 53-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда кўчанинг чап томони бўйича, маҳалла ариғини кесиб ўтиб, 240 метр масофада, жанубий йўналишда маҳалла ариғининг чап қирғоғи бўйича 90 метр масофада, ғарбий йўналишда маҳалла кўчасининг чап томони бўйича 80 метр масофада, тор йўлакнинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 95 метр масофада, жанубий йўналишда 45 метр масофада, ғарбий йўналишда 55 метр масофада, шимолий йўналишда мактабга олиб борадиган кўчанинг чап томони бўйича 140 метр масофада, ғарбий йўналишда маҳалла кўчасининг чап томони бўйича
225 метр масофада, жануби-
ғарбий йўналишда маҳалла кўчасининг чап томони бўйича 140 метр масофада кўча чорвачилик фермасига олиб борадиган автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 54-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 54-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда чорвачилик фермасига олиб борадиган автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 80 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда чорвачилик фермаси деворининг ўнг томони бўйича 440 метр масофада девор “Хумдон” ғишт заводига олиб борадиган автомобиль йўлига туташган жойдаги 55-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 55-сонли нуқтадан шимолий йўналишда “Хумдон”ғишт заводига олиб борадиган автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 200 метр масофада йўл "Хумдон" ғишт заводи ҳудудига туташган жойдаги 56-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 56-сонли нуқтадан шимолий йўналишда “Хумдон”ғишт заводига олиб борадиган автомобиль йўлини кесиб ўтиб, “Хумдон”ғишт заводи ҳудуди бўйлаб 240 метр масофада 57-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 57-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда “Хумдон”ғишт заводининг ҳудуди бўйлаб 430 метр масофада завод ҳудуди Самарқанд шаҳар Сартеппо турар жой массивига туташган жойдаги 58-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 58-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда тўғри чизиқда 120 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда қабристон ҳудудигача дала йўли бўйича 490 метр масофада, қабристон ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 250 метр масофада, шимолий йўналишда 110 метр масофада қабристон ҳудуди дала йўлига туташган жойдаги 59-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 59-сонли нуқтадан Самарқанд шаҳридаги “Қуйи Хўжасоат” маҳалласига олиб борадиган дала йўлининг чап томони бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 360 метр масофада, ғарбий йўналишда 50 метр масофада, шимолий йўналишда 275 метр масофада дала йўли “Қуйи Хўжасоат” маҳалласига олиб борадиган автомобиль йўлига туташган жойдаги 60-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 60-сонли нуқтадан Самарқанд шаҳридаги “Хўжасоат” қабристонига олиб борадиган автомобиль йўлининг чап томони бўйича жануби-ғарбий йўналишда 180 метр масофада, жанубий йўналишда 60 метр масофада, ғарбий йўналишда 20 метр масофада, жанубий йўналишда
110 метр масофада,
ғарбий йўналишда 20 метр масофада, қабристон ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 250 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 400 метр масофада, жанубий йўналишда 50 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 205 метр масофада, ғарбий йўналишда 90 метр масофада, шимолий йўналишда 430 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда
310 метр масофада, шимолий йўналишда узумзор
ҳудудигача 230 метр масофада, узумзор ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 70 метр масофада, ғарбий йўналишда 20 метр масофада, шимолий йўналишда 54 метр масофада узумзор ҳудуди Самарқанд шаҳар “Қуйи Хўжасоат” маҳалласига олиб борадиган дала йўлига туташган жойдаги 61-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 61-сонли нуқтадан Самарқанд туманидаги “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди бўйлаб 3-сон чўмилиш ҳавзаси ҳудудига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича жанубий йўналишда 600 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 200 метр масофада, жанубий йўналишда 200 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 150 метр масофада 62-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 62-сонли нуқтадан ушбу йўлнинг чап томони бўйича шарқий йўналишда 390 метр масофада, шимолий йўналишда 120 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 40 метр масофада, шарқий йўналишда 220 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 150 метр масофада, шарқий йўналишда 220 метр масофада йўл Самарқанд туман “Бузи” маҳалла ҳудудига туташган жойдаги 63-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 63-сонли нуқтадан Самарқанд туман “Бузи”маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди бўйлаб дала йўлининг чап томони бўйича жануби-ғарбий йўналишда 200 метр масофада, шарқий йўналишда 200 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 220 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 110 метр масофада, жанубий йўналишда дамба бўйича 575 метр масофада дамба Дарғом канали қирғоғига туташган жойдаги 64-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 64-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда тўғри чизиқ бўйича Дарғом каналини кесиб ўтиб, 300 метр масофада 65-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 65-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 1 252 метр масофада 66-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 66-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 474 метр масофада 67-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 67-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда тўғри чизиқ бўйича “Чордара агротехсервис” агрофирмаси ҳудудигача 481 метр масофада
68-сонли ну
қтагача давом этади.

