ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7806 Министерство финансов Республики Узбекистан 12/09/2019 27/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-7806

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги ПФ­­–5742-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д.Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

                     

                                   А. Арипов

 

 

 

 

 Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _____ даги
____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

 

 

 

 

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги

низом

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги ПФ–5742-сон Фармонига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қоидалари аввал фойдаланишга қайтарилган ер майдонларида амалга оширилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига ҳамда мавжуд ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

            3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

мелиоратив объектлар — коллектор-дренаж ва юза ташлама сувларни тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторлар ва коллектор-дренаж тармоғини (иншоотлар билан бирга), вертикал дренаж қудуқларини, мелиоратив насос станциялари ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;

ирригация объектлари — каналлар, лоток тармоқлари, насос станциялар, суғориш тик қудуқлари, тўғонлар (плотиналар), сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш ва сув чиқариш иншоотлари, сув ўтказувчи туннеллар, дарёлар ва каналлар ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар;

мелиорация ва ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш — мелиоратив ва ирригация объектларини тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш. Объект реконструкция қилингандан кейин унинг дастлабки лойиҳа параметрлари ва иншоотлар таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши мумкин;

лойиҳа ташаббускори - қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ишларини олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари;

4. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилади.

5.  Ҳар бир гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) маблағлари ҳисобидан (субсидия сифатида) тузилган инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битими доирасида бир марта қоплаб берилади.

Бунда, лойиҳа ташаббукорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ишлари харажатларининг қолган қисми ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

6. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ Давлат бюджетидан ҳар бир гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига марказлашган харажатлар сметасида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига асосан мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг 5 фоизи миқдоридан келиб чиқиб  ҳисобланадиган маблағлар назарда тутилади.

7. Лойиҳа ташаббускорларининг ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини Давлат бюджетидан қоплаш мазкур Низомнинг иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Ер майдонларини фойдаланишга киритишда қуриш
ва реконструкция қилиш ишларининг манзилли дастурини шакллантириш

 

8. Туман (шаҳар) ҳокимликлари календарь йилда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун қуриш ва реконструкция қилинадиган объектларнинг руйхати ва майдонини (кейинги ўринларда  - фойдаланишга киритиладиган ерлар руйхати ва майдони деб аталади) календарь йилнинг 1 февралига қадар шакллантирадилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритадилар.

Объектларнинг рўйхати ва майдонини шакллантиришда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги ПФ–5742-сон Фармонига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш прогноз кўрсаткичлари;

тупроқ унумдорлиги, ерларнинг бал бонитети ҳамда инфратузилма объектлари (дала шийпон, маҳсулотлар сақланадиган омборхоналар, суғориш иншоотлари ва бошқалар) билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар инобатга олинади.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тақдим этилган  фойдаланишга киритиладиган ерлар руйхати ва майдони умумлаштириб, календарь йилнинг 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигига тақдим этадилар.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги календарь йилнинг 1 апрелига қадар республика бўйича фойдаланишга киритиладиган ерлар руйхати ва майдони кўриб чиқади ва манзилли дастурини тасдиқлайди.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ бўлган қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун Давлат бюджетидан ҳар бир гектарига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган ҳолда қопланадиган қисмини, мазкур мақсадлар учун марказлашган харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида аниқлайди.

 

3-боб. Ер майдонларини фойдаланишга киритишда қуриш
ва реконструкция қилиш бўйича инвестициявий шартнома тузиш

 

12. Туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган манзилли дастурларга асосан ер майдонларини фойдаланишга киритишга қуриш ва реконструкция қилиш учун ўрнатилган тартибда лойиҳа ташаббускорларини аниқлайдилар ва инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзолайдилар.

Бунда, инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат бюджетидан ҳар бир гектарига аниқланган базавий ҳисоблаш миқдори кўрсатилади.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ер майдонларини инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланганидан сўнг қонун хужжатларида ваколат берилган давлат органи (мансабдор шахс)нинг қарорига асосан лойиҳа ташаббускорига ажратиб беради.

14. Инвестициявий шартномада ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

лойиҳа ташаббускори томонидан бажариладиган қуриш ва реконструкция ишлари рўйхати ва унга талаб этиладиган маблағлар миқдори;

бизнес лойиҳа;

Давлат бюджетидан ҳар бир гектарга аниқланган базавий ҳисоблаш миқдори ва бошқа мажбуриятлар.

