ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
779 Хокимият Нарпайского района 28/09/2018 14/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманда “2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида”
ID-779

O‘zbekiston Respublikasi Samarqand viloyati

Narpay tumani

HOKIMI

Q A R O R I

РЕШЕНИЕ

ХОКИМА

Нарпайского района

Самаркандской области

Республики Узбекистан

201___ yil «_____» _____ № ________-Қ Oqtosh sh.- г.Акташ

Туманда “2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштиришда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2018 йил 13 сентябрдаги 380-сонли хатини кўриб чиқиб, туман худудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан 2019 йилда туман худудидаги корхоналар учун ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар бўйича ходимларнинг рўйхат (1-иловага) ўртача сонига нисбатан 10 фоизи, шу жумладан ногиронлар учун 3 фоизи микдорида, жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 135 иш ўрин 46 %,

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун 127 иш ўрин 43 %,

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 8 иш ўрин 3 %,

ногиронлар учун 8 иш ўрин 3 %,

пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 10 иш ўрин 3%,

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 6 иш ўрин 2 %,

одам савдоси қурбонлари учун режалаштирилмаган.

2. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қуйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ булишини таъминласинлар.

3. Ушбу қарор ижросини бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларга “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом нинг 21-бандига мувофиқ жарима қўллансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қуйилган иш ўринларини туман хокими томонидан белгиланган мицдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

5. Бандликка кўмаклашиш маркази (Т.Имомов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилсин.

6. Туман хокимининг 2017 йил 30 октябрдаги 1611-Қ сонли “2017 йил туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ш. Рахманов зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман хокими Б. Жабборов

Туман хокимининг 2018 йил

“___” сентябрдаги ____Қ-сонли қарорига 1-илова

Аҳолини ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва

меҳнат бозорида рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга

жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни

мувофиқлаштириш буйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1

Ш.Рахманов

Туман хокимининг биринчи ўринбосари, ишчи гурух раҳбари

2

Т.Имомов

Туман Бандликка кумаклашиш маркази директори, ишчи гурух раҳбарининг ўринбосари

3

Н.Аманова

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази бўлим бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

4

Н.Мухаммадиева

Туман хокимининг Хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари

5

К. Жавданов

Туман прокурори (келишув асосида)

6

Т.Эшназаров

Туман ИИБ бошлиғи

7

О.Алиев

“Ёшлар Иттифоқи” туман кенгаши раиси

8

Н.Ботиров

Тумангаз корхонаси худудий биргада бошлиғи

9

Л.Маҳманов

Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи

Туман хокимлиги ташкилий-

назорат гуруҳи раҳбари А.Бобожонов

Умумий таклифлар

738