ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7773 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 12/09/2019 27/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-7773

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

 

Қонунчилик палатаси томонидан _________________да қабул қилинган.

Сенат томонидан _______________________________да маъқулланган.

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган 667-I–сон Қонуни билан амалга киритилган “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 9-сон, 165-модда; 2003 йил, 1-сон, 8-модда, 9–10-сон, 149-модда, 2004 йил, 5-сон, 90-модда; 2005 йил, 1-сон, 18-модда, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил, 30-сон, 619-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Давлат ер кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, у ерларнинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, тоифалари, турлари, сифат хусусиятлари ва қиймати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, ер участкаларидан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари ўртасидаги тақсимот тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидан иборатдир”;

2) 6-моддада:

биринчи қисмнинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади”;

биринчи қисмнинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилаш”;

3) 7-модда биринчи қисмининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини ташкил этиш”;

4) 10-моддада:

биринчи қисмнинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг тегишли бўлинмалари томонидан бажариладиган аэрокосмик суратлар олишни, топография-геодезия, картография, тупроқ, агрохимия, геоботаникага оид ва бошқа изланишларни ҳамда тадқиқотларни амалга ошириш, ерларни хатловдан ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш”;

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат ер кадастри Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий ваколатли органлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан юритилади”;

учинчи қисмнинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ва ер участкаларига доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш”;

учинчи қисмнинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

кадастр жиҳатидан ер сатҳини суратга олиш ишларини ўтказиш”;

учинчи қисмнинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларидан маълумотлар олиш, уларнинг тўғрилигини текшириш, ер кадастрига доир ҳужжатларга жорий ўзгартишларни киритиш”;

5) 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин

Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот ҳар йили тайёрланади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ҳамда бутун мамлакат ва маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда уларнинг баҳоси, ерларнинг тоифаларга, кичик тоифаларга, турларга бўлиниши, тармоқлар, ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни ва ер кадастрига оид бошқа ахборотни ўз ичига олади”;

6) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12-модда. Давлат ер кадастри ҳужжатлари

Давлат ер кадастри ҳужжатлари туман (шаҳар) ер кадастри дафтаридан, туманнинг (шаҳарнинг) навбатчи ер кадастри харитасидан, кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдларидан, ер участкаларининг тоифалари, кичик тоифалари, ер турлари ва майдони, уларнинг сифат ҳолати ва қиймати тўғрисидаги ҳисоботлардан, ерларни хатловдан ўтказиш материалларидан ҳамда ер ресурсларини тавсифловчи бошқа ҳужжатлардан иборат”;

7) 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

13-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини, ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шунингдек, ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, шу жумладан сервитутлар тўғрисидаги битимларни ва бошқа чекловларни ҳамда ушбу ҳуқуқларнинг бекор қилинишини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка (ер участкалари, бино ва иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтларга) бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрига тегишли маълумотларни киритиш орқали ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) амалга оширилади.

Ер участкаларидан фойдаланувчи, уларни ижарага олган, унга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчи, шунингдек, мулк қилиб олган юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари шарт.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгага ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатдан ўтказиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан икки кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр давлат қўмитасининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши ва бошқа шахсга ўтиши давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади.

Ер участкасига бўлган, белгиланган тартибда юзага келган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кучга киради;”

8) 14-моддада:

модда номидаги ва биринчи қисмдаги “рўйхатига олиш” сўзлари “рўйхатдан ўтказиш” сўзи билан алмаштирилсин;

биринчи қисмнинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

9) 15-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш асослари

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар ана шу ҳуқуқларни давлат рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи тегишинча туман(шаҳар), Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ер бериш тўғрисидаги қарорлари асосида рўйхатдан ўтказилади.

Ерларни ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасини ижарага олиш шартномаси асосида рўйхатдан ўтказилади.

Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи бундай ҳуқуққа оид давлат ордери, олди-сотди шартномалари ва ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи юзага келишига асос бўладиган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга асосан рўйхатдан ўтказилади.

Бинога, иморатга ва иншоотга ва бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтиши натижасида юзага келган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ана шу мулкларнинг олди-сотдиси, алмаштирилганлиги тўғрисидаги тегишли шартномалар, ҳадя этилганлиги, васият қилинганлиги ҳақидаги ер участкасига оид тегишли битимлар асосида рўйхатдан ўтказилади.

Сервитутлар тўғрисидаги битимлар ҳамда ер участкаларидан фойдаланиш, уларни ижарага олиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, мулк ҳуқуқларига доир бошқа чеклашлар тегишли шартномалар, суднинг қарорлари асосида рўйхатдан ўтказилади;”

10) 16-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

16-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослар

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат рўйхатидан ўтказиш органида мазкур ер участкасининг кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

давлат рўйхатидан ўтказиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

жойида ўтказилган ўрганишлар ва текширишлар жараёнида ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатининг аниқланиши.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ёки рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин;”

11) 17-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

17-модда. Ер майдонларининг миқдорини ва сифатини ҳисобга олиш

Ер майдонларининг миқдори ва сифати уларнинг ҳақиқий ҳолати ва улардан фойдаланилишига қараб, ер участкалари ва майдонлари, маъмурий ҳудудий бирликлар кесимида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича ҳисобга олинади.

Ер участкалари бўйича ер майдонлари миқдори ер участкаларининг ўлчами, уларнинг қиймати ва талаб қилинадиган ўлчаш аниқлигига қараб, геодезик ва (ёки) картометрик усулларда ҳисобга олинади.

Ер майдонлари миқдори ер участкалари доирасида асосан картометрик усулда ҳисобга олинади.

Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштиришни, тупроқ ва ерларни таснифлашни, уларни агрономик, экологик, технологик ва шаҳарсозлик белгилари бўйича тавсифлашни, тупроқни гуруҳларга ажратишни ўз ичига олади.

Ер майдонларининг миқдорини ва сифатини ҳисобга олиш асосий ва жорий турларга бўлинади.

Ерларни ҳисобга олишнинг асосий тури (ер участкаларини хатловдан ўтказиш) жойнинг ўзида ер участкаларининг ва майдонларининг чегаралари, жойлашган ўрни, ҳолати ва улардан фойдаланиш хусусиятига доир ўзгаришлар тўпланганлигига қараб даврий равишда ўтказилади, бунда ерларнинг план-картографик асоси тегишли масштабларда янгиланиши, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил изланиш ва тадқиқотлар ўтказилиши шарт.

