ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7862 Хокимият города Ахангаран 25/09/2019 10/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож , иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларни 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7862

 

 Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси,           (1998 йил 5-6-сон, 97 модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжуатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон 277-модда;) 25 моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сонли қарор билан тасдиқланган  Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга хамда “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосланиб ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН

 

1. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасиасосида иш кўриб, Оҳангарон шахар ҳокимлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди, тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг  рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоизгача миқдорида,бу 102 кишини ташкил этади, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 19,6 фоиз (20 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 70,6 фоиз (72 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 2,9 фоиз (3 киши);

ногиронлар учун 2 фоиз (2 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 2 фоиз (2 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 2 фоиз (2 киши)

           Атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шаҳслар учун 0, 9 фоиз (1 киши)

2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак.

 3.Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомгамувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандидакўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

           4. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
           5.Охангарон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Мерганова) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирининг “ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б сонли (Адлия вазирлиги томонидан № 3163-сон биланг 31.05.2019 йилда рўйхатга олинган) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амаклиётга жорий этилган “ Ижтимоий эхтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шаҳсларни квоталанган сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга-хар бир ходим учун 12 ой давомида энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида ҳақ тўлаш ишларини ташкил этсин.

           6.Ушбу қарор беш кун муддатда квота иш ўринлари белгиланган корхона ташкилот ва муассасалар рахбарларига етказилсин.

           7. Ушбу қарорнинг бажарилишини  устидан назорат қилиш шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари  У.Нурбаевга юклатилсин.

 

 

 Шахар ҳокими                                                                     О.Жўраев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

155