ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7668 Хокимият Баяутского района 10/09/2019 25/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Боёвут тумани ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни (Квота) ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
ID-7668

2019 йил    _________                        - сон                            Боёвут ш.

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган  шахсларни (Квота) ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

              

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,     1993 й, 9-сон, 320-модда)нинг 6, 25-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил    5 декабрдаги 965-сонли қарорига  асосланиб, Боёвут туманида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага  қўйиш мақсадида 

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1.“Аҳолини  иш  билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган  шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида  Боёвут  тумани  хокими  мавжуд корхона,  муассаса ва ташкилотлар ходимларининг рўйхати бўйича ўртача сони (1192 нафар)дан 119 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида,
шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1 фоиз (17 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 2 фоиз( 31 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (36 киши);

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1 фоиз                        (13 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1 фоиз (13 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,5 фоиз (3 киши);

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 1 фоиз (4 киши);

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун 0,5 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2. Қарорнинг 1-бандида  кўрсатилган  талабларга  жавоб  берадиган касб ва мутахассисликлар  бўйича  2020 йилда  ижтимоий  химояга  мухтож шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойларини барпо этиш вазифаси юклатилган  ташкилотлар, корхона ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария гигиена нормалари ва мехнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак. Шу жумладан:

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ҳодимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

одам савдосидан жабр кўрган шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар  ҳамда  атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган  ҳолдаги  иш  ўринлари, муайян  касб-ҳунарга,  малакага  эга  бўлмаган шахслар учун эса,

— махсус малака талаб қилмайдиган ҳамда юқорида кўрсатилган барча тоифалар учун мос шароитлар яратилиши лозим.

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар:

иш  жойларининг  энг  кам миқдори (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотларни ҳар чоракда;

ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотни хар ойнинг 25 санасига қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига топширсинлар.

ижтимоий химояга муҳтож бўлган тоифадаги кишиларга махсус иш ўринлари ажрата олмаган корхона ва муассасалар иш жойларини ижарага сотиб олиш ёки бошқа корхоналар билан хамкорликда ташкил этилсин.

4.  Иш ўринларини банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

қарорнинг 1-банди 2-хат бошида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар кесимидаги иш ўринлари кўрсатилган ҳолдаги миқдорда иловага мувофиқ ташкил этилсин.

5. Ташкилот, корхона ва муассасаларнинг рахбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил  5 декабрдаги 965-сонли қарорига  асосан  тасдиқланган  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби  тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда ташкил этилишини таъминласинлар.

Шунингдек, Ўзбекистон  Республикаси  Бандлик  ва меҳнат муносабатлари  вазирининг  “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш  давлат  жамғармаси  маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
(АВ рўйҳат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 йил) буйруғига асосан субсидия ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга-ҳар бир ходим  учун  12 ой  давомида  ҳар  ойда  энг кам ойлик иш ҳақининг
2 баробари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги кўрсатиб ўтилсин.

6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огохлантирилсин.

7. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий ҳимояга мухтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш:

маҳаллий давлат хокимиятига берилган ваколатлар доирасида қонунда белгиланган тартибда бошқа имтиёзлар берилиши мумкинлиги белгилансин.

8. Боёвут туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бир хафта муддат ичида мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалари раҳбарлари эътиборига етказсин.

9. Қарор матни хокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи  ўринбосари Ф.Қушоқов хамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ш.Жўраев зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач келгуси йил 1январдан  кучга киради. 

 

 

 

Туман ҳокими                                                                                                Ў.Я.Мамадаминов

Умумий таклифлар

138