Ерларнинг жорий ҳисоби кадастр ҳужжатлари ва маълумотларининг тўғри бўлишини таъминлаш мақсадида юритилади, бунда ерларнинг ҳуқуқий,миқдорий, сифат ҳолатларида ва улардан фойдаланиш борасида юз берган ўзгаришлар аниқланади ҳамда рўйхатдан ўтказилади. Давлат ер кадастрини юритиш вазифаси юклатилган тегишли органларга ер участкаларидан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорлари содир бўлган ўзгаришлар тўғрисида бир ой муддатда ахборот беришлари шарт.

Ерларнинг ўлчами, жойлашган жойи, ер турлари ва сифат ҳолатига оид қайд этиладиган маълумотлар ерни ҳисобга олиш ахборотини ташкил этади”;

1218-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тупроқ бонитировкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кейинги норматив қиймат баҳосини аниқлаш, қишлоқ хўжалиги нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш ҳажмини ҳисоблаш, ер тузишни амалга ошириш ва ерлардан оқилона, самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун асосдир”;

19-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“19-модда. Ерларнинг қиймат баҳоси

Барча тоифадаги ерларнинг қиймат баҳосини чиқариш натура ва қиймат кўрсаткичлари тизими ёрдамида амалга оширилади.

Турли мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги даражасини аниқлаш, ер учун тўланадиган ҳақ ва унинг норматив баҳосини ҳисоблаб чиқариш, ерларни кимошди савдоси асосида реализация қилиш пайтида бошланғич баҳосини белгилаш учун ерларнинг қиймат баҳоси аниқланади.

Ерларнинг қиймат баҳосига доир маълумотлар ер баҳосига оид ахборотни ташкил этади”;

14) 20-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

20-модда. Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари

Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари ерларни ҳисобга олиш ва уларни баҳолаш бўйича асосий ҳужжат бўлиб, ер участкасининг жойлашган жойи, қайси мақсадда фойдаланишга мўлжалланганлигини, ер участкасидан фойдаланиш, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини, шунингдек, ер участкасига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳамда мулк ҳуқуқларини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олади, у ер участкалари майдонининг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда қиймати тўғрисидаги асосий ахборот манбаи ҳисобланади.

Ер кадастри дафтарининг маълумотлари ерлардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бериш, ер учун ҳақ тўлаш миқдорини аниқлашда, ер тузишда, хўжалик фаолиятини баҳолашда ҳамда ерлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилади.

Ер кадастри дафтари махсус ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот бўйича компьютерда электрон шаклида ер фондининг тоифалари, кичик тоифалари ва турлари, ҳар бир ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари контурлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан бюджет маблағлари ёки бошқа манбалар ҳисобидан юритилади. Ер участкаларининг фойдаланувчилари, чегаралари, майдони, ер турлари, сифати ва қиймати тўғрисидаги ўзгаришлар ер кадастри дафтарига мунтазам равишда киритиб борилади ва жорий йил давомида ҳар қандай муддатга ер тўғрисида аниқ маълумотлар бўлиши таъминланади.

Ер кадастри дафтарининг маълумотлари йил якуни бўйича қоғоз шаклида фойдаланиш ва сақлаш учун босиб чиқарилади, тегишли имзолар билан расмийлаштирилади ва маҳсус йиғмажилд сифатида сақланади.

Ер кадастри дафтарининг тузилиши, мазмуни ва уни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”;

15) 21-моддада:

биринчи қисмдаги “планларида” сўзи “чизмаларида (планларида)” сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмдаги “текширувлар” сўзи “изланиш ва тадқиқотлар” сўзлари билан алмаштирилсин.

16) 22-моддадаги “планлари” сўзлари “чизмалари (планлари)” сўзлари билан алмаштирилсин.

17) 23-модданинг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

23-модда. Ер кадастрига доир ахборот

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ер кадастрига доир ахборотлар ерларни рўйхатдан ўтказиш, ерларни ҳисобга олиш, уларнинг сифати ва қийматига оид ахборотлар мажмуини ташкил этади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлади.

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер участкалари бериш ва уларни олиб қўйиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини ҳисоблаш, ер тузиш ишларини бажариш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш ҳамда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш чоғида давлат ер кадастри маълумотларидан фойдаланилади.

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ер кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига тақдим этилади, юридик ва жисмоний шахсларга эса ҳақ эвазига берилиши мумкин”;

18) 24-моддада:

биринчи қисмдаги “жўғрофий” сўзи “географик” сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмдаги “рўйхатга олиш” сўзи “рўйхатдан ўтказиш” сўзи билан алмаштирилсин.

19) 25-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

25-модда. Давлат ер кадастрини юритишни молиялаштириш

Давлат ер кадастрини юритиш борасидаги ишлар давлат бюджетидан, шунингдек, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун ундириладиган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган Давлат кадастрлари тўғрисидаги 171-II –сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил,   1-2-сон, 19-модда; 2002 йил, 9-сон, 165-модда; 2005 йил, 1-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 1-сон, 1-модда; 2018 йил, 4-сон, 224-модда, 7-сон, 432-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 12-сон, 225-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 14-моддадаги “тегра” сўзи “зона” сўзи билан алмаштирилсин;

2) 16-моддада:

биринчи қисмдаги “Кадастр объектига” сўзлари “Кўчмас мулк объектига” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмдаги “инвентаризация қилиш” сўзлари “хатловдан ўтказиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи қисмдаги “тегралари” сўзи “зоналари” сўзи билан, “қоғозда, магнит” сўзлари “элетрон” сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмдаги “белгиланган тартибда” сўзлари чиқариб ташлансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги 604-I-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 88-модда; 2001 йил, 1-2-сон, 23-модда; 5-сон, 89-модда; 2003 йил, 9-10-сон, 149-модда; 2004 йил, 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 51-сон, 514-модда; 2005 йил, 21-сон, 148-модда; 2007 йил, 52-сон, 533-модда; 2008 йил, 52-сон, 513-модда; 2009 йил, 3-сон, 9-модда, 52-сон, 555-модда; 2010 йил, 35-36-сон, 300-модда; 2013 йил, 41-сон, 543-модда; 2015 йил, 33-сон, 439-модда; 2016 йил, 52-сон, 597-модда; 2018 йил, 51-сон, 971-модда; 2019 йил, 14-сон, 257-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 5-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5-модда. Деҳқон хўжалигини ташкил этиш тартиби

Деҳқон хўжалиги ихтиёрийлик асосида тузилади ҳамда фуқарога белгиланган тартибда ер участкаси берилганидан ва деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ташкил этилган ҳисобланади.

Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва давлат захира фонди ерларида ташкил этилади.Айрим ҳолларда дов дарахтлар билан қопланмаган ўрмон фонди ерларида ҳам ташкил этилиши мумкин.

Деҳқон хўжалиги юритишни хоҳлаган фуқаролар ер участкасини олиш учун яшаб турган жойидаги туман (шаҳар) ҳокимига оиласининг таркибини ва ер участкасининг мўлжалланган жойини кўрсатган ҳолда ариза беради.

Туман (шаҳар) ҳокими ерга оид масалаларни кўриб чиқувчи доимий комиссиянинг хулосаси асосида деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ер участкасини бериш имконияти бўлмаган ҳолларда, аризачига асослантирилган рад жавобини юборади”;

2) 6-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси олган фуқаролар юридик ёки жисмоний шахс сифатида деҳқон хўжалигини белгиланган тартибда ва муддатда давлат рўйхатидан ўтказишлари шарт. Деҳқон хўжалиги бошлиғига ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида давлат реестридан электрон кўчирма берилади”;

7-модда чиқариб ташлансин.

8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қишлоқ жойларида камида уч йил мобайнида яшаб турган оилали Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси суғориладиган ерлардан 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлардан 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган ерлардан 1 гектаргача ўлчамда берилиши мумкин.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли бўлган, аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида, далада жойлашган ерлардан берилади ва унда уй-жой, ёрдамчи хўжалик иморатлари қуриш, шунингдек, хусусийлаштирилиши тақиқланади.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун бериладиган ер участкаларининг аниқ ўлчамлари якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда ҳамда ҳудудда ер ресурсларининг мавжудлигига, аҳолининг зичлигига қараб белгиланади.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини бериш бўйича материалларни тайёрлаш жараёнида деҳқончилик фаолиятини амалга ошириш учун яроқли ер участкаси танланади, ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишилади, унинг майдони ва ер турлари аниқланиб чизмаси (плани) тузилади.

Деҳқон хўжалигига ажратилган ер участкасининг чегараларини жойнинг ўзида кўрсатиш далолатнома асосида ер тузиш хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”.

5) 20-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхонасида, муассасасида, ташкилотида ишлаётган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат фаолияти ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўлаши ҳисобини юритиш тегишинча мазкур корхона, муассаса ва ташкилот томонидан амалга оширилади”;

6) 25-моддада:

учинчи қисмдаги “қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)” сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерлардан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланиши бўйича тавсиялар берадилар ҳамда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрадилар”.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 662-II-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 40-41-сон, 433-модда; 2006 йил, 12-13-сон, 100-модда; 2007 йил, 52-сон, 533-модда; 2008 йил, 52-сон, 513-модда; 2009 йил, 52-сон, 555-модда; 2011 йил, 37-сон, 374-модда; 2012 йил, 37-сон, 421-модда; 2013 йил, 41-сон, 543-модда; 2015 йил, 33-сон, 439-модда; 2016 йил, 52-сон, 597-модда; 2017 йил,1-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 йил, 03/18/476/1087-сон, 21.12.2018 йил, 03/18/506/2356-сон, 05.04.2019 йил, 03/19/533/2885-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 5-модданинг биринчи-тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда, давлат захира ер фонди ерларида ҳамда сув фонди ерларининг табиий сув ҳавзалари ерларида ташкил этилади.

Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда, Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган экин ерларидан 0,3 гектар (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектар), бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган экин ерларидан тегишинча 0,45 гектар (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектар), лалми экин ерларидан 2 гектар, тоғ ва тоғ олди яйловлардан 2 гектар, чўл ва адир яйловлардан 4 гектар берилади.

Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳайдаладиган экин ерларидан пахтачилик-ғаллачилик, шунингдек, лалми ғаллачилик учун камида 100 гектарни, дончилик-сабзавотчилик учун камида 20 гектарни, боғдорчилик, узумчилик учун камида 10 гектарни, сабзавотчилик, полизчилик ва бошқалар учун камида 5 гектарни ташкил этади.

Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида аҳоли зич жойлашганлигини инобатга олиб, пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳайдаладиган экин ерларидан камида 70 гектарни ташкил этиши мумкин”;

2) 10-моддада:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари қуйидаги ерлардан берилади:

давлат захира ер фондидан;

юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан;

тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига - илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, қишлоқ хўжалигини юритиш ҳамда илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилган, уларга юклатилган вазифаларни бевосита бажариш учун фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган ерлардан, мазкур ер участкалари белгиланган тартибда олиб қўйилгандан сўнг;

сув фонди ерларининг табиий сув ҳавзалари ерларидан;

ноқишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарасиз фойдаланилаётган ёрдамчи қишлоқ ҳўжалиги ерларидан, мазкур ер участкалари белгиланган тартибда олиб қўйилгандан сўнг”;

иккинчи қисм чиқариб ташлансин.

3) 11-моддада:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага очиқ танлов асосида берилади. Мазкур очиқ танловда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ҳам қатнашиши мумкин”;

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ер участкалари ўтказилган очиқ танлов якунларига кўра туман (шаҳар) ҳокими бошчилигидаги ерга оид масалаларни кўриб чиқувчи доимий комиссия ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаларига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори асосида берилади”;

еттинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фермер хўжаликларини ташкил этиш учун ер тузиш лойиҳаларини тайёрлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қонун хужжатларида тақиқланмаган маблағлари ҳисобидан, ер тузиш лойиҳаларига мувофиқ танлов ғолиби бўлган фермер хўжалигига ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан ер ажратиш хужжатларини расмийлаштириш ва ер участкаси чегараларини жойнинг ўзида белгилаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек, фермер хўжалиги маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг “Ўздаверлойиха” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилади”;

4) 13-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фермер хўжалигининг ижарага берилган ер участкасидан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади”;

5) 31-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ер участкалари туман ҳокимлиги ихтиёрига қайтарилганда, кўп тармоқли фермер хўжалиги бошлиғи томонидан унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилиши мумкин”.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган “Геодезия ва картография тўғрисида”ги 417-I-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сон, 122-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 41-сон, 449-модда; “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2018 йил 23 апрель, 16-сон, 326-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 14-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Геодезия пунктлари жойлашган ернинг мулкдорлари, ер участкаларидан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари геодезия пунктлари шикастлантирилган ёки йўқ қилинган барча ҳоллар тўғрисида давлат геодезия назоратини амалга оширувчи органни хабардор қилишлари, шунингдек, геодезия ва картографияга оид ишларни амалга ошириш пайтида геодезия пунктларига киришга (боришга) имкон беришлари шарт”.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелда қабул қилинган “Ўрмон тўғрисида”ги ЎРҚ-475-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил, 16-сон, 325-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин;

