ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7644 Хокимият Ангарского района 10/09/2019 25/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ангор тумани иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашгаўз вақтида комплекс тайёрлашни таъминлаш тўғрисида
ID-7644


 

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI SURXONDARYO VILOYATI ANGOR TUMANI HOKIMINING

QARORI

 

РЕСПУБЛИКА ЎЗБЕКИСТАН

СУРХАНДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ РЕШЕНИЕ

ХОКИМА АНГОРСКОГО РАЙОНА

 

190200 Angor q. Al-Hakim At-Termiziy ko’chasi 58-uy, tel: 0(376) 31-22-012, fax: 0(376) 31-22-012

 

20___  yil  “____” ____________                                                                                              ________________- sonli

 

 Ангор тумани иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашгаўз вақтида комплекс тайёрлашни таъминлаш тўғрисида

                                                      

Туман иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

  1. Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил
    30 июлдаги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги
    Қ-357-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Сурхондарё вилоят ҳокимининг мазкур қарорига кўра:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари ижтимоий соҳа обектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш Истеъмолчиларни электр энергияси табий газ ва суюилтирилган газ кўмир махсулотлари билан узлуксиз таминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлар фаолиятини мувофиқлаштириш иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги;

республика иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий тахлил қилиш асосида инфратузилма махаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий холати инобатга олинган холда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга таминлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақолпогистон Республикаси Вазирлар кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маьлумот учун қабул қилинганлиги инобатга олинсин.

3. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б)      0,1 км сув қувури, 103,4 км электр тармоқларини, шунингдек, 26 та трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в)      0,3 км сув қувури, 78 км газ тармоғи, 969,1 км электр тармоқлари, шунингдек, 223 та трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосан муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г)       8 та мактаб, 2 та болалар боғчаси муассасаларини капитал ва жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д)      1 та кўп квартирали уйларда: 720 кв.м томни, 30 кириш жойларини, шу жумладан 3 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е)       иқтисодиёт тармоқлари учун 1961,9 тонна хажмида, шу жумладан аҳоли учун 934,9 тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун
1027,0 тонна кўмир махсулотлари жамлашни ўз ичига оладиган
2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир махсулотлари жамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж)      аҳолига 1967,6 тонна хажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

з) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда - туман комиссияси) таркиби 8-иловага мувофиқ;

мазкур қарорни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси
9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман комиссияси (С.Жумаев):

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар
куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

корхоналар, ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича - туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан;

туман бўйича корхоналар, ташкилотлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иктисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

5. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Мирзаев, Ж.Чориев), тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул этиб белгилансинлар.

7. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ш.Мирзаев:

қишлоқ жойларда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаши, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, сув қувурлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир махсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан шахсий масъулияти оширилсин.

8. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Чориев жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

  1. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Мардонов, туман иктисодиёт ва саноат бўлими (Ж.Усмонов) билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини жамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги махсулотлари асосий турларини жамлашнинг реал хажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар махсулотларини жамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тулиқлиги ва махсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

  1. Туман молия бўлими (О.Мамаюсупов) туман комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Жумаев, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишииинг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

  1. Туман ҳокимининг 2018 йил 26 июлдаги “Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2018 йил 24 июлдаги “Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳалариии 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-617-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги Қ-2642-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

Туман ҳокими

вазифасини бажарувчи                                                  У.Турапов

 

Баж: Ш.Мирзаев

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “____ __________даги

__________-сонли қарорига

1-илова

 

 

Туман иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқаpop ишлашга тайёрлаш бўйича

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

 

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Бажариш учун масъуллар

I. Туман иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаш бўйича

ташкилий чора-тадбирлар

1

Тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича (ҳар бир участка ишлари бўйича маъсул шахсларни ва бажарилиш муддатларини аниқлаб):

туман аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, ижтимоий соҳа муассасаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қозонхоналар, муҳандислик коммуникация ва технологик ускуналарда зарурий таъмирлаш ишларини олиб бориш;

бориш қийин бўлган чекка аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини суюлтирилган газ (овқат пишириш учун) ва кўмир, кўмир брикетлари, (мазкур қарорнинг 6-7-иловалари) ҳамда муқобил ичимлик сув манбалари (шy жумладан, ташиб келтириладиган ичимлик суви) билан барқарор таъминлаш.

