ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7704 Хокимият Аккурганского района 16/09/2019 16/10/2019 0
Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-7704

Ўзбекистон  Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон 97-модда)  17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли карори билан тасдикланган Ўзбекистон Республикасида Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва  иш топишда қийналадиган шахсларга ишга жойлаштириш учун  туманда  2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

    Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож,  иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида - 353 кишини ташкил этади, шу жумладан:

ногиронларга-3.1 фоиз, -11 киши;

         ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлгиз ота, ёлгиз оналарга хамда кўп болали ота-оналарга – 7,6 фоиз,  - 27 киши;

         таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга – 65 фоиз,  - 229 киши;

         Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва муддатли харбий хизматдан бўшатилганларга  – 11,9 фоиз,  - 42 киши;

         пенсия ёшига якинлашиб қолган шахсларга – 3,6 фоиз, - 13 киши;

         жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга -  7,3 фоиз,  -  26 киши;

         Атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун – 0,5 фоиз, - 2 киши;

Одам савдоси қурбонига учраган шахсларга -0,8 фоиз, 3 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

         2. 2019 йилда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойларини умумий микдорининг камида 25 (йигирма беш) фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг  қолган 75 (етмиш беш) фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни хар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва мазкур қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

         4. Иш ўринларини банд қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан 2020 йил 1 апрелига қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263 – сонли қарорига асосан белиланган тартибда аттестациядан ўтказиш амалга оширилсин.

5. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналадиган  шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун  иш ўринларини банд қилиб кўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ҳодим ўз мажбуриятларини  бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини  таъминласинлар.

         6. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори  билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга  жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ  жарима солиниши белгилансин.

         7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори  билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга  жойлаштириш учун  иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3163-сон низомга асосан Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни туман ҳокими томонидан (квота)ланган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратишни ташкил этишга  сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

         8. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Л.Абдураимов) бир ҳафта муддатда мазкур  қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин хамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

         9. Оққўрғон туман ҳокимининг 2017 йил 20 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун  иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1230-сон қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисод ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Ғ.Шайбеков) зиммасига юклатилсин.

 

Туман хокими                                                  Ф.Омонов

Умумий таклифлар

88