1) 3-моддадаги, 26-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошидаги, 36-модданинг биринчи қисми тўққизинчи хатбошидаги,
45-модданинг иккинчи – тўртинчи қисмларидаги
“рекреация” сўзлари “оммавий дам олиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

2) 8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўрмон билан қопланган ерлар, шунингдек, ўрмон билан қопланмаган (экин ерлар, боғлар, пичанзорлар ва яйловлар), аммо ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун давлат ўрмон хўжалиги органларига доимий фойдаланишга берилган ерлар ўрмон фонди ерлари деб эътироф этилади. Ўрмон фонди ерларининг чегаралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.

Ўрмон фонди ерларининг ўрмон билан қопланмаган ерлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга ўрмончилик мақсадларида фойдаланиш учун ўрмон хўжалиги органлари томонидан эллик йилгача, бироқ беш йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилиши мумкин”;

3) 15-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан ўрмонзорлар барпо этиш, жарликларнинг кенгайишини тўхтатиш, шаҳарлар ва саноат марказлари атрофида иҳота ўрмонзорлар ва кўкаламзор зоналар яратиш мақсадида ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда беришлари мумкин”.

4) 18-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошидаги “жойлаштириш,” сўзларидан кейин “доривор ўсимликлар етиштириш,” сўзлари билан тўлдирилсин, “рекреация” сўзи “оммавий дам олиш” сўзи билан алмаштирилсин;

5) 31-моддада:

бешинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлардаги “вақтинча” сўзини “муддатли(вақтинча)” сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўрмондан доимий фойдаланувчиси ўрмон фонди ерларидан доимий фойдаланишга бериб қуйилган ўрмон хўжалиги ташкилотларидир.

6) 33-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошидаги,
34-модданинг номидаги ва биринчи-учинчи қисмлардаги
“вақтинча” сўзи “муддатли (вақтинча)” сўзлари билан алмаштирилсин;

7) қуйидаги мазмундаги 501 -модда билан тўлдирилсин:

“501-модда. Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари ва етказилган зарар ўрнини қоплаш ва улардан фойдаланиш

Ўрмон фонди ерлари ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилаётгандаги нобудгарчиликлар ва етказилган зарар ўрни ўрмон фонди ерлари ажратиб берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўлиқ қопланади.

Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ва етказилган зарар ўрнини қоплашдан тушадиган маблағлар ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига ўтказилади ҳамда улардан ўрмонлар ва ўрмон мевали дарахтзорларини барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқ бўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек, ўрмон фонди ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.”;

8) 52-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўрмондан фойдаланувчиларнинг, ўрмон фонди ер участкаларидан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачиларининг, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларнинг, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ўрмонларни муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чекланиши ва уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юклатилиши мумкин”.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги 2018-XII-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сон Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, 1-сон, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сон, 604-модда; 2011 йил, 1-сон,1-модда, 9-сон, 247-модда, 12/2-сон, 362-модда; 2013 йил, 4-сон, 98-модда; 2016 йил, 4-сон, 125-модда; 2017 йил, 9-сон, 510-модда; 2018 йил, 4-сон, 224-модда,7-сон, 431-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 19-сон, 360-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 22-моддадаги “(муваққат) ва муддатсиз” сўзлари “(вақтинча)
ва доимий” сўзлари билан алмаштирилсин;

2) 23-модданинг биринчи қисми ва биринчи қисмининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ер қаъри участкалари муддатли (вақтинча)фойдаланишга:

геологик жиҳатдан ўрганиш учун - ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилма конларини аниқлаш, чамалаш ва қидириш, геодезия, тупроқ ва бошқа тадқиқот ишларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бу ишларни белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар ва тузилган шартномалар асосида барча тоифадаги ерларда ердан фойдаланувчилардан ва ижарачилардан ер участкаларини олиб қўймаган ҳолда, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган лицензия муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга”;

3) 24-моддадаги “муддатсиз” сўзи “доимий” сўзи билан алмаштирилсин.

4) 31-моддадаги “Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар” сўзлари
“Ер участкасидан фойдаланувчилар” сўзлари билан алмаштирилсин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон, 4-модда; 2001 йил, 5-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 287-модда; 2006 йил, 25-26-сон, 225-модда; 2007 йил, 1-2-сон, 3-модда, 14-сон, 132-модда; 2008 йил, 52-сон, 513-модда, 2009 йил, 52-сон,553 -модда; 2011 йил, 52-сон, 556-модда; 2013 йил, 41-сон, 543-модда; 2014 йил, 4-сон, 45-модда; 2015 йил, 33-сон, 439-модда; 2016 йил, 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 йил, 03/18/456/0512-сон, 12.10.2018 йил, 03/18/497/2044-сон, 17.10.2018 йил, 03/18/500/2057-сон; 09.01.2019 йил, 03/19/512/2435-сон, 05.04.2019 йил, 03/19/533/2885-сон) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 17-моддадаги “Боғдорчилик ва” сўзларидан кейин “узумчилик ширкатларида ҳамда” сўзлари билан тўлдирилсин;

2) 27-модданинг биринчи қисмидаги ва 28-моддадаги “жамият” сўзи “жамоат” сўзи билан алмаштирилсин;

3) 127-модданинг биринчи қисмидагиер участкасига эгалик қилиш ҳамда улардан” сўзлари “ер участкасидан” сўзлари билан алмаштирилсин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган 353-II-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, 4-5-сон, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 287-модда; 2006 йил, 27-сон, 245-модда, 41-сон, 405-модда; 2011 йил,1-2-сон, 1-модда; 2017 йил, 37-сон, 978-модда; 2018 йил, 1-сон, 8-модда; 2019 йил, 14-сон, 257-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 2-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошидаги,
9-модданинг тўртинчи қисмидаги, 19-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошидаги, 21-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошидаги, 34-модданинг бешинчи қисми иккинчи хатбошидаги ва 50-моддадаги
“шаҳар посёлкаси ёки посёлка” сўзлари “шаҳарча” сўзи билан алмаштирилсин;

