ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
782 Хокимият Норинского района 28/09/2018 13/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”
ID-782

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
390 нафарини ташкил этадиган 9.1 фоиз миқдорида, шу жумладан:

‎‎Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 0,7 фоиз (29 ставка); ‎

‎‎Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 3 фоиз (129.5 ставка); ‎‎

‎‎Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0.7 фоиз (30.5 ставка);

Ногиронлиги бўлган шахслар учун 3.0 фоиз (130 ставка); туманда ногиронлиги бўлган шаҳсларнинг ишлашга муҳтожлари 11 нафар бўлганлиги сабабли келгусида 119 ставка иш ўрни таълим муассасалари битирувчилари учун заҳира қилиб қўйилсин.

Пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,7 фоиз (29 ставка);‎‎‎

Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 0,9 фоиз (36.5 ставка);‎

шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0,1 фоиз (5 ставка) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот
(иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиши;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида  Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (У.Абдуллаев) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор “Норин овози” газетасида расмий эълон қилинсин ва хокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Сиддиқов зиммасига юклатилсин.

 

 

    Туман ҳокими                                                            Д.Кадиров

2019 йилда Норин тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд 
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  

МАЪЛУМОТ

Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 Тумандаги 1-сон умумий ўрта-таълим мактаби 122 12 1 4 0 4,0 1 1 1
2 Тумандаги 2-сон умумий ўрта-таълим мактаби 88 8,5 0,5 4 0 3,0 1 0 0
3 Тумандаги 3-сон умумий ўрта-таълим мактаби 34 3 0 1 0 1,0 0 1 0
4 Тумандаги 4-сон умумий ўрта-таълим мактаби 48 4,5 0 2 0 1,5 0 0,5 0,5
5 Тумандаги 5-сон умумий ўрта-таълим мактаби 37 3,5 0 2 0 1,5 0 0 0
6 Тумандаги 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби 47 4,5 0,5 1 0 1,5 0,5 0,5 0,5
7 Тумандаги 6-сон умумий ўрта-таълим мактаби 38 3,5 0 1 0 1,5 0,5 0,5 0
8 Тумандаги 7-сон умумий ўрта-таълим мактаби 40 4 1 1 0 1,5 0,5 0 0
9 Тумандаги 9-сон умумий ўрта-таълим мактаби 39 3,5 0,5 0,5 0 1,5 0,5 0,5 0
10 Тумандаги 10-сон умумий ўрта-таълим мактаби 35 3,5 0 1 0,5 1,5 0,5 0 0
11 Тумандаги 11-сон умумий ўрта-таълим мактаби 49 4,5 0,5 0,5 0,5 1,5 0,5 0,5 0,5
12 Тумандаги 12-сон умумий ўрта-таълим мактаби 52 5 0,5 1 0,5 1,5 0,5 0,5 0,5
13 Тумандаги 13-сон умумий ўрта-таълим мактаби 37 3,5 0 1 0 1,5 1 0 0
14 Тумандаги 14-сон умумий ўрта-таълим мактаби 45 4,5 0,5 1 0,5 1,5 0,5 0 0,5
15 Тумандаги 15-сон умумий ўрта-таълим мактаби 42 4 0 1 0,5 1,5 1 0 0
