ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7913 Хокимият Арнасайского района 16/09/2019 01/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7913

Лойиҳа

Арнасой ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

“_____” сентябрь 2019 йил ______ -сонли Арнасой шаҳри

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонлива вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги 314-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги

ПҚ-4407-сон ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги 314-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мазкур қарор билан:

а)Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 0,06 км ичимлик сув қувурива 28,38 км электр тармоқларини, шунингдек, 8дона трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технолигик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йилларкуз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 0,2 км ичимлик сув қувури, 230 км электр тармоқлари, шунингдек, 84 дона трансформатор подстациясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 2 та болалар боғчаси жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари

4-иловага мувофиқ;

д) 42 та ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, 9 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 4,1 минг кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар-жой фондини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 1557 тонна ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 700 тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 857 тонна кўмир маҳсулотлари ғамлашни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш параметрлари6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 392,3 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига суюлтирилган газ етказиб беришпараметрлари 7-иловага мувофиқ;

з)туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига туман комиссияси (кейинги ўринларда – туман комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ;

3. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

тумандагибарча корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, туман иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йилларкуз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари:

Тумандаги ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун маъсул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли туман корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

6. “Туман электр тармоқлари корхонаси” (А.Эсиргапов), туман газ таъминоти (Н.Ашуров) куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7. “Туман электр тармоқлари корхонаси” (А.Эсиргапов), туман газ таъминоти (Н.Ашуров) асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ғ.Абдурахимов) жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш,уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин. 9. Туман ҳокимининг ўринбосари (И.Алимқулов), Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Ш.Абдуғаниев)лар билан биргаликда2019 йил 1 сентябргача:

2018-2019 қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2019-2020 қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларни зарур тарзда сақланиши учун маъсул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

10. Туман Молия бўлими (М.Эшбоев) туман комиссиясининг ҳулосасига кўра зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни топиш чораларини кўрсин.

11.Туман ҳокимининг ўринбосари (Р.Бобоев) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

12. Туман ҳокимлиги юристи Ж.Юсупов ва “Арнасой тонгги” газетаси (А.Ахмедов)лар:

мазкур қарор ҳокимликнинг расмий веб-сайтига ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

13. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 13 августдаги 1138-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Р.Бобоев, Ғ.Абдуғаниев, И.Алимқуловлар зиммасига юклансин.

15. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими Ж. Бердибоев

Туман ҳокимининг

2019 йил “___” августдаги

_____-сонли қарорига

1-илова

 

Туман иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

 

Т.р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

  1. Иқтисодиёт тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ташкилий тадбирлар

1

Аҳоли пунктлари, коммунал хўжалиги корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ижтимоий соҳа муассасаларини, козонхоналар ва муҳандислик тармоқларини таъмирлашни амалга оширган ҳолда 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Аҳолини суюлтирилган газ (овқат тайёрлаш учун), кўмир (мазкур қарорнинг 5-иловаси) ҳамда узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини муқобил ичимлик суви (ташиб келтириладиган сувни қўшган ҳолда) манбалари билан узлуксиз таъминлаш бўйича (амалга ошириладиган ишлар, бажарилишига масъуллар, бажариш муддатларини аниқлаган ҳолда) чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва ижросини белгиланган муддатда амалга ошириш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев ва тегишли туман корхона ва ташкилотлар

2

Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этилишини таъминлаган ҳолда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси, электр энергияси, табиий газ билан кафолатли таъминлаш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев), “туман электр тармоқлари корхонаси” (А.Эсиргапов), туман газ таъминоти (Н.Ашуров)

3

2019-2020 йиллар куз-қиш даври учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган нефт, газ конденсати, нефт маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир ва кўмир брикети, туз ва бошқа юкларни узлуксиз ташиб етказиб берилиши бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш.

Уч кун муддатда

“Туман электр тармоқлари корхонаси” (А.Эсиргапов), туман газ таъминоти (Н.Ашуров)

4

Аҳоли истеъмолчиларига ойма-ой суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича графиклар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Уч кун муддатда

Туман газ таъминоти (Н.Ашуров)

 

5

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича инфратузилмани ривожлантириш.