2) 4-модданинг биринчи қисмидаги ва биринчи қисм биринчи хатбошидаги, бешинчи қисмидаги, 6-модданинг биринчи қисмидаги, биринчи қисм тўртинчи хатбошидаги, 7-модданинг тўртинчи қисми тўртинчи хатбошидаги, тўққизинчи ва ўнинчи қисмларидаги, 8-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошидаги, 12-модданинг биринчи қисмидаги, 13-модданинг тўртинчи қисмидаги, 15-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошидаги, 21-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошидаги, 29-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошидаги, 31-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошидаги, 34-модданинг тўртинчи қисмидаги, 36-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошидаги, 38-модданинг учинчи қисмидаги, 41-модданинг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисми биринчи хатбошидаги,
53-модданинг олтинчи қисми учинчи хатбошидаги
“маданий мерос объектлари” сўзлари “моддий-маданий мерос объектлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

3) 35-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

35-модда. Шаҳар ва шаҳарча чегараси чизиғи лойиҳалари

Шаҳар ва шаҳарча чегараси чизиғи лойиҳалари ҳудудларни режалаштириш хариталари, туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари ҳамда аҳоли пунктларининг бош режалари асосида ишлаб чиқилади.

Аҳолиси йигирма минг кишигача бўлган кичик шаҳар аҳоли пунктларининг шаҳар чегараси чизиғи лойиҳалари, шунингдек, шаҳарча аҳоли пунктларининг шаҳарча чегараси чизиғи лойиҳалари мазкур аҳоли пунктларининг бош режаси таркибида ишлаб чиқилиши мумкин.

Шаҳарларнинг шаҳар чегараси чизиғи лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Шаҳарчаларнинг шаҳарча чегараси чизиғи лойиҳалари вилоятлар давлат ҳокимияти органлари, Қорақалпоғистон Республикасида-Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг чегараси чизиғи лойиҳалари туманлар давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади”;

4) 48 модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Шаҳар ва шаҳарча чегараси чизиғи доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар (ҳайдаладиган экин ерлари, кўп йиллик дарахтзорлар билан банд бўлган ерлар, бўз ерлар, пичанзорлар, яйловлар) ва бошқа ер майдонлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бинолар ва иншоотлар эгаллаб турган қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналар ажратилади. Мазкур зоналарнинг ҳудудларидан фойдаланиш тури бош режа ва қуриш қоидаларига мувофиқ ўзгартирилгунига қадар, бу ҳудудлардан қишлоқ хўжалигини юритиш мақсадида фойдаланилади.”;

5) 6-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошидаги, 12-модданинг биринчи қисмидаги, 42-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошидаги, 46-модданинг иккинчи қисмидаги, 47-моддадаги, 52-модданинг учинчи қисмидаги “рекреация” ёки “рекреацион” сўзлари “оммавий дам олиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

64-модданинг бешинчи қисмидаги, 8-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошидаги, 13-модданинг тўртинчи қисмидаги, 53-модданинг олтинчи қисми бешинчи хатбошидаги, 54-модданинг биринчи қисмидаги ва 56-модданинг иккинчи қисмидаги “ер участкалари эгалари” ёки “эгалари” сўзлари чиқариб ташлансин;

7) 33-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошидаги, 43-модданинг учинчи қисмидаги, 45-модданинг иккинчи қисмидаги, 51-модданинг биринчи қисмидаги “ёки полизчилик” сўзлари чиқариб ташлансин;

8) 36-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошидаги, 37-модда биринчи қисмнинг олтинчи хатбошидаги ҳамда 46-моддадаги “алоқа” сўзи “телекоммуникация” сўзи билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, 12-сон, 639-модда; 2009 йил, 9-сон, 330, 331-моддалар, 12-сон, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, 5-сон, 178-модда, 9-сон, 334, 335, 336, 337-моддалар, 10-сон, 380-модда, 12-сон, 474-модда; 2011 йил, 1-сон, 1-модда, 9-сон, 248-модда, 12/2-сон, 364, 365-моддалар; 2012 йил, 4-сон, 106-модда, 9/1-сон, 238-модда, 12-сон, 334, 336-моддалар; 2013 йил, 10-сон, 263-модда, 12-сон, 349-модда; 2014 йил, 1-сон, 2-модда, 9-сон, 244-модда, 12-сон, 341, 343-моддалар; 2015 йил, 8-сон, 312-модда, 12-сон, 452, 454-моддалар; 2016 йил, 4-сон, 125-модда, 9-сон, 276-модда, 12-сон, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, 4-сон, 137-модда, 6-сон, 300-модда, 9-сон, 510-модда, 10-сон, 605-модда, 12-сон, 772, 773-моддалар; 2018 йил, 1-сон, 1, 4-моддалар, 4-сон, 224-модда, 7-сон, 431, 433-моддалар, 10-сон, 676-модда, 12-сон, 781, 783-моддалар; 2019 йил, 1-сон, 1, 2, 3-моддалар; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 12-сон, 225-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 84-модданинг еттинчи қисмидаги “ер участкасига бўлган эгалик”, 287-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги “эгалик қилиш”, 288-модданинг биринчи қисми 5-бандидаги “эгалик қилиш”, 294-модданинг биринчи қисмидаги “ерга эгалик қилиш” сўзлари “мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

2) 179-модданинг биринчи қисми 12-бандидаги, 282-модданинг иккинчи қисми 1-бандидаги, 288-модданинг биринчи қисми 3-бандидаги, 289-модданинг иккинчи қисмидаги “ва полизчилик” сўзлари чиқариб ташлансин;

3) 278-модданинг учинчи қисмидаги, 279-модданинг биринчи қисмидаги, 280-модданинг биринчи қисмидаги, 281-модданинг биринчи қисмидаги, 366-модданинг иккинчи қисмидаги “эгалик қилиш ҳуқуқи” сўзлари, 283-модданинг биринчи қисмидаги.“ер эгаси” сўзи, 365-моддадаги “эгалик қилишга” сўзлари чиқариб ташланлансин;

4) 282-модданинг иккинчи қисми 4-бандидаги “рекреация” сўзи “оммавий дам олиш” сўзлари, иккинчи қисми 8-бандидаги “алоқа” сўзи “телекоммуникация” сўзи билан алмаштирилсин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган 837-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сон, 126-модда; 1998 йил, 9-сон, 181-модда; 2000 йил, 7-8-сон, 217-модда; 2001 йил, 1-2-сон, 23-модда; 2004 йил, 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сон, 604-модда; 2009 йил, 12-сон, 472-модда; 2011 йил, 1-сон, 1-модда, 9-сон, 247-модда; 2013 йил, 4-сон, 98-модда; 2014 йил, 9-сон, 244-модда; 2016 йил, 12-сон, 383-модда; 2017 йил, 9-сон, 510-модда; 2018 йил, 4-сон, 224-модда, 7-сон, 431-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 19-сон, 360-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 49-моддада:

