ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7676 Хокимият Фаришского района 10/09/2019 25/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқорор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида
ID-7676

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил.,9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сон, вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги 314-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар-жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш:

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш:

б) 0,03 км ичимлик сув қувури, 321,36 км газ қувури ва 1 189,50 км электр тармоқлари, шунингдек, 296 дона трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандисдик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ:

в) 30 км ичимлик сув қувури, 1189,5 км электр тармоқлари, шунингдек, 233 дона трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ:

г) 64 мактаб, 13 та болалар боғчаси,12 та соғлиқни сақлаш муассасалари ва амбулатор-поликлиника муассасалари, 1та мусиқа ва санъат мактабларини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ:

д) 21 та кўп квартирали уйларда 16,9 минг кв.м том қисмини, 56 дона кириш жойларни, шу жумладан ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек, 9 дона темир эшиклар ўрнатиш, 21 та уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш, ирригация тизимларини таъмирлаш, ёритиш нуқталарини таъмирлаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, 4 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 56 та кириш йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар-жой фондини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 3470 минг тонна хажмда, шу жумладан аҳоли учун 400 тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 3070 тонна кўмир маҳсулотлари ғамлашни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ:

ж) аҳолига 404,8 тонна хажмда суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ:

з) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига туман комиссияси (кейинги ўринларда- туман комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ:

3.Туман комиссияси раиси ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

тумандаги корхона ва ташкилотлар билан ушбу қарор асосида тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек туман иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Тегишли туман ташкилотлари туман ҳокимлиги раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсин.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

5.Туман комиссияси ўринбосарлари:

Тумандаги ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли туман корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулитиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

6. Туман электр таъминоти корхонаси АЖ (И.Норбеков), 2-туманлараро газ таъминоти участкаси (Х.Холдоров) куз қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7. “Жиззахнефтбаза” УК туман бўлими (Д.Атабеков), туман электр таъминоти корхонаси АЖ (И.Норбеков), 2-туманлараро газ таъминоти участкаси (Ж.Холдоров) “Самарқанд бирлашган ёқилғи омбори” Фориш туман бўлими (У.Алибеков) асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

8.Туман ҳокимининг ўринбосари (Ж.Жиянов) жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

9.Туман ҳокимининг ўринбосари (К.Каримов), Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Ж.Каримов)лар 2019 йил 1 сентябргача:

2018-2019 қиш-баҳор ойлари даврида қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий тахлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича 2019-2020 қиш-баҳор ойлари даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

Ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларни зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

10.Туман Молия бўлими (А.Казаков) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни топиш чораларини кўрсин.

11.Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф.Амиров) туман иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

12.Туман “Фориш тонги” газетаси таҳририяти (Р.Каримов);

Мазкур қарорни туман ҳокимлиги газетаси forish.jizzax.uz веб-сайтига жойлаштирилиб, чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

13.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 08 августдаги 1563-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Амиров, К.Каримов, Ж.Жиянов, иқтисодиёт ва саноат бўлимининг бошлиғи Ж.Каримов зиммаларига юклансин.

15.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими                                         А.Мустанов

                                                                                                                                                            Туман ҳокимининг 2019 йил                                                                                                                                                  “___“ ___________    _______ сонли қарорига                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      1-илова

 

 

 

Туман иқтисодиёти тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни  мувофиқлаштириш бўйича  туман комиссияси

ТАРКИБИ

 

1. А. Мустанов                          туман ҳокими, комиссия раиси

2. Х. Тўйчиев                            туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,

                                                  комиссия раисининг ўринбосари

3. Ф.Амиров                              туман ҳокимининг ўринбосари,

                                                  комиссия раисининг ўринбосари

4. К. Каримов                            туман ҳокимининг ўринбосари,

                                                  комиссия раисининг ўринбосари

5. Ж. Жиянов                            туман ҳокимининг  ўринбосари,

                                                  комиссия раисининг ўринбосари

6. С. Эрхонов                           туман уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг                                                                                                                                           

                                                  мутахассиси 

7. А. Эрханов                            туман Халқ таълими бўлимининг мудири

8. А. Жаббарова                        туман Тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи

9. М. Исломова                         туман мактабгача таълим бўлимининг мудири

10. А. Казаков                           туман молия бўлимининг мудири

11. Ж. Каримов                         иқтисодиёт ва саноат бўлимининг раҳбари

12. О.Эшбеков                          туман ички ишлар бўлимининг бошлиғи          

 

    

 

Умумий таклифлар

104