ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7824 Хокимият Акалтынского района 13/09/2019 28/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7824

Лойиҳа

Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой
фонди ва ижтимоий со
ҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида
бар
қарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш
чора-тадбирлари т
ўғрисида

Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ва Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 215-сонли қарори, Ўзбекистан Республикасининг “Норматив-хуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 215-сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.  

2. Туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар (бундан буён - Комплекс тадбирлар) 1-иловага;

асосий мухандислик коммуникацияларини ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага;

асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага;

ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврларида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага;

кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага;

2019/2020 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш параметрлари 6-иловага;

туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (бундан буён - туман комиссияси) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман комиссияси (А.Баратбаев):

ўн беш кунлик муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, корхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

ўрганиш натижалари бўйича туман бўйича ташкилотлар ва корхоналар томонидан Комплекс тадбирларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳаларни 2019/2020 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

3. Туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилот ва корхоналар иштирокида  ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқларини, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

Тумандаги ташкилот ва корхоналар рахбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.

4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Баратбаев ва А.Хайдаров туманда ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва бошқа умумий фойдаланадиган жойлар, маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувурлари ва канализация тармоқлари тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир махсулотлари ғамланишини ташкиллаштириш баробарида назоратини таъминласин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рахбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқсин.

5. Туман бўйича газ таъминоти филиали (Б.Юсупов), “Оқолтин электр тармоқлари” (Х.Андакулов) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёнилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келадиган муаммоларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Абдуллаев:

а) туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (Ф.Ибрагимов) ва тегишли туман ташкилотлари билан биргаликда;

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни тахлил қилиш асосида туман бўйича аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун аҳоли истеъмолига ва ижтимоий соҳалар таъминотига қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини ғамлаш ҳажмларини белгиласин нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам ва дуккакли экинлар каби махсулотларни ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланадиган қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлашга зарур шароитлар яратиш, ғамлашнинг тўлиқлиги ва талаб даражасида сақланишини ташкиллаштирсин;

б) туман молия бўлими (У.Бойқулов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда Комплекс тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни аниқлаш чораларини кўрсин.

7. Туман ҳокимининг ўринбосари А.Баратбаев Комплекс тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида туман ҳокимига тизимли ахборот берилишини таъминласин.

8. Туман ҳокимининг 2018 йил 8 сноябрдаги “Оқолтин тумани иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1184-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Туман ҳокимлиги девонхонаси (М.Азамов) мазкур норматив - хуқуқий хужжат “Оқолтин овози” газетасида чоп этилишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар ва туман ташкилотларига ҳамда қонун хужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз вақтида етказилишини ташкиллаштирсин.

10. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари О.Абдуллаев, А.Баратбаев ва А.Хайдаровлар зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими:                                                                                                       Д.Фазилов

 

 

Умумий таклифлар

104