ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7965 Хокимият Алтынкульского района 17/09/2019 02/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7965

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

« _____ » _________ 2019 йил № ___________

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 277-модда)

25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008йил, 34-сон, 333-модда) , Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон 31.05.2019 йил) буйруғига асосан “ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни квоталанган сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш хақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш” га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун, асосан туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ,

2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 6300 нафарини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

- ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 1,7 фоиз (105 киши);

- таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 3,6 фоиз (226 киши);

- муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,7 фоиз (41 киши);

- ногиронлар учун 3 фоиз (190 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронларни ишга жойлаштириш бўйича талаб 37 та бўлганлиги сабабли, келгусида 190 та иш ўринлари битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

- Пенсия ёшига яқинлашиб қолган фуқаролар учун 0,7 фоиз

(47 киши);

- жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чора кўрилган шахслар учун

0,3 фоиз (17 киши);

- Одам савдоси жиноятидан жабрланганлар учун 0,1 фоиз (4 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак,

шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигини аҳволига меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлик ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

Мухандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электрик ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига қуйидаги вазифалар топширилсин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида“ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

2020 йил бошлангунга қадар 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини тайёр бўлиши таъминлансин, ушбу тўғрисида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига

1 чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш;

банд қилиб қўйилган иш ўринларнинг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлиги ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслиги ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солиниши уқтириб ўтилсин.

6.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилсин.

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Х.Махкамов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор 2020 йил 4 январдан кучга киритилсин.

9. Туман “Олтинкўл” газетаси муҳаррири (З.Холматова)га қарорни расмий эълон қилиш тавсия этилсин ва ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 11 декабрдаги 976-қ сонли қарори 2020 йил 1 январдан ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Юлдашев ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Х.Махкамов зиммаларига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Ўринбоев

Олтинкўл тумани ҳокимининг

2019 йил “____” _________ даги

___-қ сонлиқарори лойихасига

1- илова

Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия

Т А Р К И Б И

1. А.Юлдашев Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,

ишчи гуруҳ раиси

А Ъ З О Л А Р И

2. Х.Махкамов Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази директори

3. Н.Дехқонов Туман ҳокимлиги иқтисод масалалари бўйича бош мутаҳассиси

4. Д.Хакимов Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази ишсиз аҳолини иш билан

таъминлаш шуъбаси бошлиғи

5. Р.Яхшибоев Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази давлат меҳнат ҳуқуқ

инспектори

6. Лавозимига кўра Тумандаги маҳалла фуқаролар

йиғинлари раислари

Андижон вилояти Олтинкўл туманда 2020 йил давомида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган иш ўринларининг
Т А Қ С И М О Т И
                                     
