ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7902 Хокимият Алтынсайского района 14/09/2019 30/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ва шу ҳақидаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 02 августдаги Қ-357-сонли қарорлари ижроси тўғрисида
ID-7902

Л О Й И Ҳ А

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI

SURXONDARYO VILOYATI

OLTINSOY TUMAN HOKIMINING

Q A R O R I

GerbUz1

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН СУРХАНДАРЬИНСКАЯ ОБЛАСТЬ

РЕШЕНИЕ

ХОКИМА

АЛТЫНСАЙСКОГО РАЙОНА

190700, Oltinsoy tumani, Mustaqillik ko’chasi 8-uy, tel: 47-77-5-16, fax: 47-77-5-16

190100, Termiz shahri, At-Termiziy ko’chasi 1-uy, tel.: 0 (376) 221-7075, fax: 0 (376) 224-0015

20___ yil “____” ____________ ________________- sonli

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ва шу ҳақидаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 02 августдаги Қ-357-сонли қарорлари ижроси тўғрисида

Туман иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ва шу ҳақидаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 02 августдаги Қ-357-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари раҳбарлигида қуйидаги йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлари тузилсин:

кўп хонадонли уйларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш, иссиқлик ва сув таъминоти ишларини, умумий фойдаланиш жойларини тартибга келтириш ва тегишли ҳолда сақлаш, маҳалла ҳудудида санитария ҳолатини таъминлаш, ободонлаштириш, ижтимоий соҳа объектларини иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини асосий ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида ва етарли даражада таъминлаш, электр таъминоти ва газ таъминоти объектларини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (М.Очилдиев);

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсуми давомида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ҳолати ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Х.Қосимов).

3. Қуйидагилар:

туман иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергитика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 0,2 км сув қувури, 79,1 км электр тармоқларини, шунингдек, 35 та трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуиикациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида баркарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 0,35 км сув қувури, 0,781 км электр тармоклари, шунингдек, 318 та трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни уз ичига оладиган асосан мухандислик коммуиикациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида баркарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофик;

г) 19 та мактаб ва 7 та мактабгача таълим муассасини капитал ва жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) 1 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 3,174 минг тонна ҳажмда, шу жумладан аҳоли учун 1,169 минг тонна, бюджет сохаси ташкилотлари учун 2,05 минг тонна кумир маҳсулотлари жамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари жамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 2 498,6 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда-туман комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман комиссияси (Д.Аллабердиев):

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёт тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар

2



натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиб чиқиш натижалари бўйича:

корхоналар, ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича-туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан;

тумандаги корхоналар, ташкилотлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари рахбарлари билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Тумандаги идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан маъсул этиб белгилансин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (М.Очилдиев, Х.Қосимов), туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (З.Сафаров), жойларга чиққан ҳолда, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уйларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқлаиган камчиликларни бартараф этиш, рахбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

7.Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Х.Қосимов) жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

8.Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Б.Худойқулов), туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (С.Алиқулов), тумандаги ташкилот ва корхоналар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жамлашда йўл қуйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги

3

маҳсулотлари асосий турларини жамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қуймаслик мақсадида

картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини жамлашга алохида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотлариинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

9.Туман молия бўлими бошлиғи (Ж.Жўраев) туман комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

10.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Аллабердиев), туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

11. Туман ҳокимининг 2018 йил 26 июлдаги Қ-1608-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими А.Джумаев

Туман ҳокимининг

2019 йил ____ __даги

___- сонли қарорига

8-илова

Туман иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси

ТАРКИБИ

А.Т.Жумаев

-

Туман ҳокими, комиссия раиси

Д.Аллабердиев

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

М.Очилдиев

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

Х.Қосимов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

Ш.Жўраев

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

З.Сапаров

-

Туман Уй-жой коммунал хизмати бўлими бошлиғи

М.Сафаров

-

Туман Халқ таълими бўлими мудири

О.Абдуллаева

-

Туман мактабгача таълим муассасаси мудири

Н.Юлдошев

-

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

С.Алиқулов

-

Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи

А.Рахимов

-

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари

Ж.Жўраев

-

Туман Молия бўлими бошлиғи

Р.Жуммаев

-

Туман ДСЭНМ бош врачи

З.Абдурахимов

-

Туман Газ таъминоти хизмати бошлиғи

С.Мардаев

-

Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи

Изоҳ: 1.Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига тайинланган шахс комиссия аъзоси

ҳисобланади.

