ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7904 Хокимият города Ханабад 14/09/2019 29/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йилга банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7904

ЛОЙИҲА

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ХОНОБОД ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

Қ А Р О Р И

“____” __________2019 йил №____ Хонобод шаҳри.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йилга банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,

1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Шаҳарда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан шаҳарда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони 4461 нафарни ташкил этадиган

10 фоизгача миқдорида 446 та иш ўрни, шу жумладан:

Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1,7% (76 та иш ўрни);

умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 3,3% (149 та иш ўрни);

Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,4% (20 та иш ўрни);

ногиронлиги бўлган шахслар учун 3,0 % (134 та иш ўрни) (юқорида кўрсатилган иш ўринларига шаҳарда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб 12 та бўлганлиги сабабли, келгусида 122 та иш ўрни таълим муассасалари битирувчилари учун банд этиб қўйилсин);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,7 % (32 нафар);

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 0,3 фоиз (15 та иш ўрни);

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларнинг бошқа тоифалари учун 0,4% (16 та иш ўрни) банд этиб қўйилсин.

2.Мазкур тоифадаги шахслар учун иш ўринлари ҳодимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

- 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

-умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

-сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

-ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ҳодимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

-пенсияолди ёшидаги шахслар учун уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

-Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

-Одам савдоси қурбонлари учун уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.

3.Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар; муҳандис, иқтисодчи, ҳисобчи, ҳуқуқшунос, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ҳодим, иш юритувчи, тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, ўқитувчи, ҳайдовчи, фаррош, ишчи, қоровул ва бошқа касб талаб этилмайдиган иш жойлари.

4.Мазкур қарорнинг 2-иловасига киритилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ташкилот йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.

Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинади.

Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этади.

Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан шаҳар ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралади.

5.Шаҳар ҳокимининг мазкур қарори бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик белгиланади.

6.Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й.) буйруғига асосан “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида субсидиялар ажратилиши инобатга олинсин.

7.Шаҳар Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (О.Ўринбоев) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин.

8.Ушбу қарор 2020 йил 1 январдан кучга киритилсин.

9.Мазкур қарор “Хонобод садоси” (Х.Муминова) газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг веб-сайтига жойлаштирилсин.

10.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг

2018 йил 26 октябдаги 713-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11.Ушбу қapop бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Туйчиев ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори О.Ўринбоевлар зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими М.Мамадалиев

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйишни назорат қилиш

бўйича комиссиясининг

Т А Р К И Б И

1

М.Тўйчиев

-

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

2

О.Ўринбоев

-

Шаҳар Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори, комиссия раисининг ўринбосари

К О М И С С И Я А Ъ З О Л А Р И

1.

С.Абдурахимов

-

Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассиси

2.

МФЙ раислари

-

ҳудудлар бўйича

3.

Д.Тўхтабоева

-

Шаҳар Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош матахассиси

4.

Д.Дилшодов

-

Шаҳар Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази ДМҲ инспектори

5.

Н.Собитов

-

Шаҳар Статистика бўлими бошлиғи

                                      Хонобод шахар ҳокимининг "____"________2019 йил кунги                       ___________     - қ- сонли қарорига                 2-илова
Андижон вилояти Ҳонобод шахрида 2020 йил давомида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни                                                                                                                         ишга жойлаштириш учун банд қилинган иш ўринларининг
Т А Қ С И М О Т И
                                             