Топшириқ берилган корхона, ташкилот ва муассаса номи Уларда ишловчилар сони Банд қилинган иш ўринлари сони * Шундан
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар таълим муассасаларини тугатган ёшлар муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар Ногиронлар ** Пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар Одам савдоси жиноятидан жабрланганлар
Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони %
Олтинкўл  тумани бўйича жами 6300 630,0 10,0 105 1,7 226 3,6 41 0,7 190 3,0 47 0,7 17 0,3 4 0,1
1 Oltinko`l tuman tibbiyot birlashmasi 800 80 10,0 12 1,5 35 4,4 5 0,6 24 3,0 2 0,3 2 0,3 0 0,0
2 Олтинкўл ТЙФУК 60 6 10,0 0 0,0 2 3,3 1 1,7 2 3,3 0 0,0 1 1,7 0 0,0
3 Oltinko`l tuman davlat sanitariya-epidemiologiya nazorat markazi 80 8 10,0 1 1,3 3,5 4,4 1 1,3 2,5 3,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0
4 Oltinko'l tumani madaniyat va sport ishlari bo'limi 35 3,5 10,0 0 0,0 2,5 7,1 0 0,0 1 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
5 "OBODONLASHTIRISH BOSHQARMASI" 190 19 10,0 2 1,1 2 1,1 1 0,5 6 3,2 1 0,5 5 2,6 2 1,1
6 "ANDIJON-3 PAXTA TOZALASH " АЖ 370 37 10,0 5 1,4 12 3,2 4 1,1 12 3,2 0 0,0 4 1,1 0 0,0
7 1-umumiy o'rta ta'lim maktabi 165 16,5 10,0 2 1,2 4,5 2,7 1 0,6 5 3,0 3 1,8 1 0,6 0 0,0
8 2-umumiy o'rta ta'lim maktabi 65 6,5 10,0 1 1,5 2,5 3,8 1 1,5 2 3,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0
9 3-umumiy o'rta ta'lim maktabi 30 3 10,0 0 0,0 2 6,7 0 0,0 1 3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0
10 4-umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 5,5 10,0 1 1,8 2 3,6 0 0,0 1,5 2,7 1 1,8 0 0,0 0 0,0
11 5-umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 6 10,0 1 1,7 2 3,3 1 1,7 2 3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0
12 6-umumiy o'rta ta'lim maktabi 75 7,5 10,0 1 1,3 3,5 4,7 1 1,3 2 2,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0
13 7-umumiy o'rta ta'lim maktabi 35 3,5 10,0 0 0,0 2,5 7,1 0 0,0 1 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
14 8-umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 6 10,0 1 1,7 2 3,3 1 1,7 2 3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0
15 9-umumiy o'rta ta'lim maktabi 85 8,5 10,0 2 2,4 3 3,5 1 1,2 2,5 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
16 10-umumiy o'rta ta'lim maktabi 80 8 10,0 1 1,3 2 2,5 1 1,3 2,5 3,1 1,5 1,9 0 0,0 0 0,0
17 11-umumiy o'rta ta'lim maktabi 90 9 10,0 2 2,2 2 2,2 1 1,1 3 3,3 1 1,1 0 0,0 0 0,0
18 12-umumiy o'rta ta'lim maktabi 110 11 10,0 2 1,8 2 1,8 1 0,9 3 2,7 3 2,7 0 0,0 0 0,0
19 13-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 7 10,0 1 1,4 1 1,4 0 0,0 2 2,9 3 4,3 0 0,0 0 0,0
20 14-umumiy o'rta ta'lim maktabi 65 6,5 10,0 1 1,5 2,5 3,8 0 0,0 2 3,1 0 0,0 1 1,5 0 0,0
21 15-umumiy o'rta ta'lim maktabi 80 8 10,0 1 1,3 1,5 1,9 1 1,3 2,5 3,1 1 1,3 1 1,3 0 0,0
22 16-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 7 10,0 1 1,4 2 2,9 1 1,4 2 2,9 1 1,4 0 0,0 0 0,0
23 17-umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 5,5 10,0 1 1,8 2 3,6 1 1,8 1,5 2,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0
24 18-umumiy o'rta ta'lim maktabi 90 9 10,0 2 2,2 2 2,2 1 1,1 3 3,3 1 1,1 0 0,0 0 0,0
25 19-umumiy o'rta ta'lim maktabi 50 5 10,0 1 2,0 1,5 3,0 1 2,0 1,5 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
26 20-umumiy o'rta ta'lim maktabi 30 3 10,0 1 3,3 1 3,3 0 0,0 1 3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0
27 21-umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 6 10,0 1 1,7 2,25 3,8 1 1,7 1,75 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
28 22-umumiy o'rta ta'lim maktabi 90 9 10,0 2 2,2 2,5 2,8 1 1,1 2,5 2,8 1 1,1 0 0,0 0 0,0
29 23-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 7 10,0 1 1,4 4 5,7 0 0,0 2 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
30 24-umumiy o'rta ta'lim maktabi 50 5 10,0 1 2,0 2 4,0 0 0,0 1,5 3,0 0,5 1,0 0 0,0 0 0,0
31 25-umumiy o'rta ta'lim maktabi 80 8 10,0 2 2,5 2,5 3,1 0 0,0 2,5 3,1 1 1,3 0 0,0 0 0,0
32 26-umumiy o'rta ta'lim maktabi 45 4,5 10,0 1 2,2 1 2,2 0 0,0 1,5 3,3 1 2,2 0 0,0 0 0,0
33 27-umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 5,5 10,0 2 3,6 1 1,8 0 0,0 1,5 2,7 1 1,8 0 0,0 0 0,0
34 28-umumiy o'rta ta'lim maktabi 80 8 10,0 2 2,5 2,5 3,1 0 0,0 2,5 3,1 1 1,3 0 0,0 0 0,0
35 29-umumiy o'rta ta'lim maktabi 40 4 10,0 0,75 1,9 1 2,5 0 0,0 1,25 3,1 1 2,5 0 0,0 0 0,0
36 30-umumiy o'rta ta'lim maktabi 35 3,5 10,0 1 2,9 1,5 4,3 0 0,0 1 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