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Сув объектларининг соҳил бўйи минтақалари, ер ости суви чиқаргичи санитария муҳофаза зоналарининг хўжалик-ичимлик суви мақсадидаги I ва II пояслари табиатни муҳофаза қилиш эҳтиёжлари учун ердан фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин”;

2) 49-модда қуйидаги таҳрирдаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

Сув хўжалиги корхоналари ихтиёрига ўтказилмаган ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ерлари таркибига киритилмаган сув истеъмолчилари уюшмаларининг балансида турган суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари, шунингдек, улардаги гидротехник иншоотлар эгаллаган ер участкалари айнан ҳудудда ташкил қилинган сув истеъмолчилари уюшмаларига доимий фойдаланишга туман ҳокимининг қарори билан белгиланган тартибда берилади.”;

3) 21-модданинг тўққизинчи қисмидаги, 211-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 67-моддадаги “рекрация” сўзи “оммавий дам олиш” сўзлари билан алмаштирилсин;

4) 78-модданинг биринчи қисмидаги “ер эгалари” сўзлари чиқариб ташлансин.

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган 754-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 1-сон, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 6-сон, 118-модда;1997 йил, 4-5-сон, 126-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда; 2000 йил, 7-8-сон, 217-модда; 2002 йил, 9-сон, 165-модда; 2003 йил, 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 287-модда; 51-сон, 514-модда; 2006 йил, 41-сон, 405-модда; 2011 йил, 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда; 2013 йил, 18-сон, 233-модда; 2014 йил, 36-сон, 452-модда; 2017 йил, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 йил, 03/18/476/1087-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 2-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумласига давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар киради. Мазкур ҳудудларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай хўжалик фаолияти тақиқланади.”;

2) 41-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Корхона, бино ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Корхона, бино ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, уларни қайта қуриш ва фойдаланиш, шунингдек, ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган янги технологияларни жорий этиш чоғида ерларни муҳофаза қилиш тадбирлари назарда тутилади ва амалга оширилади.

Ерларнинг ҳолатига ишга туширилаётган корхона, биноларни ёки жорий этилаётган технологиянинг салбий таъсирини ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан назарда тутилган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш давлат экология экспертизаси асосида амалга оширилади.

Ерларни ҳосилдан қолишдан ёки бузилишдан ҳимоя қилиш чоралари билан таъминланмаган ҳамда давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмаган объектларни фойдаланишга топшириш ва бундай технологияларни қўллаш тақиқланади”;

3) 45-модданинг биринчи қисмидаги “рекреация” сўзи “оммавий дам олиш” сўзлари, “моддий маданий мерос объектлари жойлашган” сўзлари “тарихий маданий аҳамиятга молик” сўзлари билан алмаштирилсин.

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган 710-II-сон Қонуни билан тасдиқланган “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 1-cон, 1-модда; 2014 йил, 36-сон, 452-модда; 2017 йил, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 йил, 03/19/512/2435-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 4-модданинг биринчи қисмидаги “рекреация” сўзи “оммавий дам олиш” сўзлари, “вақтинча” сўзи “муддатли (вақтинча)” сўзлари билан алмаштирилсин;

2) 12-модданинг номланишидаги “захира қилиш” сўзи “олиб қўйиш” сўзлари, биринчи қисмидаги “захира қилинади” сўзлари “олиб қўйилади” сўзлари билан алмаштирилсин, иккинчи қисмидаги “захира қилинган” сўзлари “олиб қўйилган” сўзлари алмаштирилсин, шу қисмдаги “эгалик қилиш ва” сўзлари чиқариб ташлансин;

3) 14-модданинг биринчи қисмидаги “жуғрофий” сўзи “географик жойлашув” сўзлари билан алмаштирилсин, “ер эгалари,” сўзлари чиқариб ташлансин;

4) 32-модданинг иккинчи қисмидаги “ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг” сўзлари “ер участкасидан фойдаланувчилар, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари” сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 47-модданинг биринчи-иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

47-модда. Муҳофаза этиладиган зоналар

Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари ва миллий боғлар билан чегарадош ҳудудларда, ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида муҳофаза зоналари ўрнатилади ва ушбу ҳудудларда хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият чекланади ёки тақиқланади.

Муҳофаза зоналарининг ўлчамлари ва режими, шунингдек, ер участкаларини сақлаш вазифаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтда белгиланади”;

6) 7-модданинг биринчи қисмидаги, 17-модданинг саккизинчи қисмидаги, 22-моддадаги, 23-модданинг биринчи қисмидаги, 24-модданинг учинчи қисмидаги, 35, 38-моддалардаги, 39-модданинг номидаги ва биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 45-модданинг биринчи қисмидаги, 48-модданинг иккинчи ва олтинчи қисмлардаги “рекрация” сўзи “оммавий дам олиш” сўзлари билан алмаштирилсин.

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6-сон, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил,3-сон, 38-модда; 2000 йил,5-6-сон, 153-модда; 2003 йил, 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 28-сон, 261-модда; 2012 йил, 39-сон, 447-модда; 2013 йил, 18-сон, 233-модда; 2014 йил, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 йил, 23-сон, 301-модда; 2017 йил, 16-сон, 265-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 27-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Аэродромлар ва аэропортлар қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.

Ҳаво транспорти ерларига аэродромлар ва аэропортлар, уларнинг маъмурий бинолари ҳамда уларга тегишли бошқа объектлар эгаллаган ер майдонлари киради.

Аэродромлар ва аэропортлар учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган меъёрлар ва лойиҳа-техник ҳужжатлар асосида белгиланади”.