Чегара 68-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда “Чордара агротехсервис” агрофирмаси ҳудуди бўйлаб жарликнинг ўнг четки қисми бўйича 1 200 метр масофада, сўнгра ҳарбий гарнизоннинг ўқув полигони ҳудудигача тўғри чизиқ бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 142 метр масофада, шимолий йўналишда 160 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 652 метр масофада, ғарбий йўналишда 690 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 506 метр масофада 69-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 69-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда ҳарбий гарнизоннинг ўқув полигони ҳудуди бўйлаб тўғри чизиқда суперфосфат заводи шлак тўплаш иншоотининг жануб томонидан ўтган йўлга туташгунча 290 метр масофада, йўлнинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 420 метр масофада, яна шу йўналишда тўғри чизиқ бўйича дала йўлига туташгунча
126 метр масофада, дала йўлининг чап томони бўйича шимоли-
ғарбий йўналишда 160 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 250 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 450 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 315 метр масофада, ғарбий йўналишда 300 метр масофада дала йўли Пастдарғом тумани ҳудудига туташган жойдаги 70-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 70-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Пастдарғом тумани ҳудуди бўйлаб Кимёгарлар шаҳарчасига олиб борадиган автомобиль йўлининг чап томони бўйича 1 530 метр масофада 71-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 71-сонли нуқтадан автомобиль йўлини кесиб ўтиб, шимолий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 630 метр масофада Эски Анҳор канали ҳудудига туташган жойдаги 72-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 72-сонли нуқтадан Эски Анҳор канали ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 210 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 570 метр масофада, шарқий йўналишда 330 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 110 метр масофада канал Самарқанд шаҳар айланма автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 73-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 73-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда автомобиль йўлини кесиб ўтиб, қабристон ичидан ўтган йўл бўйича 800 метр масофада йўл Эски Анҳор канали ҳудудига туташган жойдаги 74-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 74-сонли нуқтадан шимолий йўналишда канал ҳудуди бўйича
50 метр масофада канални кесиб ўтиб, дала йўлининг ўнг томони бўйича
110 метр масофада, шимоли-шар
қий йўналишда автомобиль йўлигача
100 метр масофада, автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича шимоли-
ғарбий йўналишда 140 метр масофада ушбу йўл Хишров шаҳарчасига олиб борадиган йўлга туташган жойдаги 75-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 75-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Хишров шаҳарчасига олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 370 метр масофада йўл Дарғом канали ҳудудига туташган жойдаги 76-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 76-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Дарғом каналининг чап қирғоғи бўйича Эски Анҳор каналини кесиб ўтиб, 310 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда “Чордара агротехсервис” агрофирмаси ҳудуди бўйлаб ўтган дала йўли бўйича 70 метр масофада 77-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 77-сонли нуқтадан дала йўли бўйича жануби-ғарбий йўналишда 400 метр масофада, жанубий йўналишда 160 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда ариқнинг чап қирғоғи бўйича 300 метр масофада, сўнгра жарликнинг тепа четки қисми бўйича 520 метр масофада жарлик Самарқанд шаҳар айланма автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 78-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 78-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда айланма автомобиль йўлининг чап томони бўйича 890 метр масофада йўл пахса деворга туташган жойдаги 79-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 79-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда ушбу девор бўйича Дарғом канали ҳудудига туташгунча 280 метр масофада, сўнгра шарқий йўналишда канал ҳудуди бўйлаб тўғри чизиқда 200 метр масофада 80-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 80-сонли нуқтадан шимолий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 50 метр масофадан кейин Дарғом каналини кесиб ўтиб, дала йўлининг чап томони бўйича 80 метр масофада, Хишров шаҳарчаси билан Самарқанд туман Арабхона махалла фуқаролар йиғини ҳудуди оралиғидан ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича шимолий йўналишда 80 метр масофада, шарқий йўналишда 50 метр масофада, шимолий йўналишда
140 метр масофада 81-сонли ну
қтагача давом этади.

