ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7578 Хокимият Тайлакского района 11/09/2019 27/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тойлоқ туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7578

Тойлоқ туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда

қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб, Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга хар бир ходим учун 12 ой давомида хар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2-баробари миқдорида хақ тўлаш” тўғрисидаги таклифларни инобатга олиб

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.”Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий мухофазага мухтож,  иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Туман ҳудудида жойлашган, ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2020 йилда ижтимоий химояга мухтож, иш топишда қийналадиган меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойлари энг кам миқдори, корхона, муассаса ва ташкилотлар ходимларининг иловадаги рўйхати бўйича ўртача сонидан (7526 нафардан) 384 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида

шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 33,3 фоиз (128 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 54,1 фоиз (208 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 3,1 фоиз (12 киши);

ногиронлар учун 2,8 фоиз (8 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун 2,6 фоиз (10 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар 2,6 фоиз (10 киши);

одам савдоси қурбонлари учун 2,8 фоиз (8 киши). 

2.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги №965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига илова Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига илова Низомга асосан ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

Шу жумладан:

-ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз  ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

-умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг профессионал тайёргарлигига  мос бўлган иш ўринлари;

-ногирон бўлган шахслар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтқазилган ва иходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобига олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариши имконини берадиган иш ўринлари;

-пенсияолди ёшидаги шахслар учун -  уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

-жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарга , малакага эга бўлмаган  шахслар учун – махсус малака талаб қилмайдиган иш ўринлари;

-ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари , одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари ҳамда юқорида кўрсатилган барча тоифалар учун мос шароитлар яратилиши лозим.

4. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М.Гадоев), Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан, субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этганлигини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламлари”га мансуб шахсларни квоталанган сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга хар бир ходим учун 12 ой давомида хар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2-баробари миқдорида хақ тўлаб бериш вазифаси юклатилсин.

5. Туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (М.Гадоев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

6.Туман ҳокимнинг 2018 йил 28 сентябрдаги 1741-Қ-сонли қарори 2019 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини таъминласинлар.

8. Қарор матни ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9.Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Хўжамуродов хамда Ахоли Бандлигига кўмаклашиш маркази директори зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Б.Бабоназаров

Умумий таклифлар

99