2. Комиссия таркибига заруратга қараьб бошқа ташкилотлар вакиллари жалб этилиши мумкин 4

Туман ҳокимининг

2019 йил ____ августдаги Қ-___-сонли қарорига

1-илова

Туман иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор

ишлашга тайёрлаш бўйича

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Бажариш учун масъуллар

Мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалардан

Туман ҳокимлигидан

1.Туман иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор

ишлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

1

Тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича (ҳар бир учстка ишлари бўйича масъул шахсларни ва бажарилиши муддатларини аниқлаб):

Тумандаги аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш муассасаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қозонхоналар, муҳандислик коммуникация ва технологик ускуналарда зарурий таъмирлаш ишларини олиб бориш;

Бориш қийин бўлган чекка аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини суюлтирилган газ (овқат пишириш учун), кўмир ва кўмир бирикетлари, ҳамда муқобил ичимлик сув манбалари (шу жумладан ташиб келтириладиган ичимлик суви) билан барқарор таъминлаш

2019 йил 10 августгача

Туман ҳокимлиги, алоқадор мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

2

Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик таъминоти билан кафолатганган таъминоти бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, туман Газ таъминоти хизмати

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

3

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан боғлиқ бўлган нефт газ конденсатлари, нефт маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир брикети, туз ва бошқа юкларни узлуксиз ташилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, туман

Газ таъминоти хизмати

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

4

Аҳолини суюлтирилган газ таъминотининг ойма-ой таъминланиши графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, туман

Газ таъминоти хизмати

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

5

2019 йилнинг 1 октябрига қадар тугаллаш муддати билан иқтисодиёт соҳаларига техник тузни етказиш бўйича жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

6

Табиий газ етказиб бериш танқис ҳудудларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудлардаги газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктларини реконструкция қилиш ва фойдаланиш бўйича манзилли чора-тадбирларини ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, туман

Газ таъминоти хизмати

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

7

Маҳаллий газдан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларни олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2019 йил

10 августгача

Туман хокимлиги, Шўрчи туманлараро ФВБ, туман ИИБ, туман Газ таъминоти хизмати

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

8

Уй-жойлар, кўчалар кичик ирригация тармоғини таъмирлаш ва тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

9

Куз-қиш мавсумида газни етказиб беришдаги чекловлар 2019/2020 йилларда камайтирилиши лозим бўлган газни етказиб ҳажмларини улугуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, туман

Газ таъминоти хизмати

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

10

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 1 апрелгача газ ўчирилиш эҳтимоли бўлган ва табиий газ билан таъминлаш кафолатланмаган истеъмолчилар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги, туман

Газ таъминоти хизмати

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

11.

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида энергияни истеъмол қилишнинг максимал юкланиш соатларида электр энергияни дифференциаллаштирилган истеъмол бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги, туман электр тармоқлари корхонаси, алоқадор ташкилот ва корхоналар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

12.

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқларидан ўчириш мумкин бўлмаган, вилоятнинг тоифаланган ва ўта муҳим объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, туман электр тармоқлари корхонаси, алоқадор корхона ва ташкилотлар.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

II.2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика комплексини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

13.

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва улугуржи истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2019 йил октябр ойидан 2020 йил апрел ойигача ойма-ой етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги, туман Газ таъминоти хизмати

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

14.

Аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш

(мазкур қарорнинг 6-иловаси)

2019 йил

1 декабргача

Туман хокимлиги, алоқадор, корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

15.

Туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган табиий газ етказиб бериш имкони мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларига манзилли рўйхат асосида суюлтирилган газ миқдорини тақсимлаш ва ҳар ойда суюлтирилган газ етказиб бериш

2019 йил

1 октябрдан

2020 йил

1 апрелгача

Туман ҳокимлиги, Туман Газ таъминоти хизмати, туман иқтисодиёт бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

16

Аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида куз-қиш даврида корхона ва ташкилотлар қозонхоналарини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қатиқ ёқилғи захирасини тайёрлаш

2019 йил

1 ноябргача

Туман ҳокимлиги, туман электр тармоқлари корхонаси, туман Газ таъминоти хизмати, “Сурхон кўмир етказиб берувчи” корхонасининг туман филиали

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

17.

Ахоли эхтиёжлари учун ойлар кесимида кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Ҳар ойнинг

10 санасигача

Туман ҳокимлиги Туман Газ таъминоти хизмати, “Сурхон кўмир етказиб берувчи” корхонасининг туман филиали

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

III.2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаши учун кўп хонадонли уй-жой фондини тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

18.

Тумандаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва маҳалла кесимида, маҳалла раислари башчилигида, ширкат раиси, участка нозирлари, маҳаллага бириктирилган солиқ, ДСЭНМ ва ҳар бир коммунал ташкилотлари масъул ходимлари билан шунингдек, бириктирилган идора ва тижорат банк масъуллари билан масъуллари билан биргаликда:

Уй-жой фонди техник жихатдан тегишли нормаларга мувофиқ;

Уй-жой биноларни жихозлари ва ускуналарини узлуксиз ишлаши, санитария ва ёнғин хафсизлиги қоидаларига риоя қилиниши ;

Кўп қаватли биноларни мунтазам текширувдан ўтказиш ва мунтазам экспулатация қилинишни таьминлаш учун ташкилий чоралар, уй жихозларининг нотуғри ишлаши ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;

Уй-жой мулкдорлари ширкати ҳар бир раисининг фаолиятининг тасдиқланган меьзонлар асосида жамотчиликнинг бевосита иштирокида баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, ХУЖМШ раиси фаолиятини оптималлаштириш, умумий йиғимларда муҳокама қилиш, лойиқ бўлмаган раҳбарларни алмаштирш ва қайта сайлаш;

ХУЖМШ нинг танланган ва қайта тайинланган раиси учун махсус таьлим муассасларида касбий ривожлантириш тренинглари ташкил этиш;

ХУЖМШ раиси ҳисоботларини доимий равишда аҳоли олдида эшитиш тизимини янада жорий этиш.

Тармоқ жадвалида тасдиқланган графикга кўра

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, ХУЖМШ, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

19

Ҳудудларни такомиллаштиришни ривожлантириш, кўчаларни таъмирлаш ва музнинг шаклланишига йўл қўймаслик учун зарурий моддий-техника ресрусларини харид қилиш бўйича

чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги,

алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

20

Коммунал ХУЖМШни тезкор қайта тиклаш ва диспетчерлик хизматларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

10 авугстгача

Туман ҳокиимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

21

Кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлаш мобайнида иситиш тизими ва дудбўронларни тозалаш ва ҳаво айланиш тизимларида тузатишлар олиб бориш

2019 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси, туман Газ таъминоти хизмати

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

22

Кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилишини таъминловчи зарурий чораларни ишлаб чиқиш.

Тижорат банклари томонидан жорий йилда реал хизматлар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ХУЖМШ ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитларни ажратишда ёрдам кўрсатиш

ХУЖМШга ажратилган кредитларни мақсадли ишлатилишини доимий назорат қилиш

2019 йил

1 октябргача

Доимий

Туман ҳокимлиги, туман

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, алоқадор корхона ва ташкилотлар

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

23

ХУЖМШ жамғармалари маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан кўп қаватли уйларда таъмирлашнинг қуйидаги турларини амалга оширишни таъминлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини (цемент, металл) белгиланган тартибда ажратишни ҳисобга олган ҳолда:

Кўп квартирали уйларнинг тратуарларини бетон қопламаси билан таъмирлаш-200 ;

Ирригация тизимини таъмирлаш-70 п/м

Болалар майдончаларини қуриш-1 та

Уй-жой ҳудудидаги ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш-21 та

2019 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ХУЖМШлар, тегишли тижорат банклари,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