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Мирзаев, мутасадди идоралар, ташкилотлар, корхоналар

2

Ўтган иситиш мавсумида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, аҳолини ва ижтимоий соҳа объектлари электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик таъминоти билан кафолатланган таъминоти бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Қаршиев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев), туман электр тармоқлари корхонаси (Ш.Шоназаров)

3

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан боғлиқ бўлган, нефт газ конденсатлари, нефт маҳсулотлари, суюлтирилган газ, кўмир, кўмир брикети, туз ва бошқа юкларни узлуксиз ташилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев)

4

Аҳолини суюлтирилган газ таъминотининг ойма ой таъминланиши графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев)

5

2019 йилнинг 1 октябрига қадар тугаллаш муддати билан иқтисодиёт соҳаларига техник тузни ёетказиш бўйича жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), идоралар ва ташкилотлар

6.

Табиий газ етказиб бериш танқис ҳудудларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудлардаги газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктларини реконструкция қилиш ва фойдаланиш бўйича манзилли чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев)

7

Маҳаллий газдан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулотда ҳолатларни олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев), туман ИИБ (М.Болтаев)

8

Уй-жойлар, кўчалар ва кўчаларда кичик ирригация тармоғини таъмирлаш ва тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги

9

Куз-қиш мавсумида газни етказиб беришдаги чекловлар 2019/2020 йилларда камайтирилиши лозим бўлган газни етказиб бериш ҳажмларини улгуржи истеъмолчилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев)

10

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил
1 апрелгача газ ўчирилиш эҳтимоли бўлган ва табиий газ билан таъминлаш кафолатланмаган истеъмолчилар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев), туман тиббиёт бирлашмаси (Ў.Мўминов), халқ таълими бўлими (Н.Мамадиёров), мактабгача таълим бўлими (Н.Қорақулова)

11

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида энергияни истеъмол қилишнинг максимал юкланиш соатларида электр энергияни дифференциаллаштирилган истеъмол бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), туман электр тармоқлари корхонаси (Ш.Шоназаров)

12

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқларидан ўчириш мумкин бўлмаган, тоифаланган ва ўта муҳим объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев), туман электр тармоқлари корхонаси (Ш.Шоназаров)

II. 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика комплексини барқаpop ишлашини таъминлаш бўйича

чора-тадбирларни амалга ошириш

13

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2019 йил октябр ойидан 2020 йил апрел ойигача ойма-ой етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев)

14

Аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш (мазкур қарорнинг
6-иловаси)

2019 йил

1 декабргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), идоралар, ҳўжалик бирлашмалари, ташкилотлар

15

Туман ҳокими томонидан тасдиқланган, табиий газ етказиб бериш имкони мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларига манзилли рўйхат асосида суюлтирилган газ миқдорини тақсимлаш ва ҳар ойда суюлтирилган газ етказиб бериш.

2019 йил

1 октябрдан

2020 йил

1 апрелгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев)

 

16

Ахолини газ билан таъминлаш мақсадида куз-қиш даврида корхона ва ташкилотлар қозонхоналарини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғи захирасини тайёрлаш. (мазкур қарорнинг 6-7-иловалари).

2019 йил

1 ноябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев), идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар

17

Аҳоли эҳтиёжлари учун ойлар кесимида кўмир ва суюлтирилган газ етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

 

Ҳар ойнинг

10 санасигача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев), идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар

III. 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаши учун кўп хонадонли уй-жой фондини тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

18

Ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва маҳалла кесимида, маҳалла раислари бошчилигида, ширкат раиси, участка нозирлари, маҳаллага бириктирилган солиқ, ДСЭНМ ва ҳар бир коммунал ташкилотлари масъул ходимлари билан, шунингдек, бириктирилган идора ва тижорат банк масъуллари билан биргаликда:

Уй-жой фондини техник жиҳатдан тегишли нормаларга мувофиқ;

Уй-жой биноларини жихозлари ва ускуналарини узлуксиз ишлаши, санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши;

Кўп қаватли биноларни мунтазам текширувдан ўтказиш ва мунтазам эксплуатация қилинишини таъминлаш учун ташкилий чоралар, уй жихозларининг нотўғри ишлаши ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларни бартараф этиш;

Уй-жой мулкдорлари ширкати ҳар бир раисининг фаолиятини тасдиқланган меъзонлар асосида жамоатчиликнинг бевосита иштирокида баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, ҲУЖМШ раислари фаолиятини оптималлаштириш, умумий йиғилишларда муҳокама қилиш, лойиқ бўлмаган рахбарларни алмаштириш ва қайта сайлаш;

ҲУЖМШ нинг танланган ва қайта тайинланган раислари учун махсус таълим муассасаларида касбий ривожлантириш треннинглар ташкил этиш;

ҲУЖМШ раислари хисоботларини доимий равишда аҳоли олдида эшитиш тизимини янада жорий этиш.