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6-сон, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 3-сон, 38-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда; 2003 йил, 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил,28-сон, 261-модда; 2012 йил, 39-сон, 447-модда; 2013 йил, 18-сон, 233-модда; 2014 йил, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 йил, 23-сон, 301-модда; 2017 йил, 16-сон, 265-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 65-моддада:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олмаслик, ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқ унумдор қатламининг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек, таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервациялашнинг белгиланган тартибини бузиш – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

иккинчи ва учинчи қисмлардагиЕрга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар” сўзлари “Ер участкасидан фойдаланувчилар ва ер участкаси ижарачилари” сўзлари билан, “тупроқнинг қайта тикланишини ва ҳосилдорлиги” сўзлари “тупроқ унумдорлигининг сақланишини, тикланишини ва” сўзлари билан, “энг кам иш ҳақи” сўзларибазавий ҳисоблаш миқдори” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмдаги “қишлоқ хўжалиги” сўзи “қишлоқ хўжалигига мўлжалланган” сўзлари билан, “энг кам иш ҳақи” сўзларибазавий ҳисоблаш миқдори” сўзлари билан алмаштирилсин;

2) 66-моддадаги “полизчилиги” сўзи “узумчилиги” сўзи билан, “энг кам иш ҳақи” сўзларибазавий ҳисоблаш миқдори” сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда “фуқароларга” сўзидан кейин “ёхуд юридик шахсларга” сўзлари билан тўлдирилсин;

3) 67-моддадаги “вақтинча эгаллаб” сўзлари “муддатли (вақтинча) фойдаланиб” сўзлари билан, “энг кам иш ҳақи” сўзларибазавий ҳисоблаш миқдори” сўзлари билан алмаштирилсин;

4) 69-моддадаги “Эгаликдаги ва” сўзлари чиқариб ташлансин, “энг кам иш ҳақи” сўзларибазавий ҳисоблаш миқдори” сўзлари билан алмаштирилсин.

5) 245-модданинг биринчи қисмидагиМаъмурий судлар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 461, 47, 471, 472, 473, 474, 475, 48, 491, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 591, 60, 601, 61, 611, 612, 62, 64, 66, 67-моддаларида,” сўзлари “Маъмурий судлар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 461, 47, 471, 472, 473, 474, 475, 48, 491, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 591, 60, 601, 61, 611, 612, 62, 64, 65, 66, 67, 68, 681, 69-моддаларида, (65, 68, 681, 69-моддаларида юридик шахсларга оид қисми бўйича),” сўзлари билан алмаштирилсин;

6) 2661-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 65-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар билан боғлиқ қисми, шунингдек, ерларни ишлаб чиқариш ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқава сувлар билан ифлослантирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар билан боғлиқ қисми, шунингдек, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг ерлари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари бундан мустасно), 681-моддасида, шунингдек, 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар билан боғлиқ қисми бундан мустасно), 160-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бундан мустасно”;

7) 2457-моддадаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин”;

8) 264-модданинг биринчи қисмидаги “160-моддасининг иккинчи қисмида,” сўзлари чиқариб ташлансин.

9) 601-модданинг биринчи қисмидаги “ер эгаси,” сўзлари, 107-модданинг иккинчи қисмидаги “ер эгалари ва” сўзлари, 149-моддадаги “ер эгалари ёки” сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда ушбу қисмлардаги “энг кам иш ҳақи” сўзларибазавий ҳисоблаш миқдори” сўзлари билан алмаштирилсин.

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 1-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 144-модда; 1997 йил, 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 йил, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда; 2001 йил, 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда; 2002 йил, 9-сон, 165-модда; 2003 йил, 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 йил, 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 408-модда; 2005 йил, 39-сон,294-модда,52-сон, 384-модда, 385-модда; 2006 йил, 25-26-сон, 226-модда, 51-52-сон, 498-модда; 2007 йил, 14-сон, 134-модда, 17-18-сон, 171-модда, 37-38-сон,377-модда,39-сон, 401-модда,
52-сон, 532-модда; 2008 йил, 14-15-сон, 94-модда,16-сон,116-модда, 117-модда, 28-сон, 263-модда, 37-38-сон, 366-модда, 39-сон, 390-модда, 391-модда, 52-сон, 513-модда, 514-модда; 2009 йил, 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда,52-сон,553-модда; 2010 йил, 20-сон, 147-модда, 21-сон, 161-модда, 38-сон, 329-модда,51-сон, 482-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 йил, 1-2-сон, 1-модда; 2012 йил, 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 йил, 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 йил, 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 йил, 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон,439-модда,52-сон, 645-модда; 2016 йил, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон,597-модда; 2017 йил, 1-сон, 1-модда, 13-сон, 194-модда, 24-сон, 487-модда, 36-сон,943-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 йил, 03/18/459/0536-сон, 05.04.2018 йил, 03/18/470/1005-сон, 19.04.2018 йил, 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 йил, 03/18/485/1552-сон, 23.10.2018 йил, 03/18/503/2080-сон; 10.01.2019 йил, 03/19/514/2450-сон, 16.01.2019 йил, 03/19/516/2484-сон, 05.03.2019 йил, 03/19/526/2701-сон, 03.05.2019 йил, 03/19/534/3046-сон)
қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1971-модданинг биринчи қисмидагиер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи” сўзлари “ер участкасидан фойдаланувчи, ер участкаси ижарачиси ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчиси” сўзлари билан, “энг кам иш ҳақи” сўзларибазавий ҳисоблаш миқдори” сўзлари билан алмаштирилсин.

2) 2552-модданинг биринчи қисмидаги, 263-модданинг биринчи қисмидаги “алоқа” сўзи “телекоммуникация” сўзи билан, “энг кам иш ҳақи” сўзларибазавий ҳисоблаш миқдори” сўзлари билан алмаштирилсин.

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1996 йил, 2-сонга илова; 1997 йил, 2-сон, 56-модда; 1998 йил, 5-6-сон, 102-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда; 9-сон, 229-модда; 2001 йил, 1-2-сон, 23-модда; 2003 йил, 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 287-модда; 37-сон, 408-модда; 2006 йил, 14-сон, 110-модда; 39-сон, 385-модда;2007 йил,1-2-сон, 3-модда; 3-сон, 21-модда; 14-сон, 132-модда; 15-сон, 154-модда;31-32-сон, 315-модда; 50-51-сон, 506-модда; 2008 йил, 52-сон, 513-модда; 2009 йил,39-сон, 423-модда; 2010 йил, 37-сон, 315-модда, 38-сон, 328-модда; 2011 йил, 51-сон, 542-модда; 2014 йил, 20-сон, 222-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 йил, 33-сон, 439-модда; 2016 йил, 17-сон, 173-модда; 2017 йил, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 йил, 03/18/455/0492-сон, 10.01.2018 йил, 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 йил, 03/18/476/1087-сон; 05.03.2019 йил, 03/19/526/2701-сон, 21.03.2019 йил, 03/19/531/2799-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 173-моддада:

иккинчи қисмдаги “алоқа” сўзи “телекомунникация” сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Сервитутни белгилаш ер участкаси фойдаланувчисини, ижарачисини, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчисини, хусусий мулкдорини ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум қилмайди”;

бешинчи қисмидаги “ёки доимий эгалик қилиш” сўзлари чиқариб ташлансин;

2) 165-модда биринчи қисмининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи”;

3) 212-модданинг тўртинчи қисмидаги “доимий эгалик қилаётгансўзлари, 1115-моддадаги “(фермер)” сўзи чиқариб ташлансин.