24

Кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилишини молиялаштириш тижорат банкларидан берилган кредитлар, ХУЖМШ ва хомийлик маблағларининг амалдаги қонун ва қоидаларига мувофиқ молиявий ресурсларини тақсимлаш

2019 йил

1 октябргача

Туман хокимлиги, тижорат банклари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

25

Ичимлик суви ва канализация тизимини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширилишини таъминлаш

2019 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

26

Кўп квартирали уй-жой фондининг қиш даврига тайёрлашда ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этишда чора-тадбирлар режасида белгиланган ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мониторинг қилиб боришни таъминлаш

Доимий

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев

27

Уй-жойлани куз-қиш даврига тайёрлаш ишларини тугатиш, белгиланган режа асосида иссиқлик қувурларида изоляция ишларини бажариш, уй-жойларни сифатли иссиқлик таъминотини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва муҳандислик коммуникациялари ва иссиқлик пунктлари жойлашган том қисмини, ертўла ва кириш жойларини ёпишни ташкил қилиш

2019 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги, туман укй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, ХУЖМШ

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

IV.Аҳолини ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

28

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий мухандислик коммуникацияларини ва муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу жумладн;

Сув тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш

(Сув ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобига);

Газ тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ва газ тақсимлаш пунктларини қайта кўриб чиқиш (газ таъминоти тапшкилотининг ўз маблағлари ҳисобига);

Электр тармоқлари ва трансфарматорларни мукаммал ва жорий таъмирлаш (электр ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан)

2019 йил

1 октяргача

2019 йил

1 октяргача

2019 йил

1 октяргача

2019 йил

1 октяргача

Туман ҳокимлиги, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, “Сувоқава” ДУК туман филиали, туман электр тармоқлари корхонаси, туман Газ таъминоти хизмати

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

29

Корхона ва ташкилотлар ҳисобидаги мавжуд қозонхона жихозларининг техник талабларга мослигини кўрикдан ўтказиш. Техник талабларга жавоб бермайдиган қозонларни тармоқдан узиш.

2019 йил

1 октябргача

Туман хокимлиги, туман

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

V.Ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар амалга ошриш

30

Ижтимоий соҳа объектларида мавжуд бўлган бинолар ва иншоотларни, меъёрий қоидаларга асосан ва санитария гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар, хусусан, хожатхоналарни таъмирлашни ўз ичига оладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Шунингдек зарур қурилиш материаллари (руброид, битум, шифер, ойна ва бошқалар) ушбу муасссасалар ҳаражатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида

Тармоқ жадвалида тасдиқланган граифкка кўра

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

31

Табиий газ танқис ҳудудларда жойлашган ижтимоий соҳа объектларидаги газда ишлайдиган қозонларни кўмирга мослаштириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ёки янги қозонларга алмаштириш, ойма-ой кўмир етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

32

Ишлаб чиқаришга бўлган эхтиёжни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар учун сертификатланган иситиш қозонларини етказиб бериш

2019 йил

5 августдан бошлаб

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

33

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг қозонхона жиҳозларини мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш

2019 йил

1 сентябргача

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими, касб-ҳунар коллежлари

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

34

Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, мехрибонлик уйларини куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалша ошириш

2019 йил

1 сентябргача

Туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муассасаси, маданият бўлими.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

35

Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида иситиш тизимини ва қозонхоналарни тиклаш

2019 йил

1 сентяргача

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муасасаси.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

36

Соғлиқни сақлаш муассасаларида 2019/2020 йилларда куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

37

Белгиланган муддатда кўмирда ишлайдиган қозонлар манзилли дастурга асосан кўмир етказиб беришни таъминлаш

2019 йил

1 ноябргача

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим муасасаси, маданият бўлими,

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

38

Ижтимоий соҳа объектларида мукаммал ва жорий таъмирланган объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш

2019 йил

1 сентябргача

Туман хокимлиги, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар.

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

YI.Чора-тадбирлар бажарилишини мониторинг қилиш

39

Туман комиссияси томонидан туманнинг иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини муҳокама қилиб бориш

2019 йил

5 августдан хар ўн кунда

Туман хокимлиги

Туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари М.Очилдиев, Х.Қосимов

Умумий таклифлар

361