ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7627 Центральный банк Республики Узбекистан 12/09/2019 24/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-7627

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил _________даги

___-сон қарорига

ИЛОВА

Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тижорат банкларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, кредит сиёсатларини такомиллаштириш ва молиявий барқарорлигини таъаминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-хдфу-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2001 йил 18 апрелидаги 178-сон, “Уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2002 йил 1 мартдаги 74-сон, “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил

13 майдаги 396-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқилган ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартибини белгилайди.”.

2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини кредитлаш тижорат банклари томонидан, ушбу низомга мувофиқ кредитнинг қайтарилиши, тўловлилиги, таъминланганлиги, муддатлилиги

ва ажратиладиган кредитлардан мақсадли фойдаланиш шартларига риоя этиб, хатарларни ҳар томонлама баҳолаш, таъминот қийматини ва кредит тарихини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.”.

3. 9-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кафолатлари.”.

4. 13-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“17. Қарз олувчига ажратилган кредитлар Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (рўйхат рақами 773-17,

2004 йил 13 август) асосан тегишли баланс ҳисобварақларда ҳисобга олинади.”.

6. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18. Берилган кредитлар бўйича кредит ходимининг фармойишига кўра муддатли мажбуриятномалар расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (рўйхат рақами 773-17,

2004 йил 13 август) асосан тегишли балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинади.

Кредитни қайтариш муддатлари, пул оқимининг келиб тушиш истиқболига қараб, бир неча босқичда қоплашни кўзда тутувчи жадвал шаклида тақдим этилиши мумкин.

Кредитни қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг депозит ҳисобрақамларида пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, кредит муддати ўтган ссудалар ҳисобрақами орқали ундириб олишга тақдим этилади, у бўйича муддатли мажбуриятномалар эса 2-картотекага жойлаштирилади ва календар навбати тартибида қайтарилади. Бунда, биринчи навбатда, кредитнинг асосий қарз суммаси ундириб олинади.

Ширкатнинг жамғарма ҳисобварағидаги маблағлар олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга тўғридан-тўғри йўналтирилади.”.

7. 22-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

“Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кафолатлари билан ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик вужудга келганда, мазкур қарздорлик туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кафолатларига асосан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланади.”

8. 23-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи-олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кафолат хатлари таъминоти асосида берилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик юзага келганда ва кредит шартномасига илова қилинган сўндириш графигига амал қилинмаганда, тижорат банки уч иш куни ичида туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларини ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганлиги тўғрисида хат билан тегишли хужжатларни илова қилинган ҳолда хабардор қилади.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ширкатнинг қарздорлик суммасини банкда алоҳида ҳар бир ширкат учун очилган 29801 ҳисобварағига (мижозлар билан ҳисоб-китоблар) ўтказиб беради.

29801 ҳисобварағига туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларидан тушган маблағлардан фақат ширкатларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш учун фойдаланилади.”.

Умумий таклифлар

123