6

 

Табиий газ билан кафолатли таъминланадиган ҳудудлардаги истеъмолчиларни табиий газ таъминотини яхшилаш ва манзилли ишлатиш учун суюлтирилган газ таъминотига ўтказилган ҳудудлардаги газ тармоқлари ва газ тақсимлаш шоҳобчалари (ГТШ)ни кесиб олиш (демонтаж) бўйича туман ҳокимининг қарорини лойихасин тайёрлаш.

 

Уч кун муддатда

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, Туман газ таъминоти (Н.Ашуров)

 

7

Маиший газдан фойдаланиш жараёнида фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, Туман газ таъминоти (Н.Ашуров),

туман ички ишлар бўлими (Ё.Акабоев)

8

Кичик ирригация тармоқларини тиклаш учун ўтказиладиган таъмирлаш ишлари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, бунда мавзелар ичидаги ички тармоқлар ва кўча ҳамда проспектларни инобатга олиш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев)

9

2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумининг кескин совуқ кунлари табиий газ истеъмоли қисқартириладиган улгуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, Туман газ таъминоти (Н.Ашуров)

10

Куз-қиш мавсумида энергия истеъмолининг максимал кучланишли соатлари бўйича электр энергияси таъминотини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 сентябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, туман электр тармоқлари корхонаси” (А.Эсиргапов)

11

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида электр ва табиий газ тармоғидан ўчирилмайдиган тоифаланган ва ўта муҳим объектлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, Туман электр тармоқлари корхонаси” (А.Эсиргапов), туман газ таъминоти (Н.Ашуров)

12

Ичимлик сув ва канализация тармоқларини таъмирлаш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Уч кун муддатда

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев), “Сувоқова” ДУК Арнасой филиали Р.Бегматов

  1. 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

13

Газ етказиб бериш баланс кўрсаткичларини ҳисобга олиб улгуржи истеъмолчилар ва туман аҳолисига 2019 йил октябрь 2020 йил апрель ойлари бўйича ойма-ой келишилган табиий газ етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 сентябрга

қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, туман газ таъминоти (Н.Ашуров)

14

Ҳудудлардаги электр тармоқларини мукаммал таъмирланишини таъминлаш.

2019 йил

1 октябрга

қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, Туман электр тармоқлари корхонаси” (А.Эсиргапов)

15

Табиий газ танқислиги кутилаётган шаҳар ва туманлар, аҳоли пунктларининг тасдиқланган рўйхатига асосан мазкур аҳоли пунктларидаги истеъмолчиларнинг манзилли рўйхатига кўра ойма-ой суюлтирилган газ ҳажмларини ажратиш ва етказиб бериш.

2019 йил

1 октябрдан
201
9 йил

1 апрелга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, туман газ таъминоти (Н.Ашуров)

16

Куз-қиш мавсумида қозонхоналарни узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида ташкилотлар томонидан (мазкур қарорнинг 5-иловасига мувофиқ) зарур ҳажмлардаги суюқ ва қаттиқ ёқилғи захирасини ташкил қилиш.

2019 йил

1 ноябрга

қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев ва тегишли туман корхона ва ташкилотлар

17

Ҳудудларда аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан таъминлаш масалаларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш  ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини фаол олиб бориш.

ҳар ойнинг

10 санасигача

Туман ҳокимлиги юристи Ж.Юсупов ва “Арнасой тонгги” газетаси (А.Ахмедов)

  1. 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида кўп хонадонли уй-жой фондини барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

18

Ҳудудлардаги ободонлаштириш бошқармаларига қарашли кўча ва йўлларда қиш мавсумида музлик бўлмаслигининг олдини олиш учун зарур бўладиган материал-техник ресурслар ва жиҳозлар тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев ва тегишли туман корхона ва ташкилотлар

19

Кўп хонадонли уй-жой фондини техник фойдаланиш меъёрлари ва қоидаларига кўра уй-жой фондини техник соз ҳолатда сақлаш;