Тармоқ жадвалида тасдиқланган граффикка кўра

Туман ҳокимлиги, уй-жой коммунал бўлими, “Ангор ёғдуси” газетаси, тегишли ташкилот, идора ва тижорат банклари раҳбарлари

19

Ҳудудларни такомиллаштиришни ривожлантириш, кўчаларни таъмирлаш ва музнинг шаклланишига йўл қўймаслик учун зарурий моддий-техника ресурсларини харид қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), Ангор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (А.Нормуратов)

20

Коммунал ва ҲУЖМШ ларни тезкор қайта тиклаш ва диспечерлик хизматларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Қаршиев)

21

Бино ва иншоотлар, кўп қаватли уйларнинг ёнғин ҳавфсизлиги техник стандартларига мувофиқлиги бўйича текшириш ўтказиш.

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), ИИБ ЁҲБ ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда

22

Иссиқлик энергиясини олмаётган кўп қаватли уйларнинг умумий миқдорини аниқлаш.

Уларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича чоралар қабул қилиш

2019 йил

10 августдан

2019 йил

1 ноябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Қаршиев)

23

Кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилишини таъминловчи зарурий чораларни ишлаб чиқиш.

Тижорат банклари томонидан жорий йилда реал хизматлар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ҲУЖМШлар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни қўллабувватлаш учун имтиёзли кредитларни ажратишда ёрдам кўрсатиш.

2019 йил

1 ноябргача

Туман ҳокимлиги (С.Жумаев, Ш.Мирзаев), тегишли тижорат банклари

24

Кўп квартирали турар жой фондининг 720 кв.м томини мукаммал ва жорий таъмирлашни бажарилишини таъминлаш (мазкур қарорнинг
5 иловаси)

2019 йил

15 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Қаршиев)

25

ҲУЖМШ жамғармалари маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан кўп қаватли уйларда таъмирлашнинг қуйидаги турларини амалга оширишни таъминлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини (цемент, металл) белгиланган тартибда ажратишни хисобга олган ҳолда:

Кўп квартирали уйларнинг кириш жойларини - 30 та;

болалар майдончаларини қуриш - 3 та;

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Б.Қаршиев), тегишли тижорат банклари

IV. Аҳолини ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

 

 

 

 

26

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий муҳандислик коммуникацияларни ва муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу жумладан;

Сув тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш (Сув ташкилотнинг ўз маблағлари хисобига);

Газ тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ва газ тақсимлаш пунктларини қайта кўриб чиқиш (газ таъминоти ташкилотининг ўз маблағлари хисобига);

Электр тармоқлари ва трансформаторларни мукаммал ва жорий таъмирлаш (электр ташкилотнинг ўз маблағлари хисобидан)

2019 йил

1 октябргача

 

2019 йил

1 октябргача

2019 йил

1 октябргача

 

2019 йил

1 октябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев),

Сувоқова ишлаб чиқариш корхонаси (Н.Игамбердиев), Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими (Ў.Жумаев), электр тармоқлари корхонаси (Ш.Шоназаров)

V. Ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш

27

Ижтимоий соҳа объектларида мавжуд бўлган бинолар ва иншоотларни, меъёрий қоидаларга асосан ва санитария гигиена талабларини хисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар, хусусан, ҳожатхоналарни таъмирлашни ўз ичига оладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Шунингдек зарур қурилиш материаллари (руброид, битум, шифер, ойна ва бошқалар) ушбу муассасалар харажатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида (4 илова)

Тармоқ жадвалида тасдиқланган граффикка

кўра

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), туман халқ таълими бўлими (Н.Мамадиёров), мактабгача таълим бўлими (Н.Қорақулова), касб-ҳунар коллежлари, маданият бўлими (Ж.Ўрозов)

28

Табиий газ танқис ҳудудларда жойлашган ижтимоий соҳа объектларидаги газда ишлайдиган қозонларни кўмирга мослаштириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ёки янги қозонларга алмаштириш, ойма-ой кўмир етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқиш

2019 йил

10 августгача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), молия бўлими (О.Мамаюсупов), туман халқ таълими бўлими (Н.Мамадиёров), мактабгача таълим бўлими (Н.Қорақулова), касб-ҳунар коллежлари, маданият бўлими (Ж.Ўрозов)

29

Ишлаб чиқаришга бўлган эхтиёжни хисобга олган ҳолда ижтимоий объектлар учун сертификатланган иситиш қозонларини етказиб бериш.

