ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
786 Хокимият Наманганского района 28/09/2018 13/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-786

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда)
25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20
17 йил 5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг  “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 25-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага,
2018 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
374 нафарини ташкил этадиган 10,0 фоиз миқдорида, шу жумладан:

‎‎ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 2,2 фоиз (81 киши); ‎

‎‎таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 4,0 фоиз (169 киши); ‎‎‎‎

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,2 фоиз (7 киши);

‎‎‎ногиронлар учун 3,0 фоиз (96 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб
10 та бўлганлиги сабабли келгусида 86 та иш ўринни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,2 фоиз                    (7 киши);‎‎‎

‎‎‎‎жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,3 фоиз (11 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0,1 фоиз (3 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар рўйхати қуйидагича белгилансин:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, тикувчи, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаш, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима солиниши кўрсатиб ўтилсин.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқи берилсин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (С.Жўраев) беш кун муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор “Истиқлол” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

          9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Расулов зиммасига юклансин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                 Ш.Давранов

 

 

                          Наманган туман ҳокимининг 2018 йил                                                                                                                                                                                                                                           №__-сонли қарорига                                                                                          2-илова       
                               
                               
                                         
                                         
                                         
Наманган туманида ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2019 йилда иш билан таъминлаш мақсадида банд қилиб қўйилган квота иш ўринлари ҳақида маълумот      
       
Т.Р Корхона ва ташкилот номи Жами ишловчилар сони Яратилиши лозим бўлган иш ўрни сони Фоизи Жами ишга жойлашганлар сони    
Ногиронлар учун учун (3фоиз) Фоизи Таълим муассаларини тамомлаган ёшлар Фоизи Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота ва она ва кўп болали ота-оналар   Фоизи Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун Фоизи Муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар Фоизи Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун  Фоизи Ижтимоий химояга мухтож шахсларни бошқа тоифалари шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун Фоизи    
   
   
   
   
   
1 Наманган туман Тиббиёт бирлашмаси 1655 165 10,0 4 3,0 115 4,0 36 2,2 3 0,2 3 0,2 4 0,3 0 0,1    
2 Ободонлаштириш бошкармаси 194 19 10,0 1 3,0 10 4,0 4 2,2 0 0,2 1 0,2 1 0,3 2 0,1    
3 Наманган туман ЙХПТФК 47 4 10,0 0 3,0 2 4,0 1 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 1 0,1    
4 Туман ДСЭНМ 91 9 10,0 1 3,0 6 4,0 2 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
5 Норин Наманган ирригация тизими  52 5 10,0 0 3,0 4 4,0 1 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
6 Наманган Тола текстиль МЧЖ 291 30 10,0 1 3,0 20 4,0 6 2,2 1 0,2 1 0,2 1 0,3 0 0,1    
7 Асрор Текстил МЧЖ 97 10 10,0 1 3,0 7 4,0 2 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
8 Голден Силк шўъба корхонаси 208 20 10,0 1 3,0 13 4,0 5 2,2 1 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
9 Маданият бўлими 48 5 10,0 0 3,0 3 4,0 1 2,2 0 0,2 0 0,2 1 0,3 0 0,1    
10 15-сонли мактаб 64 6 10,0 0 3,0 4 4,0 1 2,2 1 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
11 16-сонли мактаб  73 7 10,0 0 3,0 4 4,0 2 2,2 0 0,2 1 0,2 0 0,3 0 0,1    
12 23-сонли мактаб 74 7 10,0 0 3,0 4 4,0 2 2,2 0 0,2 0 0,2 1 0,3 0 0,1    
13 24-сонли мактаб 69 7 10,0 0 3,0 5 4,0 1 2,2 1 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
14 25-сонли мактаб 68 7 10,0 0 3,0 5 4,0 1 2,2 0 0,2 0 0,2 1 0,3 0 0,1    
15 27-сонли мактаб 104 10 10,0 1 3,0 6 4,0 2 2,2 0 0,2 1 0,2 0 0,3 0 0,1    
16 8-сонли мактаб 103 10 10,0 0 3,0 7 4,0 2 2,2 0 0,2 0 0,2 1 0,3 0 0,1    
17 28-сонли мактаб 59 6 10,0 0 3,0 4 4,0 2 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
18 7-сонли мактаб 33 3 10,0 0 3,0 2 4,0 1 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
19 10-сонли мактаб 47 4 10,0 0 3,0 3 4,0 1 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
20 2-сонли мактаб 66 6 10,0 0 3,0 5 4,0 1 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
21 3-сонли мактаб 88 9 10,0 0 3,0 7 4,0 2 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
22 18-сонли мактаб 64 6 10,0 0 3,0 5 4,0 1 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
23 30-сонли мактаб 110 11 10,0 0 3,0 8 4,0 2 2,2 0 0,2 0 0,2 1 0,3 0 0,1    
24 31-сонли мактаб 37 4 10,0 0 3,0 3 4,0 1 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
25 39-сонли мактаб 46 4 10,0 0 3,0 3 4,0 1 2,2 0 0,2 0 0,2 0 0,3 0 0,1    
  Жами 3788 374 10,0 10 3,0 255 4 81 0,8 7 0,2 7 0,2 11 0,3 3 0,1    
                                         
                                         
    Наманган туман хокимининг биринчи ўринбосари                 Р.Расулов          
                                         
    Наманган туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори               С.Жўраев          
                                         

Умумий таклифлар

752