кўп хонадонли уйлардаги қурилма ва жиҳозларининг созлиги, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитар-техник қоидаларга риоя қилиниши;

кўп қаватли уй-жойларни мунтазам кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш, носозликларни бартараф этиш ва уй ичидаги жиҳозлардаги содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этиш бўйича ташкилий чораларни;

умумий йиғилишларда ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарларига баҳо бериш, қайта сайлаш ва уларни алмаштиришни амалга оширилиши;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раисларининг ҳисоботини аҳоли ўртасида эшитиш тизимини жорий қилишни таъминлаш мақсадида:

маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган дастурлари ижросини ташкил қилиш ва ишларни амалга оширишда ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига бириктирилган участка нозирлари, солиқ инспекторлари, санитария эпидемиология маркази, бириктирилган ташкилот ва корхоналар, тижорат банклари масъулларининг иштирокини таъминлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев,

Туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими
(Б.Ғозиев), бириктирилган корхона ва ташкилотлар,
тижорат банклари раҳбарлари

20

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал хўжалиги ташкилотларининг авария-тиклаш ва диспетчерлик хизмати моддий техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан зарурий тадбирларни ишлаб чиқиш.

Уч кун муддатда

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев)

21

Кўп хонадонли уйлар, бино ва иншоатларнинг ҳолатини ёнғин хавфсизлиги техник меъёрлари асосида кўрикдан ўтказиш.

2019 йил

1 сентябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев,Туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими (И.Аманов), туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев)

22

Иссиқлик энергияси олмайдиган кўп хонадонли уйларни аниқлаш.
Уларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш чораларини кўриш.

2019 йил
1 сентябрдан

2019 йил

1 ноябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев), “Иссиқлик манбаи” ДУК

23

Тумандаги кўп хонадонли уй-жойларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг мақсадли ва имтиёзли кредит маблағларини ажратиш чораларини кўриш.

Бошқарув компаниялари, сервис хизмати кўрсатиш ташкилотлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда тижорат банклари томонидан ажратилаётган мақсадли имтиёзли кредит маблағлари ҳажмини ўтган йилларга нисбатан кўпайтириш.

2019 йил

1 октябрга қадар

Тижорат банклари, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев)

24

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилишини доимий мониторинг қилиб бориш.

2019 йил

1 октябрга

қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, тижорат банклари, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев)

25

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва хомийларга кўп хонадонли уй-жойларни капитал ва жорий таъмирлаш учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштиришда биноларнинг эксплуатация қилиш муддатлари ҳозирги меъёр ва қоидаларга мос келишини таъминлаш.

2019 йил

1 октябрга

қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, тижорат банклари, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев)

26

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан 4,1 минг м2 кўп хонадонли уй-жойларнинг тратуарларини бетон қоплама билан таъмирлаш,

2019 йил

1 октябрга

қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, тижорат банклари, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев)

27

Кўп хонадонли уйларни қиш даврида фойдаланиш учун режалаштирилган иш ҳажмларини бажариш, иссиқлик тизимини изоляция қилиш, уй-жойларда иссиқлик таъминотининг сифатини яхшилаш чораларини амалга ошириш, ертўла ва том чердакларини текширишни ташкил қилиш, муҳандислик тармоқларининг жойлашуви, иссиклик узатиш пункти, ертўла ва кириш эшикларининг ёпилишини таъминлаш.

2019 йил

1 октябрга

қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев)

  1. Аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз  таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

28

1 дона қозонхоналарнинг сертификати мавжудлиги ва куз-қиш мавсумига тайёрлиги тўғрисида далолатномалар мавжудлигига эътибор қаратиш.

2019 йил

1 октябрга

қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоев, туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Ғозиев) “Иссиқлик манбаи” ДУК

29

Ўз маблағлари ҳисобидан 0,02 км Ичимлик сув тармоқларини мукаммал,
0,06 км сув тармоқларини жорий таъмирлаш.