2019 йил

10 авгусгтдан бошлаб

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), туман халқ таълими бўлими (Н.Мамадиёров), мактабгача таълим бўлими (Н.Қорақулова), касб-ҳунар коллежлари, маданият бўлими (Ж.Ўрозов)

30

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг қозонхона жиҳозларини мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш.

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), халқ таълими бўлими (Н.Мамадиёров), мактабгача таълим бўлими (Н.Қорақулова), касб-ҳунар коллежлари, маданият бўлими (Ж.Ўрозов)

31

Мактабгача таълим муассасалари, мактабларни куз-қиш мавсумида ишлашга тайёргарлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), халқ таълими бўлими (Н.Мамадиёров), мактабгача таълим бўлими (Н.Қорақулова), касб-ҳунар коллежлари, маданият бўлими (Ж.Ўрозов)

32

Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида иситиш тизимини ва қозонхоналарни тиклаш

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), халқ таълими бўлими (Н.Мамадиёров), мактабгача таълим бўлими (Н.Қорақулова)

33

Тиббиёт бирлашмасида 2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумида ишлашга тайёргарлаш ишларини якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), тиббиёт бирлашмаси (Ў.Мўминов)

34

Белгиланган муддатда кўмирда ишлайдиган қозонлар манзилли дастурга асосан кўмир етказиб беришни таъминлаш

2019 йил

1 ноябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), халқ таълими бўлими (Н.Мамадиёров), мактабгача таълим бўлими (Н.Қорақулова), касб-ҳунар коллежлари, маданият бўлими (Ж.Ўрозов)

35

Ижтимоий соҳа объектларида мукаммал ва жорий таъмирланган объектларни 2019-2020 йиллар кузиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш

2019 йил

1 сентябргача

Туман ҳокимлиги (Ш.Мирзаев), халқ таълими бўлими (Н.Мамадиёров), мактабгача таълим бўлими (Н.Қорақулова), касб-ҳунар коллежлари, маданият бўлими (Ж.Ўрозов)

VI. Чора-тадбирлар бажарилишини мониторинг қилиш

36

Туман комиссияси томонидан туманнинг иқтисодиёт тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини муҳокама қилиб бориш.

2019 йил

10 августдан ҳар

ўн кунда

Туман ҳокимлиги

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “____ __________даги

__________-сонли қарорига

2-илова

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни барқарор ишлашини таъминлаш бўйича мукаммал таъмирлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

 

Т/р

Марказий қозонхона (дона)

Маҳаллий қозонхоналар (дона)

Қозонлар (дона)

Иссиқлик тармоқлари

(км)

Сув тармоқлари (км)

Газ тармоқлари (км)

Электр линиясн (км)

ТП

(дона)

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

жами

шу жумладан мукаммал тамирлаш

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

408,2

0,1

65,9

 

1123,8

103,4

271,0

26,0

 

                                             

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “____” __________даги

__________-сонли қарорига

3-илова

 

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарнн барқарор ишлашини таъминлаш бўйича жорий таъмирлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

 

Т/р

Марказий қозонхона (дона)

Маҳаллий

қозонхоналар (дона)

Қозонлар (дона)

Иссиқлик тармоқлари

(км)

Сув тармоқ-лари (км)

Газ тармоқлари

(км)

Электр линияси

(км)

ТП

(дона)

жами

шу жумладан жорий тамирлаш

жами

шу жумладан жорий тамирлаш

жами

шу жумладан жорий тамирлаш

жами

шу жумладан жорий тамирлаш

Иссиқлик тармоқларини изоляциялаш (км)

жами

шу жумладан жорий тамирлаш

жами

шу жумладан жорий тамирлаш

жами

шу жумладан жорий тамнрлаш

жами

шу жумладан жорий тамнрлаш

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

408.2

0.3

78

78

1123,8

969,1

271,0

223,0

                                         

                                              

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “____ __________даги

__________-сонли қарорига

4-илова

 

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг барқарор

ишлашини таъмирлаш учун капитал ва жорий таъмирлаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

 

Капитал таъмирлаш

Жорий таъмирлаш

Мактаблар (дона)

Мехрибонлик уйлари ва махсус мактаб интернатлар (дона)

Болалар

боғчалари (дона)

Касалхоналар

(дона)

«Мурувват» ва «Саховат» ногиронлар учун интернат уйларн

(дона)

Мусиқа ва санъат мактаблари (дона)

Мактаб-лар

(дона)

Мактаб

ойна-ларини

алмаш-тириш

(кв.м)

Мехрн-бонлнк уйларн ва махсус мактаб интер-натлар (дона)