37 31-umumiy o'rta ta'lim maktabi 90 9 10,0 1,5 1,7 2,5 2,8 0 0,0 2,5 2,8 2,5 2,8 0 0,0 0 0,0
38 32-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 7 10,0 2 2,9 2 2,9 0 0,0 2 2,9 1 1,4 0 0,0 0 0,0
39 33-umumiy o'rta ta'lim maktabi 35 3,5 10,0 1 2,9 1,5 4,3 0 0,0 1 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
40 34-umumiy o'rta ta'lim maktabi 70 7 10,0 1 1,4 3 4,3 0 0,0 2 2,9 1 1,4 0 0,0 0 0,0
41 35-umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 5,5 10,0 1 1,8 2,25 4,1 0 0,0 1,75 3,2 0,5 0,9 0 0,0 0 0,0
42 36-umumiy o'rta ta'lim maktabi 40 4 10,0 1 2,5 2 5,0 0 0,0 1 2,5 0 0,0 0 0,0 0 0,0
43 37-umumiy o'rta ta'lim maktabi 50 5 10,0 1 2,0 1,5 3,0 0 0,0 1,5 3,0 1 2,0 0 0,0 0 0,0
44 38-umumiy o'rta ta'lim maktabi 50 5 10,0 1 2,0 1,5 3,0 0 0,0 1,5 3,0 1 2,0 0 0,0 0 0,0
45 39-umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 5,5 10,0 1 1,8 2 3,6 0 0,0 1,5 2,7 1 1,8 0 0,0 0 0,0
46 40-umumiy o'rta ta'lim maktabi 50 5 10,0 1 2,0 1,5 3,0 0 0,0 1,5 3,0 1 2,0 0 0,0 0 0,0
47 41-umumiy o'rta ta'lim maktabi 55 5,5 10,0 1 1,8 1,75 3,2 0 0,0 1,75 3,2 1 1,8 0 0,0 0 0,0
48 42-umumiy o'rta ta'lim maktabi 60 6 10,0 1 1,7 1,25 2,1 0 0,0 1,75 2,9 2 3,3 0 0,0 0 0,0
49 43-umumiy o'rta ta'lim maktabi 40 4 10,0 1 2,5 1,75 4,4 0 0,0 1,25 3,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0
50 44-umumiy o'rta ta'lim maktabi 40 4 10,0 0,75 1,9 2 5,0 0 0,0 1,25 3,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0
51 46-umumiy o'rta ta'lim maktabi 40 4 10,0 0,75 1,9 2 5,0 0 0,0 1,25 3,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0
52 47-umumiy o'rta ta'lim maktabi 35 3,5 10,0 0 0,0 2,5 7,1 0 0,0 1 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
53 48-umumiy o'rta ta'lim maktabi 100 10 10,0 2 2,0 3 3,0 0 0,0 3 3,0 2 2,0 0 0,0 0 0,0
54 49-umumiy o'rta ta'lim maktabi 45 4,5 10,0 1 2,2 1 2,2 0 0,0 1,5 3,3 1 2,2 0 0,0 0 0,0
55 50-umumiy o'rta ta'lim maktabi 35 3,5 10,0 0,5 1,4 1 2,9 0 0,0 1 2,9 1 2,9 0 0,0 0 0,0
56 51-umumiy o'rta ta'lim maktabi 30 3 10,0 0 0,0 2 6,7 0 0,0 1 3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0
57  1-maktabgacha ta'lim tashkiloti 50 5,0 10,0 1 2,0 2,5 5,0 0 0,0 1,5 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
58  2- maktabgacha ta'lim tashkiloti 55 5,5 10,0 2 3,6 2 3,6 0 0,0 1,5 2,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0
59 4-maktabgacha ta'lim tashkiloti 35 3,5 10,0 0,5 1,4 2 5,7 0 0,0 1 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
60 5-maktabgacha ta'lim tashkiloti 30 3 10,0 1 3,3 1 3,3 0 0,0 1 3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0
61  7- maktabgacha ta'lim tashkiloti 35 3,5 10,0 1 2,9 1,5 4,3 0 0,0 1 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
62 9-maktabgacha ta'lim tashkiloti 35 3,5 10,0 0 0,0 2,5 7,1 0 0,0 1 2,9 0 0,0 0 0,0 0 0,0
63 13-maktabgacha ta'lim tashkiloti 30 3 10,0 1 3,3 1,25 4,2 0 0,0 0,75 2,5 0 0,0 0 0,0 0 0,0
64  17- maktabgacha ta'lim tashkiloti 40 4 10,0 0,75 1,9 2 5,0 0 0,0 1,25 3,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0
65 20-maktabgacha ta'lim tashkiloti 25 2,5 10,0 0,75 3,0 1 4,0 0 0,0 0,75 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
66  22- maktabgacha ta'lim tashkiloti 30 3 10,0 1 3,3 1 3,3 0 0,0 1 3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0
67 23- maktabgacha ta'lim tashkiloti 30 3 10,0 0 0,0 2 6,7 0 0,0 1 3,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0
68  27- maktabgacha ta'lim tashkiloti 25 2,5 10,0 0 0,0 1,75 7,0 0 0,0 0,75 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
69  28- maktabgacha ta'lim tashkiloti 40 4 10,0 1 2,5 2 5,0 0 0,0 1 2,5 0 0,0 0 0,0 0 0,0
70 31- maktabgacha ta'lim tashkiloti 50 5 10,0 1 2,0 2,5 5,0 0 0,0 1,5 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
71 17-son bolalar musiqa va san'at maktabi 65 6,5 10,0 1 1,5 2,5 3,8 0 0,0 2 3,1 1 1,5 0 0,0 0 0,0
72 20 лицей-интернат 50 5 10,0 1 2,0 2,5 5,0 0 0,0 1,5 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
73 Oltinko`l tuman bolalar va o`smirlar sport maktabi 55 5,5 10,0 1 1,8 2 3,6 1 1,8 1,5 2,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0
74 45-ixtisoslashtirilgan maktab-internati 55 5,5 10,0 2 3,6 1 1,8 0 0,0 1,5 2,7 1 1,8 0 0,0 0 0,0
75 28-лицей интернати 60 6 10,0 1 1,7 2 3,3 0 0,0 2 3,3 1 1,7 0 0,0 0 0,0
76 Контекс-Ташкент МЧЖ 900 90 10,0 12 1,3 32 3,6 12 1,3 27 3,0 3 0,3 2 0,2 2 0,2
                                     
                                     
                                     

Умумий таклифлар

189