Чегара 81-сонли нуқтадан шарқий йўналишда йўлнинг чап томони бўйича 230 метр масофада 82-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 82-сонли нуқтадан шимолий йўналишда йўлнинг чап томони бўйича 205 метр масофада 83-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 83-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда ариқнинг чап томони бўйича 250 метр масофада, шарқий йўналишда Хишров шаҳарчаси ва Самарқанд туман Арабхона махалла фуқаролар йиғини ўртасидан ўтган йўл бўйича 250 метр масофада 84-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 84-сонли нуқтадан жанубий йўналишда ушбу йўлнинг чап томони бўйича 160 метр масофада 85-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 85-сонли нуқтадан Хишров шаҳарчасига оқадиган ариқнинг чап қирғоғи бўйича шарқий йўналишда 170 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 90 метр масофада ушбу ариқ Уклон ариғига туташган жойдаги 86-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 86-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Уклон ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 200 метр масофада ариқ Фирдавсий кўчасига туташган жойдаги 87-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 87-сонли нуқтадан Фирдавсий кўчасини кесиб ўтиб, шарқий йўналишда Уклон ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 750 метр масофада ушбу ариқ Арабхона қишлоғига оқадиган ариққа туташган жойдаги 88-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 88-сонли нуқтадан жанубий йўналишда Арабхона қишлоғига оқадиган ариқнинг ўнг қирғоғи бўйича 172 метр масофада ариқ Қуйи Хўжасоат” ва “Арабхона” маҳаллалари ўртасидан ўтган йўлга туташган жойдаги 89-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 89-сонли нуқтадан шарқий йўналишда ушбу йўл бўйича 180 метр масофада йўл Бедил кўчасига туташган жойдаги 90-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 90-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Бедил кўчасининг чап томони бўйича 840 метр масофада Бедил кўчаси билан Амир Темур кўчаси кесишган жойдаги 91-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 91-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Бедил кўчасининг чап томони бўйича Нарпай кўчасини кесиб ўтиб, 1 800 метр масофада ва яна шу йўналишда 230 метр масофада 92-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 92-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда, 2522-сонли автокорхонага олиб борадиган йўлнинг чап томони бўйича 230 метр масофада йўл
2522-сонли автокорхона
ҳудудига туташган жойдаги 93-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 93-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда автокорхонанинг шарқий томонидан ўтган кўчанинг чап томони бўйича 1 120 метр масофада кўча Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг деворига туташган жойдаги 94-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 94-сонли нуқтадан олий ҳарбий ўқув юртининг девори бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 920 метр масофада, жанубий йўналишда 90 метр масофада, ғарбий йўналишда 130 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 110 метр масофада, ғарбий йўналишда 130 метр масофада, жанубий йўналишда 110 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 80 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 240 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 330 метр масофада, шимолий йўналишда 270 метр масофада, сўнгра ариқнинг чап қирғоғи бўйича шимолий йўналишда 100 метр масофада 95-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 95-сонли нуқтадан Чордара қишлоғидан оқиб ўтадиган ариқнинг чап қирғоғи бўйича жануби-ғарбий йўналишда 390 метр масофада, ғарбий йўналишда 90 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 270 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 180 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 270 метр масофада ариқ Пастдарғом тумани ҳудудига туташган жойдаги
96-сонли ну
қтагача давом этади.

Чегара 96-сонли нуқтадан Пастдарғом туманидаги "Найман" маҳалласини Самарқанд шаҳридан ажратиб турадиган йўлнинг чап томони бўйича ғарбий йўналишда 210 метр масофада, шимолий йўналишда 130 метр масофада, ғарбий йўналишда 180 метр масофада, жанубий йўналишда
80 метр масофада 97-сонли ну
қтагача давом этади.