 

4-боб. Ер майдонларини фойдаланишга киритишда Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби

15. Лойиҳа ташаббускорлари ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланиб, сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза-талабнома;

фойдаланишга ажратилган ер майдони тўғрисидаги қарор ва инвестициявий шартнома еки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим нусхаси;

амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб фактура ва бошқалар);

белгиланган тартибда шаҳарсозлик қурилиш нормалари ва қоидаларига асосан расмийлаштирилган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш якунланган ишларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси.

16. Туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими лойиҳа ташаббускори томонидан мазкур низомнинг 15-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганда уларни уч иш кунида лойиҳа ташаббускорига тўлиқ ҳолда тақдим қилиш учун қайтаради.

17.  Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан лойиҳа ташаббускорларининг фойдаланишга қайтарилган ер майдонларида бажарилган мелиорация ва ирригация тадбирларини қоплаб бериш бўйича келиб тушган буюртманомаларни уч иш куни ичида кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан тақдим этилган буюртманомага асосан ер майдонларини фойдаланишга киритишда қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг Давлат бюджетидан қопланадиган қисмини лойиҳа уч иш кунида ташаббускорларининг банк ҳисоб рақамига ўтказиб беради.

19. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар маблағлари ҳисобига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича келишувлар амалга оширилган ҳолларда, эришилган келишувлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар чоракда бир марта ахборот киритиб борилади.

Бунда, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар маблағлари ҳисобига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилмайди.

 

6-боб. Якунловчи қоидалар

20. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши ҳамда Давлат бюджети маблағлари ажратилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати Департаменти томонидан доимий назорат амалга оширилади.

21. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини Давлат бюджетидан субсидия берилган ер майдонларида қуриш ва реконструкция ишлари устидан назорат берилган ваколатлар доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига зиммасига юклатилади.

22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

 

 

Лойиҳа ташаббускорларининг ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини Давлат бюджетидан қоплаш

 

Бажариш муддати

СХЕМАСИ

 

 

календарь йилнинг
1 февралига қадар

 

Қорақалпо

ғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

 

календарь йилнинг
1 мартга қадар

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 

календарь йилнинг
1 апрелига қадар

 

Туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари

 

қонунчиликка мувофиқ ўрнатилган тартибда

 

Лойиҳа ташаббус-корлари

 

объектларда қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунлангандан сўнг

 

Вилоят ҳудудий , қишлоқ хўжалиги бошқармалари

 

уч кун мобайнида

 

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун қуриш ва реконструкция қилинадиган объектларнинг руйхати ва майдонини шакллантирадилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига

 

Тадбирлар

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 

уч кун мобайнида

 

Ер майдонларини фойдаланишга киритишда қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг Давлат бюджетидан қопланадиган қисмини лойиҳа ташаббускорларининг банк ҳисоб рақамига ўтказиб беради

 

7-босқич

 

1-босқич

 

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

 

 

Босқичлар

 

 

Субъектлар

 

 

Туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан келиб тушган буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

 

6-босқич

 

Ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланиб, сарфланган харажатларнинг Давлат бюджетидан бир қисмини қоплаш туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимига Низомда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади

 

5-босқич

 

Тасдиқланган манзилли дастурларга асосан ўрнатилган тартибда лойиҳа ташаббускорларини аниқлайдилар ва инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзолайдилар

 

4-босқич

 

Республика бўйича фойдаланишга киритиладиган ерлар руйхати ва майдонини кўриб чиқади ва манзилли дастурини тасдиқлайди.

 

3-босқич

 

Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тақдим этилган фойдаланишга киритиладиган ерлар руйхати ва майдонини умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигига тақдим этадилар

 

2-босқич

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                   

 

 

                         

 

 

 

 

     

 

                         

 

                                             

 

                                                         

 

 

 

     

 

 

 

             

 

 

 

 

                   

 

                                       

 

                                                         

 

 

 

 

 

   

 

 

 

                 

 

 

                           

 

                                                   

 

 

 

 

 

 

       

 

                                 

 

 

                           

 

 

 

             

 

                                     

 

                                               

 

 

 

 

 

 

     

 

 

 

 

           

 

                                                 

 

                                                         

 

 

 

 

 

 

 

                           

 

 

 

 

           

 

 

                           

 

                                 

 

                                                         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                     

 

                                             

 

 

Умумий таклифлар

236