ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7539 Хокимият Шахрисабзского города 07/09/2019 22/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳаловат” ва “Тонг юлдузи” кўчаларини ва у ерда истиқомат қилувчи аҳолини тўлиғича “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинига ўтказиш тўғрисида
ID-7539

“Лойиҳа”

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР КЕНГАШИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” сентябрь _______ Шаҳрисабз шаҳар

Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳаловат” ва “Тонг юлдузи” кўчаларини ва

у ерда истиқомат қилувчи аҳолини тўлиғича “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинига ўтказиш тўғрисида

Шаҳрисабз шаҳар, “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2019 йил 18 апрелдаги №04/06-сонли талабномаси муҳокамасидан келиб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳаловат” ва “Тонг юлдузи” кўчалари ва у ерда истиқомат қилувчи аҳоли фуқароларнинг талаби асосида тўлиғича “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини таркибига ўтказилсин.

2. “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “Ҳаловат” ва “Тонг юлдузи” кўчаларидаги ҳонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилсин ва ушбу маълумотлар шаҳар статистика бўлими ва мутасадди ташкилотларга тақдим этилсин.

3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Бўриев зиммасига юклатилсин.

4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Кенгаш раиси Т.Каримов

Умумий таклифлар

136