Чегара 97-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Найман қишлоғидан ўтган йўлнинг ўртаси бўйича 680 метр масофада 98-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 98-сонли нуқтадан шимолий йўналишда йўлнинг ўнг томони бўйича 160 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда маҳалла ариғи бўйича 300 метр масофада, шимолий йўналишда кўчанинг ўнг томони бўйича 1 070 метр масофада 99-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 99-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда кўчанинг ўнг томони бўйича 380 метр масофада кўча Кимёгарлар шаҳарчасига олиб борадиган автомобиль йўлига туташган жойдаги 100-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 100-сонли нуқтадан шимолий йўналишда ушбу йўлнинг ўнг томони бўйича 500 метр масофада йўл Самарқанд - Жума автомобиль йўлига туташган жойдаги 101-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 101-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Самарқанд - Жума автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича 410 метр масофада ушбу йўл дала йўлига туташган жойдаги 102-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 102-сонли нуқтадан жанубий йўналишда дала йўлининг чап томони бўйича 270 метр масофада узумзор бурчагидаги 103-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 103-сонли нуқтадан йўл бўйича шарқий йўналишда 110 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 480 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 250 метр масофада йўл Самарқанд туманидаги “Қайнама” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига туташган жойдаги 104-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 104-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда маҳалла ариғи бўйича 130 метр масофада ариқ намунавий турар жой уйлари ёнидан ўтган автомобиль йўлига туташган жойдаги 105-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 105-сонли нуқтадан шимолий йўналишда намунавий турар жой уйлари ёнидан ўтган йўлнинг ўнг томони бўйича Самарқанд - Жума автомобиль йўлини кесиб ўтиб, 269 метр масофада ва Самарқанд - Бухоро темир йўлини кесиб ўтиб, 49 метр масофада 106-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 106-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Самарқанд - Бухоро темир йўли бўйлаб, уни шаҳар ҳудудида қолдирган ҳолда, 2 680 метр масофада 107-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 107-сонли нуқтадан “Сайқал” МЧЖнинг девори бўйича шимоли-шарқий йўналишда 410 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 210 метр масофада, жанубий йўналишда 85 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 110 метр масофада 108-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 108-сонли нуқтадан Янгиравот қишлоғига олиб борадиган йўлнинг ўнг томони бўйича шимоли-шарқий йўналишда 86 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 60 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда Саноат кўчасини кесиб ўтиб 202 метр масофада, Саноат кўчасининг чап томони бўйича шимоли-шарқий йўналишда 40 метр масофада, шимолий йўналишда 650 метр масофада давом этади ва Саноат кўчаси билан Сиёб канали кесишган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.

Самарқанд шаҳрининг

Кимёгарлар шаҳарчаси ҳудуди

Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Кимёгарлар шаҳарчаси шимоли-ғарбий четки нуқтаси Нарпай кўчасига туташган жой қабул қилинган.

Чегара 1-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Нарпай кўчасининг ўнг томони бўйича 1 450 метр масофада кўча Пастдарғом тумани “Найман” маҳалласи қабристонига туташган жойдаги 2-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 2-сонли нуқтадан жанубий йўналишда қабристон ғарбий деворининг ўнг томони бўйича 210 метр масофада 3-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 3-сонли нуқтадан шарқий йўналишда қабристон жанубий деворининг ўнг томони бўйича 210 метр масофада 4-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 4-сонли нуқтадан шимолий йўналишда қабристон шарқий деворининг ўнг томони бўйича 170 метр масофада девор Нарпай кўчасига туташган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 5-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Нарпай кўчасининг ўнг томони бўйича Демишко каналини кесиб ўтиб, 470 метр масофада кўча Самарқанд тумани ҳудудига туташган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 6-сонли нуқтадан Самарқанд тумани ва Кимёгарлар шаҳарчаси ўртасидан ўтган кўчанинг чап томони бўйича жанубий йўналишда 465 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 320 метр масофада кўча Самарқанд туманидаги “Мева-шарбат” илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси ҳудудига туташган жойдаги 7-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 7-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда Самарқанд туманидаги “Мева-шарбат” илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси ҳудуди бўйлаб 200 метр масофада 8-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 8-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Самарқанд туманидаги “Мева-шарбат” илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси ҳудуди бўйлаб 300 метр масофада Демишко канали билан кесишган жойдаги 9-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 9-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Демишко канали чап қирғоғи бўйича 260 метр масофада, дала йўли бўйича 100 метр масофада йўл қабристон деворининг ғарбий четки нуқтасига туташган жойдаги 10-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 10-сонли нуқтадан дала йўли бўйича қабристон шимолий девори бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 350 метр масофада, ғарбий йўналишда 360 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда 120 метр масофада 11-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 11-сонли нуқтадан Дарғом канали ўнг қирғоғи ҳудуди бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 740 метр масофада канал Заворская кўчасига туташган жойдаги 12-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 12-сонли нуқтадан кўчани кесиб ўтиб, шимолий йўналишда ушбу кўчанинг чап томони бўйича 100 метр масофада, ғарбий йўналишда кўп қаватли турар жой бинолари бўйлаб 170 метр масофада йўлга туташган жойдаги 13-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 13-сонли нуқтадан шимолий йўналишда йўл бўйича 280 метр масофада йўл Қўрғонтепа кўчасига туташган жойдаги 14-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 14-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйича 370 метр масофада ушбу кўча Пастдарғом тумани ва Кимёгарлар шаҳарчаси ўртасидаги кўчага туташган жойдаги 15-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 15-сонли нуқтадан шимолий йўналишда кўчанинг ўнг томони бўйича 240 метр масофада давом этади ва Кимёгарлар шаҳарчаси шимоли-ғарбий четки нуқтаси Нарпай кўчасига туташган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.

