ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7887 Хокимият города Нурафшан 14/09/2019 30/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7887

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низом, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грандлар ажратиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3163) буйруғига асосан, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги 616-I-сонли қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 211 кишини ташкил этадиган 7 фоизгача киритиш белгилансин.

14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун 32,7 фоиз - 69 киши;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грандлари бўйича таълим олган битирувчиларни учун 57,8 – 122 киши;

сафарбарлик чақируви заҳирада хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафарларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 2,4 – 5 киши;

ногиронлар учун 1,4 – 3 киши;

пенсияолди ёшидаги (эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшгача тўлишигача ва аёллар учун – 53 ёшдан 55 ёшга тўлишигача пенсияга чиқишдан олдинги ёш) шахслар 2,4 фоиз – 5 киши;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланишидан озод қилинган шахслар учун 2,8 фоиз – 6 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиклансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун белгиланган муддатларда квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмаган ҳолда иш жойларининг қолган қисми - 75 фоизини (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) барпо этиш, ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва мазкур қарор ижроси бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2020 йил 1 апрелга қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши амалга оширилсин.

5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатлар ва тартибда яратилишини (ажратилиши ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари шароити санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

6. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.

7. Ушбу қарор ижросини бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (К.Каюмов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қаътий назоратни таъминласин.

9. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 октябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 614-сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Бегматов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими Қ.Хакимов

Умумий таклифлар

213