ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7852 Хокимият города Гулистан 13/09/2019 28/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Гулистон шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7852

Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қишдаврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоийсоҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 215-сонли қарори,  Ўзбекистон Республикасининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги Қонунининг 6, 14-моддалари, Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қаpop қиламан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоийсоҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 215-сонли қарори ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар (бундан буён–Комплекс тадбирлар)
1-иловага;

асосий муҳандислик коммуникацияларини ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврларида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

асосий ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳудудлар бўйича 2019/2020 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш параметрлари 6-иловага;

шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси (бундан буён – шаҳар комиссияси) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шаҳар комиссияси (Ж.Яриев):

ўн беш кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

ўрганиш натижалари бўйича тегишли ташкилот рахбарлари томонидан Комплекс тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, шаҳар иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

3. Шаҳар комиссияси (Ж.Яриев), тегишли ташкилот ўз раҳбарлигида ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

шаҳар ҳудудида жойлашган бўлиб ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.

4. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Яриеов ва Л.Ахмедов шаҳар ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва бошқа умумий фойдаланадиган жойлар, маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сувқувурлари ва канализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқсин.

5. Шаҳар газтаъминоти филиали (В.Турдимуратов), “Гулистон шаҳар электр тармоқлари” (Ў.Зарипов) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.

“Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси Тошкент ОТФХ Сирдарё кўмир омборлари бўйича (З.Абудуғаффоров) билан биргаликда асосий ёнилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида, узлуксиз етказиб берилишинитаъминласин.

6. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Камалов:

а) шаҳар иқтисодиёт ва саноат бўлими (Ф.Холматов), тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида шаҳар бўйича аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун аҳоли истеъмолига ва ижтимоий соҳалар таъминотига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар каби маҳсулотларни ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

б) шаҳар молия бўлими (Б.Хатамов) шаҳар комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда Комплекс тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни аниқлаш чораларини кўрсин.

7. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Яриев Комплекс тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида шаҳар ҳокимига тизимли ахборот берилишини таъминласин.

8. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 27 июлдаги “Гулистон шаҳрининг иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 948-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (Ғ.Джабаров) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат “Гулистон янгиликлари” газетасида чоп этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар ва тегишли ташкилот рахбарларига етказилишини ташкиллаштирсин.

10. Шаҳар комиссияси (Ж.Яриев), тегишли ташкилот рахбарлари билан биргаликда мазкур қарорни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз вақтида етказсин.

11. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари У.Камалов, Ж.Яриев ва Л.Ахмедовлар зиммасига юклатилсин.

 

 

                                          Шаҳар ҳокими                                                                Т.Дадабаев                                                                                                                                                                                                                                                        

Умумий таклифлар

168