2019 йил
1 октябрга қадар

“Сувоқова” ДУК (Р.Бегматов)

30

108 дона газ тақсимлаш пунктларини тафтишдан ўтказиш

2019 йил
1 октябрга қадар

туман газ таъминоти (Н.Ашуров)

31

28,38 км электр тармоқларини мукаммал, 230 км тармоқларни жорий, 4 дона трансформатор подстанцияларини мукаммал, 105 дона подстанцияларни жорий таъмирлаш.

2019 йил
1 октябрга қадар

Туман электр тармоқлари корхонаси” (А.Эсиргапов)

  1. Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлаши бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

32

Ижтимоий соҳа объектларидаги бино ва иншоотларда муҳандислик тармоқлари, шу жумладан хожатхоналарнинг санитария-гигиена меъёрлари талабларига жавоб бериши, қишлоқ жойлардаги ижтимоий тармоқларни зарурий қурилиш материаллари (рубероид, битум, шифер, ойна ва бошқа) билан корхоналарнинг смета харажатларида белгиланган маблағлар ҳисобидан таъмирлаш бўйича зарурий чоралар кўриш.

Тармоқ жадвалига асосан

Туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Абдурахимов
туман халқ таълими (М.Низомов), туман тиббиёт бирлашмаси (М.Абсаттарова), касб-ҳунар коллежлари
, мактабгача таълим бўлими (Б.Худоёров)

33

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш қозонларини кўмирга мослаштитриш ёки, янги қозонларга алмаштириш бўйича ойлик графикларни ишлаб чиқиш ва бунда кўмир ёқилғиси билан таъминлашни назарда тутган ҳолда идоралараро манзилли дастурларни ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 сентябр
га қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Абдурахимов
туман халқ таълими (М.Низомов), туман тиббиёт бирлашмаси (М.Абсаттарова), касб-ҳунар коллежлари
, мактабгача таълим бўлими (Б.Худоёров) молия бўлими (М.Эшбоев)

34

Ижтимоий соҳа объектлари учун сертификатланган, талаб қилинадиган иситиш қозонлари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2019 йил
28
августдан бошлаб

Туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Абдурахимов
туман халқ таълими (М.Низомов), туман тиббиёт бирлашмаси (М.Абсаттарова), касб-ҳунар коллежлари
, мактабгача таълим бўлими (Б.Худоёров) молия бўлими (М.Эшбоев)

35

2 та мактабгача таълим муассасасини  жорий таъмирлаш.

2019 йил

1 сентябрга қадар

Туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Абдурахимов
 мактабгача таълим бўлими (Б.Худоёров), молия бўлими (М.Эшбоев)

  1. Тадбирларнинг амалга оширилиши мониторинги

36

Иқтисодиёт соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича белгиланган тадбирларни бажарилиши, тайёргарлик ишларининг боришини комиссиялар томонидан муҳокама қилиш.

ҳар ойда

Туман комиссияси

37

Объектларни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқиш ва туман комиссиясига ахборотлар тақдим этиб бориш.

ҳар ойда

Тегишли туман ташкилотлари

38

Мазкур чора-тадбир бандларида белгилаб берилган ҳар бир топшириқлар бўйича масъул туман корхона ҳамда ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича таҳлилий маълумот ва ахборотларни туман ҳокимлигига тақдим этилишини таъминлаш

Ҳар ойда

Ижроси учун масъул туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “__” августдаги

____-сонли қарорига

8-илова

 

Туман иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида
барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш
бўйича туман комиссияси

ТАРКИБИ

 

1

Ж.Бердибоев

 

туман ҳокими, комиссия раиси

 

2

О.Норбўтаев

 

туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

 

3

Р.Бобоев

 

туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

4

Ғ.Абдуғаниев

 

туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

5

И.Алимқулов

 

туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

6

Б.Ғозиев

 

туман уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

7

М.Низомов

 

туман халқ таълими бўлими мудири

 

8

М.Абсаттарова

 

Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи

 

9

Б.Худоёров

 

туман мактабгача таълим бўлими мудири

 

10

М.Эшбоев

 

