ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7803 Хокимият Заминского района 12/09/2019 27/09/2019 0
Ҳоким қарори
Зомин туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-7803

Зомин туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ти Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микродудуд)ни аниқ белгилаб олиш мадсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

Зомин туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микродудуд) рўйҳати иловата асосан тасдиқлансин.

Туман ҳокимлиги (Ғ.Омонқулов), туман ҳалқ таълими бўлими (А.Эргашев), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

“Мадалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (П.Тожибоев)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

Мазкур қарор халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг “Шарқ тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ғ.Омонқулов ўз зиммасига юклатилсин.

Зомин тумани ҳокими                                                                                 А. Абдуғаниев

Умумий таклифлар

34