16 Тумандаги 16-сон умумий ўрта-таълим мактаби 68 6,5 1 2 0,5 2,0 0,5 0,5 0
17 Тумандаги 17-сон умумий ўрта-таълим мактаби 50 5 0,5 1 0 1,5 1 0,5 0,5
18 Тумандаги 18-сон умумий ўрта-таълим мактаби 24 2 0 1 0 1,0 0 0 0
19 Тумандаги 19-сон умумий ўрта-таълим мактаби 50 5 1 1 0 1,5 1 0 0,5
20 Тумандаги 20-сон умумий ўрта-таълим мактаби 54 5 0,5 1 1 1,5 0 1 0
21 Тумандаги 21-сон умумий ўрта-таълим мактаби 39 3,5 0 2 0 1,5 0 0 0
22 Тумандаги 22-сон умумий ўрта-таълим мактаби 41 4 0,5 1 0 1,5 0 1 0
23 Тумандаги 23-сон умумий ўрта-таълим мактаби 43 4 0,5 2 0 1,5 0 0 0
24 Тумандаги 24-сон умумий ўрта-таълим мактаби 29 2,5 0 1,5 0 1,0 0 0 0
25 Тумандаги 25-сон умумий ўрта-таълим мактаби 61 6 1 1 0,5 2,0 1 0,5 0
26 Тумандаги 26-сон умумий ўрта-таълим мактаби 59 5,5 0,5 1 0,5 2,0 0,5 1 0
27 Тумандаги 27-сон умумий ўрта-таълим мактаби 79 7,5 1 1 1 2,5 1 1 0
28 Тумандаги 28-сон умумий ўрта-таълим мактаби 42 4 0,5 2 0 1,5 0 0 0
29 Тумандаги 29-сон умумий ўрта-таълим мактаби 46 4,5 1 1 0 1,5 0 1 0
30 Тумандаги 30-сон умумий ўрта-таълим мактаби 31 3 0 1 1 1,0 0 0 0
31 Тумандаги 31-сон умумий ўрта-таълим мактаби 47 4,5 0,5 1 0,5 1,5 0,5 0,5 0
32 Тумандаги 32-сон умумий ўрта-таълим мактаби 38 3,5 0 1 0 1,5 0 1 0
33 Тумандаги 33-сон умумий ўрта-таълим мактаби 53 5 0 3 0 2,0 0 0 0
34 Тумандаги 34-сон умумий ўрта-таълим мактаби 33 3 0 2 0 1,0 0 0 0
35 Тумандаги 35-сон умумий ўрта-таълим мактаби 40 4 0 2,5 0 1,5 0 0 0
36 Тумандаги 36-сон умумий ўрта-таълим мактаби 41 4 0 2,5 0 1,5 0 0 0
37 Тумандаги 37-сон умумий ўрта-таълим мактаби 82 8 1 2,5 1 2,5 1 0 0
38 Тумандаги 38-сон умумий ўрта-таълим мактаби 30 3 0 1 0,5 1,0 0 0,5 0
39 Тумандаги 39-сон умумий ўрта-таълим мактаби 51 5 0,5 1 0,5 2,0 0,5 0,5 0
40 Тумандаги 40-сон умумий ўрта-таълим мактаби 100 10 1 3 1 3,0 1 1 0
41 Тумандаги 41-сон умумий ўрта-таълим мактаби 45 4,5 0 2 0,5 1,5 0 0,5 0
42 Тумандаги 42-сон умумий ўрта-таълим мактаби 60 6 1 2 0,5 2,0 0 0,5 0
43 Тумандаги 43-сон умумий ўрта-таълим мактаби 52 5 0 2 1 2,0 0 0 0
44 Тумандаги 44-сон умумий ўрта-таълим мактаби 62 6 1 1 0 2,0 1 1 0
45 Тумандаги 14-сон давлат ихтисослаштирилган умумий таълим мактаб интернати 60 6 0 2 1 2,0 0,5 0 0
46 Hорин туман Халқ таълими бўлими 31 3 0 2 0 1,0 0 0 0
47 "NORIN PAHTA TOZALASH" акциядорлик жамияти 319 3,5 0 0 1 1,5 0 1 0
48 Hорин туман тиббиёт бирлашмаси 1256 125,5 10 52 10 38,0 10 5 0,5
49 Норин туман "Электор таъминоти" корхонаси 58 5,5 0 1 2 2,0 0 0,5 0
50 Hорин туман ободонлаштириш бошқармаси 194 19 0 0 0 6,0 0 13 0
51 Туман Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази 66 6,5 1 2 1 2,0 0,5 0 0
52 Hорин туман ветеринария бўлими 30 3 0 1 0 1,0 1 0 0
53 “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси туман филилали 69 6,5 0 1,5 3 2,0 0 0 0
  Жами 4286 390 29 129,5 30,5 130 29 36,5 5

Умумий таклифлар

746