ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
775 Хокимият Акдарьинского района 28/09/2018 15/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-775

Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

 шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17 моддаси  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборатномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли  «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни  ишга  жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман худудида жойлашган корхона,ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни иноботга олиб.

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиши лозим бўлган тумандаги корхоналар, ташкилотлар, ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қайд қилинган корхоналар,ташкилотлар ва муассасалар қуйидаги ижтимоий химояга мухтож, иш топишда қийналадиган ва мехнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиб қўйишни таъминласин.

-ногиронлар учун - 6 киши;

-ёлгиз ота, она хамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун - 67 киши;

-Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий укув юртларининг давлат грантлари асосида тамомлаган битирувчилар учун - 152 киши;

-Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун - 14 киши;

-Пенсия ёшига яқинлашиб колган шаҳслар учун - 2 киши;

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки суд қарорига кура тиббий йусинидаги мажбурий чораларига тортилган шахслар учун – 6 киши;

 -одам савдосидан жабрланган шаҳслар учун - 1 киши;

 3. Корхона,ташкилот ва муассасалар рахбарларига ижтимоий мухофозага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунлашидан 10 кун олдин квота  иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 фоизини барпо этиш ( ажратиш ёки банд қилиб қуйиш) тўғрисидаги, яъни хар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини Марказга тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган микдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори  билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўгрисида”ги Низомга (кейинги ўринларда Низом деб юритилади)мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) хамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган мехнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона,ташкилот ва муассасалар мансабдор шахслари амалдаги қонун хужжатларига белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

6. Низом талабига асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришга қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман хокими томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини марказ билан тузилган шартнома асосида Ахоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

7. Марказ директори (У.Мажидов) бир хафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона,ташкилот ва муассасалар рахбарларига етказсин хамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

8. Туман хокимининг 2018 йил 28 октябрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисидаги 1831-Қ сонли қарори 2018 йилнинг 31 декабридан ўз кучини йўқотган деб хисоблансин. 

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари в.в.б. Ғ.Қурбонов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                             Ф.Абилов

Умумий таклифлар

720