ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7751 Министерство юстиции Республики Узбекистан 12/09/2019 26/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида” 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-7751

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида” 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига ўзгартиришлар
киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 30 июлдаги ПФ–5775-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида” 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 445-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р. Абдуқодиров зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “
__________даги ______-сон қарорига
ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдоси жабрдийдаларига
ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида” 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига
киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 4-банддаги “Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси” сўзлари “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 2-иловада:

а) 24-банддаги “Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси” сўзлари “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 25-банднинг олтинчи хатбошисидаги “Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясига” сўзлари “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясига” сўзлари билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

127