ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7695 Хокимият Сергелийского района 11/09/2019 26/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Сергели туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2020 йил учун энг кам сонини белгилаш, заҳирага олиш ва банд қилиб қўйиш тўғрисида Тошкент шаҳар Сергели туман ҳокимининг қарори
ID-7695

Сергели туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2020 йил учун энг кам сонини белгилаш, заҳирага олиш ва банд қилиб қўйиш тўғрисида Тошкент шаҳар Сергели туман ҳокимининг қарори

 

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги Қонунининг 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлдаги Қонунининг 25-моддаси, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони,  “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга мўлжалланган банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича туман махсус комиссиясининг 2019 йил “23” августдаги баёнини инобатга олиб, 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Сергели туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 250 та корхона, ташкилот ва муассасаларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун ходимларнинг ўртача сонининг 10 фоизи миқдорида, яъни 3010 та иш ўринлари заҳирага олиниб, банд қилиб қўйилсин.

Шу жумладан:

14 ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 23.5 фоиз (709 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 42.6 фоиз (1284 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 7.6 фоиз (231 киши); 

ногиронлар учун 3.3 фоиз (100 киши); 

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 16.8 фоиз (507 киши); 

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 3.4 фоиз (104 киши); 

одам савдоси қурбонлари учун 2.5 фоиз (75 киши). 

 

2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва меҳнат тўғрисидаги бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

 

3. Сергели туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2020 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

 

4. Улар бўйича иш ўринлари захирага қўйиладиган касблар ва лавозимлар рўйхати: ўқитувчи, иш юритувчи, қоравул, боғбон, фаррош, иқтисодчи.  

 

5. Иш ўринларини заҳирага олиб, банд қилувчи корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таьминлаш учун 2019 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2020 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 фоизлик қисмини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яьни ҳар бир тоифа бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касб ва лавозимлар, мутахассисликлар рўйхати Тошкент шаҳар Сергели тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилсин.

Иловадаги шахслар  учун иш ўринлари санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқлаштирилиши таъминлансин.

 

6. Муҳтожлар учун иш ўринларини заҳирага қўйиш бўйича Сергели туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

 

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Сергели туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартномага асосан Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга.

 

6.Сергели туман ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (М.Зияев), ҳокимлик Матбуот хизмати (О.Насимов) зиммасига:    

мазкур қарор Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент оқшоми”, “Вечерный Ташкент” газеталарида расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш юклатилсин.

 

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

8. Мазкур қарорнинг ижроси Сергели туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори С.Ражабовга, бажарилишини назорат қилиш Сергели туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ярқулов зиммасига юклатилсин.

 

 

Сергели тумани ҳокими                                                 Н.Хусанов

Умумий таклифлар

113