Топшириқ берилган корхона,
ташкилот ва муассаса номи
Уларда ишловчилар сони Банд қилинган иш ўринлари сони * Шундан
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар таълим муассасаларини тугатган ёшлар муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар Ногиронлар ** Пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар жазони ўташ муассаса-ларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларнинг бошқа тоифалари Шундан
сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар Одам савдоси жиноятидан жабрланганлар
Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони % Сони %
Хонобод шахри бўйича жами 4461 446 10,0 76 1,7 149 3,3 20 0,4 134 3,0 32 0,7 15 0,3 16 0,4 6 8 0 2
1 "O'Z KODJI" aksiyadorlik jamiyati 1 192 119 10,0 20 1,7 45 3,8 3 0,3 36 3,0 9 0,8 2 0,2 4 0,3 1 2   1
2 Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi "ANDIJON-KABEL" O'zbek-Rossiya qo'shma korxonasi 1 039 104 10,0 18 1,7 37 3,6 5 0,5 31 3,0 6 0,6 5 0,5 2 0,2 1 1    
3 Xonobod shahar tibbiyot birlashmasi 554 55 10,0 15 2,7 14 2,5 1 0,2 17 3,0 2 0,4 1 0,2 5 0,9 1 4    
4 Xonobod shaxar hokimligi "OBODONLASHTIRISH BOSHQARMASI" 159 16 10,0 1 0,6 1 0,6 1 0,6 5 3,0 2 1,3 4 2,5 2 1,3 1 1    
5 Andijon suv omboridan foydalanish boshqarmasi 135 13 9,6 3 2,2 3 2,2 1 0,7 4 3,0 1 0,7 0 0,0 1 0,7 1      
6 "XONOBOD-SIHATGOHI" mas'uliyati cheklangan jamiyati 128 13 10,0 2 1,6 5 3,9 0 0,0 4 3,0 1 0,8 0 0,0 1 0,8       1
7 1-umumiy o'rta ta'lim maktabi 123 12 10,0 1 0,8 4 3,3 1 0,8 4 3,0 1 0,8 1 0,8 0 0,0        
8 2-umumiy o'rta ta'lim maktabi 108 11 10,0 1 0,9 4 3,7 1 0,9 3 3,0 1 0,9 1 0,9 0 0,0        
9 4-umumiy o'rta ta'lim maktabi 106 11 10,4 1 0,9 3 2,8 1 0,9 3 3,0 1 0,9 1 0,9 1 0,9 1      
10 "ANDIJON GIDROELEKTRSTANSIYA" unitar korxonasi 87 9 10,0 1 1,1 2 2,3 2 2,3 3 3,0 1 1,1 0 0,0 0 0,0        
11 Хонобод саноат касб-хунар коллежи 46 5 10,0 1 2,2 1 2,2 0 0,0 1 3,0 1 2,2 0 0,0 0 0,0        
12 Xonobod shahar 1-son maktabgacha ta'lim muassasasi 59 6 10,0 1 1,7 2 3,4 0 0,0 2 3,0 1 1,7 0 0,0 0 0,0        
13 Хонобод педагогика ва ижтимоий иктисодиет коллежи 29 3 10,0 0 0,0 1 3,4 1 3,4 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
14 5-umumiy o'rta ta'lim maktabi 57 6 10,0 1 1,8 2 3,5 1 1,8 2 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
15 5-sonli davlat maktabgacha ta'lim muassasasi 57 6 10,0 1 1,8 2 3,5 0 0,0 2 3,0 1 1,8 0 0,0 0 0,0        
16 Xonobod shahar davlat sanitariya-epidemiologiya nazorat markazi 52 5 10,0 1 1,9 1 1,9 0 0,0 2 3,0 1 1,9 0 0,0 0 0,0        
17 Xonobod shahar 6-son maktabgacha ta'lim muassasasi 51 5 10,0 1 2,0 1 2,0 0 0,0 2 3,0 1 2,0 0 0,0 0 0,0        
18 3-umumiy o'rta ta'lim maktabi 48 5 10,0 1 2,1 2 4,2 1 2,1 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
19 Ayrim fanlar chuqur o'rganiladigan 9-davlat ixtisoslashtirilgan maktab 47 5 10,0 1 2,1 2 4,3 1 2,1 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
20 8-son bolalar musiqa va san'at maktabi 45 4 8,9 1 2,2 1 2,2 0 0,0 1 3,0 1 2,2 0 0,0 0 0,0        
21 Xonobod shahar bolalar va o'smirlar sport maktabi 43 4 10,0 1 2,3 1 2,3 0 0,0 1 3,0 1 2,3 0 0,0 0 0,0        
22 Xonobod tuman Davlat soliq inspeksiyasi 34 3 10,0 0 0,0 2 5,9 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
23 Xonobod shahar hokimligi 33 3 10,0 0 0,0 2 6,1 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
24 6-umumiy o'rta ta'lim maktabi 33 3 10,0 1 3,0 1 3,0 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
25 Мажбурий ижро бюроси Хонобод шахар бўлими 31 3 10,0 0 0,0 2 6,5 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
26 Xalq ta'limi muassasalari faoliyatini metodik ta'minlash va tashkil etish Xonobod shahar bo'limi 28 3 10,0 0 0,0 2 7,1 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
27 Xonobod shahar 4-son maktabgacha ta'lim muassasasi 26 3 10,0 1 3,8 1 3,8 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
28 Xonobod shaxar madaniyat va sport ishlari bo'limi 20 2 10,0 0 0,0 1 5,0 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
29 Xonobod shahar "BARKAMOL AVLOD" bolalar markazi 20 2 10,0 0 0,0 1 5,0 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
30 Xonobod shahar 2-son maktabgacha ta'lim muassasasi 20 2 10,0 0 0,0 1 5,0 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
31 Xonobod shahar 7-son maktabgacha ta'lim muassasasi 20 2 10,0 0 0,0 1 5,0 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
32 Xonobod shahar 3-son maktabgacha ta'lim muassasasi 31 3 10,0 1 3,2 1 3,2 0 0,0 1 3,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0        
                                             
                                             
                                             
                                             
Хонобод шахар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори:           О.Ўринбоев              

Умумий таклифлар

133