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган 220-I-сон Қонуни билан тасдиқланган “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 58-модда; 2003 йил, 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 49-50-сон, 365-модда; 2006 йил, 41-сон, 405-модда; 2009 йил, 39-сон, 424-модда; 2015 йил, 33-сон, 439-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 йил, 03/18/476/1087-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

қуйидаги мазмундаги 251-модда билан тўлдирилсин:

251-модда. Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш

Эркин иқтисодий зонанинг (кейинги ўринларда ЭИЗ деб аталади) чегарасидаги ер участкалари маъмурий кенгашларнинг йиғилиш баёни қарорларига асосан ЭИЗ қатнашчиларига тасдиқланган бош режага мувофиқ бино иншоотлар қуриш учун доимий фойдаланишга белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ажратиб берилади ва ЭИЗ қатнашчилари ЭИЗнинг фаолият юритиш даврида бериладиган барча имтиёзлардан фойдаланадилар.

ЭИЗ чегараларида жойлашган давлат мулки бўлган мавжуд бино-иншоотлар ҳамда улар жойлашган ер участкалари ЭИЗ фаолият юритиш даврида муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки ижарага берилади.

ЭИЗ қатнашчиларига ЭИЗ фаолият юритиш муддати узайтирилган тақдирда, ер участкасидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара муддатини тегишли муддатга узайтириш ҳуқуқи маъмурий кенгаш томонидан берилади.

ЭИЗ қатнашчиларига юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган бино иншоотлар ва ер участкалари улар билан тузилган шартнома асосида берилиши мумкин.

ЭИЗ қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади.”.

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрда қабул қилинган 117-сон Қонуни билан тасдиқланган “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 40-сон, 410-модда; 2014 йил, 50-сон, 588-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 йил, 03/18/486/1559-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

автомобиль йўллари муҳофаза зонаси умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига ажратилган минтақага туташган ерларда, аҳоли хавфсизлигини, йўл ҳаракати қатнашчиларини ва транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланувчилардан олинмаган ҳолда ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкаси;

қишлоқлараро (овуллараро) қишлоқ автомобиль йўллари – қишлоқ жойлардан ўтадиган ва қишлоқ аҳоли пунктларини ўзаро боғлайдиган автомобиль йўллари. Қишлоқлараро (овуллараро) қишлоқ автомобиль йўллари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлади.”.

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган 766-I-сон Қонуни билан тасдиқланган “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон, 118-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 14-сон, 113-модда; 2011 йил, 36-сон, 364-модда; 2015 йил, 23-сон, 301-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

11-модданинг биринчи қисми ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

муҳофаза зоналари – темир йўллардан, электр таъминоти ва телекоммуникация тармоқларидан бир меъёрда фойдаланишни, темир йўл транспорти иншоотлари, қурилмалари ва бошқа объектларининг сақланиши, мустаҳкамлиги ва турғунлигини таъминлаш учун зарур бўлган ер участкалари, шунингдек, темир йўл транспорти ерларига туташ бўлган аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ер кўчиши, ер чўкиши, сув оқизиб кетиши, сел олиши ва бошқа хавфли таъсирларга учраши мумкин бўлган ерлар”;

2) 6-модданинг биринчи қисмидаги “давлат томонидан” сўзлари чиқариб ташлансин;

3) 14-модданинг учинчи қисмидаги, 21-модданинг тўртинчи қисмидаги “алоқа” сўзлари “телекоммуникация” сўзлари билан алмаштирилсин;

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган 120-II-сон Қонуни билан тасдиқланган “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, 7-8-сон, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 50-51-сон, 512-модда; 2011 йил, 15-сон, 148-модда; 2013 йил, 18-сон, 233-модда; 2017 йил, 37-сон, 978-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 2-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошидагиатрофидаги” сўзи “атрофида фуқаролар ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида белгиланган” сўзлари билан алмаштирилсин.

22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 601-I–сон Қонуни билан амалга киритилган “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 84-модда; 2003 йил, 9-10-сон, 149-модда; 2004 йил, 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 52-сон, 513-модда; 2009 йил, 52-сон, 555-модда; 2013 йил, 1-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 йил, 03/19/531/2799-сон) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 14-15-моддалар чиқариб ташлансин.

23-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги 598-I-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 82-модда);

2) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги 599-I-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 83-модда);

3) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 535-II-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, 9-10-сон, 149-модда) XIX-бўлими;

4) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 621-II-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 5-сон, 90-модда) XIV-бўлими;

5) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги 714-II-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, 1-сон, 18-модда) 41-бўлими;

6) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРК-138-сон Қонуннинг (“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2007 йил, 12-сон, 608-модда) 8-моддаси;

7) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январда қабул қилинган “Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-199-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, 1-сон, 1-модда) 6-моддаси;

8) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-240-сон Қонуннинг (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2009 йил, 52-сон, 555-модда) 6-моддаси;

9) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-278-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 1-сон, 1-модда) 9-моддаси;

10) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-365-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, 1-сон, 2-модда) 14-моддаси;

11) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-373-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, 9-сон, 244-модда) 18-моддаси;

12) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-391-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, 8-сон, 312-модда) 16-моддаси;

13) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ-446-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, 9-сон, 510-модда) 38-моддаси;

14) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-456-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил,
1-сон, 1-модда) 18-моддаси;

15) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-476-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил, 16-сон, 326-модда) 29-моддаси;

16) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-487-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил, 30-сон, 619-модда) 2-моддаси;

17) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-506-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил, 51-сон, 971-модда) 2-моддаси;

18) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январда қабул қилинган Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-512-сон Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 1-2-сон, 1-модда)
9-моддаси;

19) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 мартда қабул қилинган “Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-526-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 10-сон, 171-модда) 5-моддаси;

20) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-533-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 14-сон, 257-модда)
1-моддаси.

21) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-558-сон Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, -сон, -модда).

24-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

25-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                              Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

145