Болалар

боғчаларн

(дона)

Касалхо-налар

(дона)

«Мурув-ват» ва

«Саховат»

ногирон-лар

учун

интернат

уйларн

(дона)

Мусиқа ва санъат мактаб-лари (дона)

 

жамн

шундан

жамн

шундан

жамн

шундан

жамн

шундан

жамн

шундан

жамн

шундан

 

1

43

 

1

 

16

 

15

 

 

 

1

 

8

 

 

2

 

 

 

 

                                           

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “____” __________даги

__________-сонли қарорига

5-илова

 

 

2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумида кўп қаватли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш

 

 

шундан, таъмир-ланадиган уйлар сони

шу жумладан, иш турлари кесимида

Ноқо-нуний қурилма-ларни бузиш (сони)

Лифт-ларни алмаш-тириш ва таъмир-лаш

Шунлан:

Том

қисмини таъмирлаш (минг кв.м)

Кириш йўлагини таъмирлаш ва жихозлаш

Ички муҳандис-лик тармоқ-ларини таъмир-лаш ва жихозлаш

Уйларни

фасад

қисмини

таъмирлаш

(дона)

Жамн қурилади-ган ва таъмир-ланади-ган болалар майдон-часи сони (дона)

шундан

Иррига-ция

тизиминн

таъмир-лаш

Тратуар-ларни

бетон

қопламаси

билан

таъмирлаш

Уй-жой

ҳудудидаги

ташқи

ёритиш

тизиминн

таъмирлаш

таъмирлаш

Алмаш-тириш

Йўлак-лар

сони

(дона)

Темир эшик-ларни ўрнатиш (кодли қулф билан) (дона)

қуриш

(сони)

таъмир-лаш

(сони)

1

1

720

30

24

0

3

3

3

0

285

830

8

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “____ __________даги

__________-сонли қарорига

6-илова

 

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даври учун кўмир махсулотларини етказиб бериш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

кўмир

жамн

Ижти-моий соҳа

Шундан

Шундан

«Ўзбек-энерго»

АЖ

Аҳоли жами

Шундан:

Биржа

савдо-лари

орқали

ИК

«Қишлоқ қурилиш инвест»

Маданият

бошқармаси

Мактабгача таълим муассасаси

Халқ таълими бошқармаси

Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Соғликни сақлаш бошқармаси

Коллежлар

бошқармаси

кўмир

брикет

кўмир

брикет

кўмир

брикет

кўмир

брикет

кўмир

брикет

кўмир

брикет

кўмир

брикет

кўмир

брикет

1

1961,9

1027

425,0

602,0

0

0

50,0

65,0

285

279,0

0

0

30

78

60,0

180,0

0

934,9

665

269,9

0

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “____ __________даги

__________-сонли қарорига

7-илова

 

 

2019/2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ

етказиб беришга тайёргарлик кўриш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

Туман номи

2019 йил октябр-декабр ва 2020 йил январь-март ойлари учун суюлтирилган газ етказиб бериш режаси

1

Ангор

 

1967,6

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “____ __________даги

__________-сонли қарорига

8-илова

 

 

Туман иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни

мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси

ТАРКИБИ

 

1

У.Турапов

-

Туман ҳокими, комиссия раиси

2

С.Жумаев

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

3

Ш.Мирзаев

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

4

Ж.Чориев

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

5

А.Мардонов

-

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

6

Б.Қаршиев

-

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

7

Н.Мамадиёров

-

Туман халқ таълими бўлими мудири

8

Н.Қорақулова

-

Туман мактабгача таълим бўлими мудираси

9

Ў.Мўминов

-

Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи

10

Лавозимига кўра

-

Касб-ҳунар коллежлари директорлари

11

А.Бердиназаров

-

Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари

12

С.Қўчқоров

-

Туман молия бўлими мудирининг ўринбосари

13

М.Эрданақулов

-

Туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази бош врачи

14

Н.Игамбердиев

-

Вилоят “Сувоқова” Давлат унитар корхонаси Ангор туман филиали бошлиғи

15

Ў.Жумаев

-

Сурхондарё вилояти газ филиали Шеробод туманлараро участкаси Ангор туман бўлими бошлиғи

16

Ш.Шоназаров

-

Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи

17

Ж.Ўрозов

-

Маданият бўлими бошлиғи

18

И.Холхаитов

-

Қарши ёқилғи омборига қарашли Ангор кўмир омбори мудири

 

 

Изох; Комиссия аьзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига тайинланган шахс комиссия аьзоси хисобланади.

Умумий таклифлар

149