ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7618 Хокимият Канимехского района 09/09/2019 24/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
“Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2020 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида”
ID-7618

“ЛОЙИҲА”

                                  

Конимех туман ҳокимининг

ҚАРОРИ

 

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2020 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида”

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил
24 майдаги ПҚ-3001 сонли қарори,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-Қ сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосан

 

                                      Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сонидан 9937 кишини ташкил этадиган 4 фоиз миқдорида, шу жумладан;

ногиронлар учун 3,9 фоиз – 18 киши;

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун, 4,9 фоизи – 21киши;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун  43,1 фоиз – 203 киши;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун  фоиз 29,9 – 138 киши;

ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар учун 5,4 фоиз – 26 киши;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 2,8 фоиз – 13 киши;

одам савдоси қурбонлари учун 2,6 фоиз – 12 киши;

бошқа тоифалар учун шу ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари учун кичик ёшли болалари булган ишламаётган аёллар тоифалари учун 7,1 фоиз 38 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни 18-моддаси 3-қисмига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2020 йилнинг бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи, 2020 йилнинг 10 октябр санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми
75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Аҳоли Бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Б.Медеуов)га, беш кун муддатда мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказилишини ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

6. Ушбу қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси З.Шукурова зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарор кучга кирган кундан этиборан туман ҳокимининг 27.10.2018 йилдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги  690-Қ  сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисблансин.

 9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Расулов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                          М.Эгамкулов

                  Конимех туман хокимининг   
                  "_____" __________ 2019 йилдаги  
                  ____________ - сонли қарорига  
                  1-илова    
  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2020 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида”
т\р Корхона ташкилотлар номи Ишловчилар сони Банд килинадиган иш ўринлари жами: шу жумладан: ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари
ногиронлар учун ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар учун жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун одам савдоси қурбонлари учун
Кичик ёшли болалари булган ишламаётган аёллар учун
Ишловчилар сони 100 ва ундан ортиқ кишини ташкил қиладиган корхона ташкилотлар: 
1 НКМКга карашли РУ-5 Кон бошкармаси 4820 241 2 10 100 100 10   9 10
2 "QIZILQUM FOSFORIT KOMPLEKSI" MChJ 1293 64     34 30        
3 Конимех тумани Тиббиёт бирлашмаси 620 31   5 16 2 1 1 1 5
4 Конимех тумани Ободонлаштириш бошқармаси  128 6     1 1 1 1 1 1
5 Конимех тумани Йўллардан фойдаланиш Давлат унитар корхонаси 105 5 1 1 1 1 1      
  Жами: 6966 347 3 16 152 134 13 2 11 16
Ишловчилар сони 20 кишигача ва 100 та кишигача бўлган корхона ташкилотлар: 
6 Конимех тумани Давлат Ўрмон хўжалиги  83 4 1       1 1   1
7 Конимех туман Хокимлиги 34 1 1              
8 Конимех тумани ДСЭНМ  43 2     2          
9 Маданият бўлими 34 1 1              
10 АТ Агробанк филиали  26 1               1
11 4-сон Болалар ва мусиқа саънат мактаби 44 2 1   1          
12 Конимех тумани ДСИ 33 1     1          
13 Конимех туман хокимлиги Молия булими 22 1     1          
14 Ветеринария булими 23 1         1      
15 Халқ таълим бўлими  46 2 1       1      
16 №1 мактаб 51 2     2          
17 №2 мактаб 135 6     4   2      
18 №3 мактаб 28 1     1          
19 №4 мактаб 25 1     1          
20 №5 мактаб 38 2     1         1
21 №6 мактаб 33 1     1          
22 №7 мактаб 48 2     1   1      
23 №8 мактаб 51 2     1         1
24 №9 мактаб 50 2     1         1
25 №10 мактаб 50 2     1         1
26 №11 мактаб 47 2     1         1
27 №12 мактаб 46 2     1         1
28 №14 мактаб 35 1     1          
29 №15 мактаб 33 1     1          
30 №16 мактаб 116 5     3   1     1
31 №18 мактаб 31 1     1          
32 №19 мактаб 37 2     1         1
33 №20 мактаб 25 1     1          
34 №21 мактаб 30 1     1          
35 №22 мактаб 40 2   1 1          
36 №23 мактаб 31 1     1          
37 №25 мактаб 36 2     1         1
38 №26 мактаб 44 2     1         1
39 №27 мактаб 36 1     1          
40 №28 мактаб 81 4     2         2
41 №32 мактаб 23 1     1          
42 №33 мактаб 28 1     1          
43 №34 мактаб 24 1     1          
44 №35 мактаб 22 1     1          
45 №37 мактаб 36 1     1          
46 №38 мактаб 27 1     1          
47 №39 мактаб 35 1     1          
48 №40 мактаб 26 1     1          
49 №41 мактаб 38 2     1         1
50 1-сонли "Акмарал" МТМ 29 1               1
51 2-сонли "Олтин калит" МТМ 33 1               1
52 3-сонли "Салтанат" МТМ 30 1               1
53 8-сонли "Парвоз" МТМ 28 1               1
54 9-сонли "Булдиршин" МТМ 26 1               1
55 11-сонли "Гунча" МТМ 28 1               1
56 БУСМ -8 42 2     2          
57 "KONIMEX-SARJAL-QOSAY" MChJ 86 4 1 1     1 1    
58 "YANGIKAZGAN-NURLI-DIYOR" MChJ 116 5 1     1 1 1 1  
59 "SARIBEL-SUR-QORAKUL" MChJ 95 4 1 1     1 1    
60 "ELTAY-KUMUSH SUR-MASKANI" MChJ 60 3 1     1   1    
61 "KALMURATQAZGAN-CHORVADORLAR-MAKONI" MChJ 26 1 1              
62 "QUSHQUDUQ-DUSTLIK-KUMUSH-SURI" MChJ 43 2 1         1    
63 "KONIMEXTEX" MChJ 25 1     1          
64 "GUJUMLI WATER" MChJ 25 1     1          
65 "QORAKUL-UCHTEPA-SUR" MChJ 116 5 1 1 1 1 1      
66 "КАHИМЕХ-ОБОД" МЧЖ 70 3   1       1   1
67 "KANIMEX-EKSPRESS" MChJ 35 1         1      
68 "MANZUR-TEKS" MChJ 29 1         1      
69 "NAVOIY SANOAT KONTEX EKSPERTIZA" MChJ 27 1           1    
70 "QIZILQUM POLIPROPILEN" MChJ 68 3 1     1   1    
71 "KARMANA ALFA GAZ SERVICE" MChJ 24 1           1    
72 "AYGERIM ALMAGUL" хусусий корхонаси 36 1           1    
73 "КАHИМЕХ-СУР" Шуъба корхонаси 25 1 1              
74 "KANIMEX DELTA" ХК 25 1 1              
  Жами: 2971 122 15 5 51 4 13 11 1 22
  Ҳаммаси: 9937 469 18 21 203 138 26 13 12 38
                       
  Конимех туман Аҳоли Бандлигига кумаклашиш маркази директори           Б.Медеуов    
  Бажарди: А.Абдуллаев                    

Умумий таклифлар

190