ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
773 Хокимият Юнусабадского района 28/09/2018 13/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Юнусобод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-773

Юнусобод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш опишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 йил 5-6-сон 97-модда), Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 йил 7-сон 353-модда), Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 йил 4-сон 190-модда),  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2007 йил
15-сон 156-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил
12-сон 283-модда) мувофиқ Юнусобод туманида истиқомат қилувчи ижтимоий муҳофазага муҳтож  ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга мўлжалланган банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларини белгилаш бўйича туман махсус комиссиясининг 2018 йил  сентябрдаги баёнини инобатга олиб,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Юнусобод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 258 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 1705 та иш ўринлари банд қилиб қўйилсин:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлик ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

  1. Юнусобод туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019  йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
  2.  Иш ўринларини банд қилувчи ташкилотлар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2017 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг 10 январидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир тоифа бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этилсин.

4. Юнусобод туман аҳоли бандликка кўмаклашувчи марказ бошлиғи (О.Бухоров):

Корхона ва ташкилотлар рахбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;

Хақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.

5. Туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи (Ж.Набиев) ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази” ДУКнинг Юнусобод туман тармоқ администратори (А.Қобилов):

“Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарида мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.yunusobod@tashkent.uz веб сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Юнусобод тумани ҳокимининг

биринчи ўринбосари                                                 С.Агзамходжаев

Умумий таклифлар

673