ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7809 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 13/09/2019 27/09/2019 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, тегишли ҳудудда уларнинг сонини ошириш юзасидан рағбатлантириш ва жавобгарликни кучайтириш тизимини жорий этиш тўғрисида
ID-7809

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5630-сонли фармонига асосан давлат активларини ҳисобга олишнинг тартибли тизими йўқлиги, хусусийлаштириш жараёнларини бошқариш самарадорлигининг пастлиги, фаолият кўрсатмаётган корхоналар ва бўш ётган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш учун институционал салоҳиятнинг сустлиги кўзланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва республикани жадаллик билан инновацион ривожлантиришга тўсиқ бўлаётганлиги белгиланган.

Фармонга асосан тугатилган Давлат рақобат қўмитасининг қуйидаги:

бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни хатловдан ўтказиш ва аниқлаш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш функциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига;

давлатнинг, шу жумладан хориждаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш (хусусан, давлат улушларини сотиш), давлат мулкларини ижарага бериш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этиш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни таъминлаш, мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш ва риэлторларни сертификатлаш бўйича вазифа, функция ва ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига;

фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари («Йўл хариталари»)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссияларнинг ишчи органи сифатидаги функциясини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига берилган.

Шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, уларнинг сонини оширишга кўмаклашиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда – Ҳудудий ишчи гуруҳи) ҳамда туман (шаҳар) лар ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда – Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи) нинг наъмунаий таркиби 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, уларнинг сонини ошириш юзасидан ишчи ғуруҳларни рағбатлантириш ва жавобгарлигини белгилаш меҳанизми 2-иловага мувофиқ;

ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, уларнинг сонини ошириш юзасидан ишчи гуруҳларни рағбатлантириш ва жавобгарлигини белгилашни амалга ошириш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Давлат Солиқ қўмитаси ўз фаолиятини тугатган тадбиркорлик субъектларининг бирламчи рўйхатини бир ҳафта муддатда, кейинчалик ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этиб борсин.

3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача Давлат Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган рўйхатни таҳлил қилиб, натижаси бўйича таҳлилий хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тақдим этсинлар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тақдим этилган хулосага асосан тегишли масъулларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича чоралар кўрсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Давлат Солиқ қўмитаси, Агентлик билан биргаликда ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари сонининг уч ой давомида сурункали равишда ортишига йўл қўйилган ҳудудларга чиққан ҳолда муаммоларни ўрганиб, натижаси бўйича ҳисобот ойидан кейинги ой якунига қадар чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.

6. Ишчи гуруҳларига:

кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқилиши ва ижро этилиши устидан мониторинг ўрнатиш;

ҳар ҳафтанинг душанба, сешанба ва чоршанба кунлари сектор раҳбарлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари билан биргаликда маҳаллаларга чиққан холда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш;

тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳолатлари юзага келишининг асосий сабаблари ва омилларини жойларга бориб таҳлил қилиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганларни ўқитиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;

икки ой муддатда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, улар учун зарур хизматлар кўрсатадиган тегишли бозор инфратузилмасини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда хизмат кўрсатилаётган тадбиркорлик субъектлари билан мулоқот қилиб, уларни тоифаларга (яхши, стандарт ёки ўрта ва ёрдамга муҳтож) ажратган ҳолда банк хизматлари кўрсатилишини таъминласин ҳамда мижозларни таснифлаш натижалари асосида, «яхши» тадбиркорга ишлаб чиқариш қувватини ошириш ёки фаолиятини янада кенгайтириш, «ўрта ёки ёрдамга муҳтож» тадбиркорга ҳар томонлама молиявий кўмак бериш ва қўллаб-қувватлаш тизимини яратсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5780-сон Фармонига асосан Бош прокуратура тадбиркорлик субъектлари ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, жумладан, ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, темир-терсак ва макулатура йиғиш ҳамда қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга мажбурий жалб қилинмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари учун мавжуд имкониятлар, имтиёзлар ва бошқа молиявий-хуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича роликлар тайёрлаш ва уларнинг мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида намойиш этилишини таъминласинлар.

10. Рағбатлантириш учун кетадиган сарф-харажатлар маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланиши белгилансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                           А. Арипов


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___” __________ даги _____ - сон қарорига 1-илова

 

Ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, уларнинг сонини оширишга кўмаклашиш буйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

-

Лавозимига кўра,
Ишчи гуруҳ раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг худудий бўлинмалари раҳбарлари

-

Лавозимига кўра

Тижорат банкларининг худудий бўлинмалари раҳбарлари

-

Лавозимига кўра

Бош вазир қабулхоналарининг худудий бўлинма раҳбарлари

-

Лавозимига кўра


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___” __________ даги _____ - сон қарорига 1а-илова

 

Ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, уларнинг сонини оширишга кўмаклашиш буйича туман (шаҳар) лар ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

-

Лавозимига кўра,
Ишчи гуруҳ раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг худудий бўлинмалари раҳбарлари

-

Лавозимига кўра

Тижорат банкларининг худудий бўлинмалари раҳбарлари

-

Лавозимига кўра

Бош вазир қабулхоналарининг худудий бўлинма раҳбарлари

-

Лавозимига кўра


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___” __________ даги _____ - сон қарорига 2-илова

Ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, уларнинг сонини ошириш юзасидан ишчи гуруҳларни рағбатлантириш ва жавобгарлигини белгилаш
М Е Ҳ А Н И З М И

Хар ой якуни билан рағбатлантириш Фаолият кўрсатмаётган субъектлар сонининг камайиши* Белгиланган мукофот миқдори (%)
  10 фоизгача -
  10 - 20 фоиз 20
  20 фоиздан юқори 30
Хар ой якуни билан жарималаш Фаолият кўрсатмаётган субъектлар сонининг кўпайиши* Белгиланган жарима миқдори (%)
  10 фоизгача 10
  10 фоиздан юқори 20
  20 фоиздан юқори 30

Изоҳ: * Ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг ой бошида мавжуд сонига нисбатан ойнинг охирида камайиши ва кўпайиши асосида ҳисобланади.


Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” __________ даги _
____ - сон қарорига 3-илова

Ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини тиклаш ва унга жалб қилиш, уларнинг сонини ошириш юзасидан ишчи гуруҳларни рағбатлантириш ва жавобгарлигини белгилашни амалга ошириш
С Х Е М А С И

1-босқич

 

Давлат Солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бўйича ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги рўйхатни тайёрлаб Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этади.

 

Давлат Солиқ Қўмитаси

 

Ҳар ойда хисобот ойидан кейинги ойнинг 5 - санасигача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан 10 иш куни мобайнида Давлат Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган рўйхатни таҳлил қилиб, натижаси бўйича тахлилий хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тақдим этади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

 

Ҳар ойда хисобот ойидан кейинги ойнинг 15 – санасигача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тақдим этилган хулосага асосан тегишли масъулларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари

 

Ҳар ойда хисобот ойидан кейинги ойнинг 20 - санасигача

 

 

 

 

Босқичлар

 

Амалга ошириладиган тадбирлар

 

Масъуллар

 

Бажариш муддати

 

Умумий таклифлар

496