ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7951 Хокимият Кургантепинского района 16/09/2019 01/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш тўғрисида
ID-7951

ЛОЙИҲА

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ №_____

“___” ________ 2019 йил Қўрғонтепа тумани

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6 сон,

97-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил

41-сон, 543-модда)
, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги

965-сон  қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг

6, 25-моддалари (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон,

320-модда)
га асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йил

18 августдаги 623-сонли ҳати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш ва банд этилган иш жойларини назорат қилиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

3. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йилда тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийланаётган шаҳсларнинг ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам миқдорини барпо этиш бўйича тумандаги корҳона, ташкилот ва муассасаларда “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун квота иш ўринларини банд қилиб қўйиш” режаси юзасидан таклифи 2-иловага асосан тасдиқлансин.

4. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан мазкур қарор билан тасдиқланган иловадаги корҳона ташкилот, муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишдан қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш хамда иловада кўрсатилган ҳодимларнинг рўйҳатдаги ўртача сонининг 10 фоизи 722 та миқдорида белгилансин.

Жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 165 нафар;

таълим муассасаларни тамомлаган ёшлар учун 260 нафар;

муддатли ҳарбий ҳизматдан бўшатилган шахслар учун 30 нафар;

ногиронлар учун 159 нафар;

туман ( шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 54 нафар;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 30 нафар;

“Одам савдоси”дан жабр кўрганлар ва шахсларнинг бошқа тоифалари учун 12 нафар;

5. Тумандаги корҳона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож шаҳсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун ажратилган иш жойларида ҳодимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажарилишини таъминлайдиган меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат қонунчилиги бўйича қисқартирилган иш соатлари ва қўшимча меҳнат таътилларини ташкил қилиш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож шаҳслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминлаш вазифалари юклатилсин.

6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ф.Сиддикова)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган корҳона, ташкилот ва муассасаларга банд қилиб қўйилиши лозим бўлган иш ўринлари сони юзасидан туман ҳокимлигига аҳборот тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

7. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ф.Сиддикова)га тумандаги ташкилот, корҳона ва муассасалар раҳбарлари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож шаҳслар учун банд қилиб қўйиладиган иш жойларининг меҳнат шароитларига мос келиши устидан назорат олиб бориш вазифаси юклатилсин.

8. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан мазкур қарор билан тасдиқланган иловада кўрсатилган корҳона ташкилот, муассаса раҳбарлари ижтимоий ҳимояга муҳтож шаҳслар учун жойларини кўрсатиб ўтилган сони бажарилмаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон  қарори “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 21-бандига асосан жарима солиниши белгилаб қўйилсин.

9. мазкур қарор билан тасдиқланган иловада кўрсатилган корҳона ташкилот, муассасаларда захираланган иш ўринларнинг энг кам сонидан орттириб бажарган ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари Вазирининг 19-2019-Б-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомга талаблари доирасида “Субсидя”лар ажратиш таъминлансин.

10. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 9-октябрдаги 1815-Қ-сонли қарори 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга киритилсин.

12. “Қўрғонтепа ҳақиқати” газетаси таҳририяти (А.Қорабоев)га мазкур қарорни газета саҳифалари орқали кенг оммага етказиш тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.

13. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ф.Сиддикова ва туман ҳокимининг Иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари А.Юлдашевлар зиммасига юклатилсин.

Қўрғонтепа туман ҳокими А. Эргашев

КЕЛИШИЛДИ:

И.Матрўзиев Вилоят Бандлик бош бошқармаси

бошлиғи

А.Юлдашев Туман ҳокимининг биринчи

ўринбосари, комиссия раиси

Ф.Сиддикова Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази директори

М.Комолов Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси

Туман хокимининг 2019 йил

“______”_________даги___-к

сонли қарори 1-илова

Ижтимоий химояга мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш ва банд этилган иш жойларини назорат

қилиш бўйича туман комиссиясининг

Т А Р К И Б И

1 А.Юлдашев - туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,

комиссия раиси

2 Ф.Сиддикова - туман бандликка кўмаклашиш

маркази директори

А Ъ З О Л А Р И

  1. С.Мамарасулов - Туман хокимининг ёшлар масалалари

бўйича ўринбосари

  1. Ш.Билолов - “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман

бўлинмаси раиси

  1. И.Хамраев - туман ҳокимлиги бош мутахассиси

4. А.Эргашев - туман Бандликка кўмаклашиш

маркази директор ўринбосари

5. И.Рахманов - Қўрғонтепа туман АБКМ давлат

мехнат хуқуқ инспектори

Умумий таклифлар

107