ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7897 Хокимият Узбекистанского района 14/09/2019 29/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон туманидаги 4р-154 ”Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 8 км дан Қирқкетмон-Сочтепа-Чинор қишлоқларига кириш йўналишига ҳамда Яйпан шаҳар А.Навоий-Ғалаба кўчалари кесишган чорраҳасига светофор ўрнатиш ҳақида
ID-7897

“ЛОЙИҲА”

 

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

 Ўзбекистон туман ҳокимининг

Қарори

 

«___»_______2019 йил                                                                                               №____                                                                                                      Яйпан шаҳри

 

Ўзбекистон туманидаги 4р-154 ”Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 8 км дан Қирқкетмон-Сочтепа-Чинор қишлоқларига кириш йўналишига

ҳамда Яйпан шаҳар А.Навоий-Ғалаба кўчалари кесишган чорраҳасига светофор ўрнатиш ҳақида

 

      Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил 15 апрел, 15 сон, 197-модда)нинг 5-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сонли Қарори(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон)га мувофиқ, туман ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт хусусан болалар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш ҳамда туман ИИБ бошлиғи А.Тошматовнинг туман ҳокимлигида 2019 йил 9 сентябрь куни  1160-сон билан рўйхатдан ўтган ёзишмасини инобатга олиб, Ўзбекистон Републикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)нинг 6-моддасини қўллаб,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

  1. Туман ИИБ бошлиғи А. Тошматовнинг туман ҳокимлигида 2019 йил 9 сентябр куни  1160-сон билан рўйхатдан ўтган ёзишмаси инобатга олинсин;
  2. 4р-154 ”Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 8 км. дан Қирқкетмон-Сочтепа-Чинор қишлоқларига кириш йўналишига ҳамда Яйпан шаҳар А.Навоий-Ғалаба кўчалари кесишган чорраҳага светофор ўрнатишга рухсат этилсин;
  3. “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК директори Б.Рахмоновга: 4р-154 ”Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 8 км.дан Қирқкетмон-Сочтепа-Чинор қишлоқларига кириш йўналишига ҳамда Яйпан шахар А.Навоий-Ғалаба кўчалари кесишган чорраҳага светофор ўрнатиб бериш вазифаси топширилсин;
  4. “Яйпан овози” газетаси таҳририяти (К. Шерматов), Ўзбекистон туман ҳокимлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мутахассиси (Я. Солиев) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин;
  5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради;
  6. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими  ўринбосари И. Нажмиддинов  зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                                                                                                                                   Қ. Джураев

 

Умумий таклифлар

146