Самарқанд шаҳрининг

Фарҳод шаҳарчаси ҳудуди

Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Тошкент - Самарқанд темир йўли билан Катта Ўзбек тракти автомобиль йўли кесишган жой қабул қилинган.

Чегара 1-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда “Зарафшон” давлат қўриқхонасига олиб борадиган автомобиль йўлининг ўнг томони бўйича
930 метр масофада йўл Зарафшон дарёсининг дамбасига туташган жойдаги
2-сонли ну
қтагача давом этади.

Чегара 2-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Зарафшон дарёсининг дамбаси бўйича 700 метр масофада дамба Катта Ўзбек тракти автомобиль йўлига туташган жойдаги 3-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 3-сонли нуқтадан Зарафшон дарёсининг дамбаси бўйича шимолий йўналишда Катта Ўзбек тракти автомобиль йўлини ва Тошкент - Самарқанд темир йўлини кесиб ўтиб, 160 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 460 метр масофада дамба гидроузелга туташган жойдаги 4-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 4-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Оқдарё дарёсининг ўнг қирғоғи дамбаси бўйича 270 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда дамба бўйича ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича 570 метр масофада ушбу автомобиль йўли бетон заводига олиб борадиган йўлга туташган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 5-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Оқдарё дарёсининг ўнг қирғоғи дамбаси бўйича ўтган автомобиль йўлининг чап томони бўйича
4 730 метр масофада йўл асфальтбетон заводи
ҳудудининг ғарбий четки нуқтасига туташган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 6-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда асфальтбетон заводи деворининг чап томони бўйича 180 метр масофада 7-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 7-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда асфальтбетон заводи омборига олиб борадиган темир йўлнинг чап томони бўйича, чегара ва темир йўл оралиғида 5 метрни қолдириб, 3 230 метр масофада, ариқнинг чап қирғоғи бўйича 250 метр масофада ариқ бетон деворга туташган жойдаги 8-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 8-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда деворнинг чап томони бўйича, сўнгра ариқнинг чап қирғоғи бўйича Қурбонобод ариғини кесиб ўтиб, 1 670 метр масофада “ЎзБАТ” тамаки фабрикасининг темир тўсиқли деворига туташган жойдаги 9-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 9-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда “ЎзБАТ” тамаки фабрикаси темир тўсиқли деворининг чап томони бўйича 620 метр масофада 10-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 10-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда “ЎзБАТ” тамаки фабрикаси темир тўсиқли деворининг чап томони бўйича 210 метр масофада 11-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 11-сонли нуқтадан “ЎзБАТ” тамаки фабрикаси темир тўсиқли деворининг чап томони бўйича жануби-ғарбий йўналишда 230 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда, қабристонни Жомбой тумани ҳудудида қолдириб, 140 метр масофада 12-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 12-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда “ЎзБАТ” тамаки фабрикаси темир тўсиқли деворининг чап томони бўйича 400 метр масофада 13-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 13-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда “ЎзБАТ” тамаки фабрикасига олиб борадиган автомобиль йўлининг чап томони бўйича
300 метр масофада, асфальтбетон заводига олиб борадиган темир йўлнинг чап томони бўйича 460 метр масофада давом этади ва Тошкент - Самар
қанд темир йўли билан Катта Ўзбек тракти автомобиль йўли кесишган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик  Палатасининг

2019 йил ___  _________даги

_____- сонли қарорига

3-илова

 

Самарқанд вилояти Самарқанд туманидан Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиладиган ер чегарасининг

ТАВСИФИ

 

 “Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан – 253,7 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилади.

Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Самарқанд марказий ўрмон хўжалиги ерларининг Қорадарё дарёсига туташган жой қабул қилинган.

Чегара 1-сонли нуқтадан Қорадарё дарёсининг чап қирғоғидаги дала йўли бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 2114 метр масофада 2-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 2-сонли нуқтадан М-37 автомобиль йўлининг чап томони бўйлаб жанубий шарқий йўналишда 540 метр масофада 3-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 3-сонли нуқтадан ҳарбий қисм ёнидаги йўл бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 307 метр масофада, ишлаб чиқариш биноси девори бўйлаб  шимолий-ғарбий йўналишда 200 метр масофада 4-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 4-сонли нуқтадан ишлаб чиқариш биноси девори бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 79 метр масофада 5-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 5-сонли нуқтадан кўчатхона ерларини кесиб ўтиб, ғарбий йўналишда 68 метр масофада 6-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 6-сонли нуқтадан “Тоур ориент тревел” МЧЖ га тегишли ер майдонлари чегараси бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 295 метр масофада 7-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 7-сонли нуқтадан дала ховлилар чегараси бўйлаб жанубий йўналишда 262 метр масофада 8-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 8-сонли нуқтадан дала ҳовлилар чегараси бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 28 метр масофада 9-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 9-сонли нуқтадан дала ҳовлилар чегараси бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 73 метр масофада 10-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 10-сонли нуқтадан дала ҳовлилар чегараси бўйлаб ғарбий  йўналишда 150 метр масофада 11-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 11-сонли нуқтадан ахоли пункти ерлари чегараси бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 229 метр масофада 12-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 12-сонли нуқтадан ахоли пункти ерлари чегараси бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 117 метр масофада 13-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 13-сонли нуқтадан иссиқхоналарга ажратилган ер майдонининг чегараси бўйлаб Мотрид қўрғонига кирадиган йўлини кесиб шимолий-ғарбий йўналиши бўйича 293 метр масофада 14-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 14-сонли нуқтадан ишлаб чиқариш корхонаси чегараси бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 107 метр масофада бошланғич 15-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 15-сонли нуқтадан “Фаровонлик далалари” фермер хўжалигининг ер майдонлари чегарасидаги ариқ бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 165 метр масофада, “Шаропов Қамариддин барака” фермер хужалигининг ер майдонлари чегараси бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 881 метр масофада, 16-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 16-сонли нуқтадан “Мотрид” қўрғонига кириш йўли бўйлаб шимолий-шарк йўналишда 152 метр масофада 17-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 17-сонли нуқтадан “Афросиёб агро чорва” фермер хўжалиги чегарасидаги ариқ бўйлаб шимолий-шарқ йўналишда 154 метр масофада
18-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 18-сонли нуқтадан иссиқхона чегараси бўйлаб жанубий-ғарб йўналишда 424 метр масофада 19-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 19-сонли нуқтадан “Қорасув” маҳалласига кирувчи авто йўли бўйлаб жанубий-шарқ йўналишда 208 метр масофада 20-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 20-сонли нуқтадан “Авиатика чорвадор сервис” фермер хужалигига ажратилган ер майдони чегарасидаги ариқ бўйлаб
шимолий-ғарбий йўналиши бўйича 389 метр масофада 21-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 21-сонли нуқтадан “Самарқанд-Ханшин грин хаус” МЧЖга ажратилган ер майдонини чегараси бўйлаб шимолий-шарқ йўналишда
447 метр масофада бошланғич 22-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 22-сонли нуқтадан “Қорасув” маҳалласига кирувчи автойўлини кесиб ўтиб аҳоли пункти чегараси бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда
461 метр масофада бошланғич 23-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 23-сонли нуқтадан “Қорасув” маҳалласи чегараси бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 94 метр масофада бошланғич 24-сонли нуқтагача давом этади.

Чегара 24-сонли нуқтадан Самарқанд марказий ўрмон хўжалиги ерларини кесиб ўтиб шимолий-шарқий йўналишда 303 метр масофада бошланғич  1-сонли нуқтага туташади.

 

Умумий таклифлар

1167