ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7611 Хокимият Кизирикского района 09/09/2019 24/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қизириқ туманида туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-7611

Қизириқ туманида туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг
27-монддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг
27-монддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низоми раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман халқ таълими бўлими мудири ҳамда тумандаги барча умумтаълим мактаблари директорларига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ҳамда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилсин.

4. Умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиниши учун масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига қамраб олиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш топширилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Тумани ҳокими                                                         О.Мухаммадиев

Умумий таклифлар

200