ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7750 Министерство юстиции Республики Узбекистан 12/09/2019 26/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-7750

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига
ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 30 июлдаги ПФ–5775-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 мартдаги
ПҚ–2833-сон қарорига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари
2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлик ва идоралар ўзлари кабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов
ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти

 

                                           Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “___” ________даги ПФ–_____-сон Фармонига
1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 мартдаги ПҚ–2833-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 4-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. 6-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи–еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи–олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3. 5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “___” ________даги ПФ–_____-сон Фармонига
2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган
деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ–5191-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2017 йил 5 июлдаги ПФ–5106-сон Фармони) илова 14-бандининг “б” кичик банди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2018 йил 5 июндаги ПФ–5456-сон Фармонига 1-илова 49-бандининг “в” кичик банди.

Умумий таклифлар

286