ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
762 Зааминский Центр содействия занятости 28/09/2018 14/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Квота лойиха
ID-762

http://cli.lex.uz/ld/irs/doc/1721128

“___” ______ 2018 йил _____-сон Зомин шаҳар

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси асосида, Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомга асосан Зомин туман корхона ва ташкилотларда 2019 йил мобайнида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига, “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомга асосан, 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 10 фоиз миқдоригача, (шу жумладан, ногиронлар учун 3 фоиз) жами 148 та квота иш ўринлари белгилаш иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги Низомга асосан ги Низомнинг 9-бандига мувофиқ, корхона ва ташкилотларда жорий йилда ишга жойлаштириб бўлинган шахслар иш ўринлари 2019 йил учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилашда ҳисобга олинсин.

Шу жумладан:

- ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 7 фоиз (54 киши);

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 10 фоиз (54 киши);

- сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 7 фоиз (9 киши);

- ногиронлар учун 3 фоиз (6 киши);

- пенсияолди ёшидаги шахслар учун 7 фоиз (9 киши);

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, 7 фоиз (13 киши);

- одам савдоси қурбонлари учун 7 фоиз (3 киши)

3. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ бўлиши керак.

4. Иш ўринлари захирага қўйиладиган ҳар бир корхона, ташкилот ва муаасасаларда касблар ва лавозимлар рўйхати келтириб ўтилсин.

5. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.

5,1. Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда туман бандликка кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинсин. Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман бандликка кўмаклашиш марказига Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этилсин.

7. Ушбу қарор ижросини бажармаган ташкилот ва муассаса раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилади.

8. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

9. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган тақдирда сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.

10. туман бандликка кўмаклашиш маркази бир хафта муддатда ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган ташкилот ва муассаса раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

11. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Жўраев ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи О.Алимқуловлар зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Абдуғаниев

Умумий таклифлар

676