ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7744 Хокимият Булунгурского района 11/09/2019 26/09/2019 0
Ҳоким қарори
Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иштопишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлашаолмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7744

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 14 моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан таклифларни инобатга олиб;

 

Қ А Р О Р        Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиши лозим бўлган тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қайд қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар қуйидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиб қўйишни таъминласин.

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 37 % фоиз (240 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 54 % фоиз (347 киши); 

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 3 % фоиз (20 киши); 

ногиронлар учун 3 % фоиз (19 киши); 

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 1 % фоиз (8 киши); 

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар 1 фоиз (5 киши); 

одам савдоси қурбонлари учун 1 % фоиз (2 киши). 

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 фоизими барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларини кўрсатибўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомига (кейинги ўринларда Низом деб аталади) мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда захиралаб қўйилишини (ажратилишинин ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария, гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахслари амалдаги қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши кўрсатиб ўтилсин.

6. Ушбу қарорда белгилаб қўйилган тоифаларга мансуб шахсларни ортиғи билан қабул қилган корхона, ташкилот ва муассасаларга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган (31.05.2019 й. № 3163) 2019 йилнинг 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги 19-2019-Б-сонли бўйруғига асосан субсидия ажратилишини таъминласин.

7. Низом талабига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдоридан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу ўринларни ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини Марказ билан тузилган шартнома асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Марказ директори ввб (М.Р.Бахриев) беш кун муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9. Туман ҳокимининг 2018 йил 28 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги  2019 -Қ-сонли қарори 2019 йилнинг 31 декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимнининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев зиммасига юклатилсин.

 

 

Булунғур туман ҳокими                                         Б.Бахрамов

 

Умумий таклифлар

27