ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7922 Хокимият Ташкентской области 16/09/2019 02/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида
ID-7922

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5580-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сонли қарорига асосан ҳамда вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 418-сон хатини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш мақсадида,

1. Вилоят “Тоза худуд” Давлат унитар корхонаси томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун амалдаги тарифларни қайта кўриб чиққан ҳолда янги тарифларни белгилаш бўйича вилоят ҳокимлигига тақдим этган мурожаат хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тошкент вилоятида 2019 йил 1 октябрдан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича вилоят “Тоза худуд” Давлат унитар корхонаси томонидан таклиф этилаётган янги тарифлар (бунда Чирчиқ шаҳри мустасно):

- қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳолига бир киши учун бир ойга – 2 800 сўм;

- қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юридик ташкилотларга 1 м3 учун (ҚҚС сиз) – 44 500 (ҚҚС билан 53 400) сўм;

- суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳолига 1 тонна учун – 50 000 сўм;

- суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юридик ташкилотларга 1 тонна учун (ҚҚС сиз) – 57 000 (ҚҚС билан 68 400) сўм этиб белгилансин.

3. Туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси ўрнатилган тартибда  қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тасдиқланган янги тарифлар бўйича истеъмолчиларни хабардор қилсинлар.

4. “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари таҳририяти вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тасдиқланган янги тарифлар тўғрисида тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин.

5. Тошкент вилояти ҳокимининг 2018 йил 15 сентябрдаги “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида”ги 722-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Рустамов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Юсупов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими в.б.                                                  Р.Холматов

Умумий таклифлар

135