туман молия бўлими мудири

 

11

Ш.Абдуғаниев

 

туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи

 

12

Ё.Акабоев

 

туман ички ишлар бўлими бошлиғи

 

 

13

О.Худойқулов

 

туман давлат санитария эпедемиолгия назорати маркази бош врачи

 

14

Н.Ашуров

 

туман газ таъминоти бўлими бошлиғи

 

15

А.Эсиргапов

 

“Туман электр тармоқлари корхонаси” бошлиғи

 

16

Р.Бегматов

 

Арнасой “Сувоқова” ДУК директори

 

17

Лавозимига кура

 

туман “Иссиқлик манбаи” давлат корхонаси раҳбари

 

 

 

 

 

 

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига янги тайинланган ёки вазифасини бажарувчи шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

                          Туман ҳокимининг   
                          2019 йил "____" августдаги  
                          ______-сонли қарорига  
                          2-илова  
     
Асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни 2019-2020 йиллар куз-қиш
даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва мукаммал таъмирлаш
ПАРАМЕТРЛАРИ
 
                                     
Т.р Ҳудуд номи Марказий қозонхоналар                                                                                                                                                                                                                                                                                                             (дона) Локал қозонхоналар                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                (дона) Қозонлар                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                       (дона) Иссиқлик тармоқлари                                                                                                                                                                                                                                                                                                                           (км) Ичимлик суви тармоқлари                                                                                                                                                                                                                                                                                                                       (км) Газ тармоқлари                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                       (км) Электр тармоқлари                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                        (км) Трансформатор подстанцияси                                                                                                                                                                                                                                                                                                                        (дона)  
Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш Жами шундан мукаммал таъмирлаш  
1 Арнасой тумани 1       2   0,38   78 0,06 56,284          290,10   28,38 108 7  
                                     

 

                          Туман ҳокимининг 
                          2019 йил "____" августдаги
                          _____-сонли қарорига
                          5-илова
Жиззах вилояти Дўстлик туманида 2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида кўп қаватли уй-жойлар ҳамда  унга туташ ҳудудларида мукаммал ва жорий таъмирлаш, ободонлаштириш ишларининг
ПАРАМЕТРЛАРИ
                                 
Ҳудудлар номи Таъмирлана-диган уйлар сони шу жумладан, иш турлари кесимида: Уй-жой худудидаги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш Ноқонуний қурилмаларни бузиш Жами қуриладиган ва таъмирланадиган лифт мосламалари  сони шундан
Том қисмини таъмирлаш Кириш йўлагини  таъмирлаш ва жиҳозлаш Ички мухандислик тармоқларини  таъмирлаш ва жиҳозлаш Уйларни фасад қисмини таъмирлаш Жами қуриладиган ва таъмирланадиган болалар майдончаси сони шундан Ирригация тизимини таъмирлаш Тратуарларни бетон қопламаси билан таъмирлаш
Майдони
 ( минг м2)
Йўлаклар сони
(дона)
Темир эшикларни ўрнатиш (кодли қулф билан)
(дона)
Ер тўла
қисми
(дона)
Уйлар сони
(дона)
Қуриш
(сони)
Таъмирлаш
(сони)
Узунлиги
(п/м)
Майдони
(минг м2)
Ёритиш нуқталари сони
(дона)
Таъмир
-лаш
(сони)
Қуриш
(сони)
Арнасой тумани             9 9     4,1          
                                 
                                 

 

0

             
        Туман ҳокимининг 
        2019 йил "____"августдаги
        _____-сонли қарорига
        7-илова
             
2019-2020 йиллар куз қиш мавсумида аҳолига мазут ёқилғиси ва техник туз жамғариш ҳамда суюлтирилган                                                                                                                                           газ етказиб бериш
Параметри
             
т/р Шаҳар ва туманлар 2019 йил октябрь-декабрь ойларидан
2020 йил январь-март ойларигача аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш (тн.)
Иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун печь ёқилғиси Иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун мазут ёқилғиси Техник туз ИОМС
1 Арнасой тумани 392,3      

 

 

Умумий таклифлар

223