ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
752 Хокимият Пайарыкского района 28/09/2018 14/10/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ҳақида”ги қарори тўғрисида
ID-752

ЛОЙИҲА

 

ПАЙАРИҚ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2018 йил “___” сентябрь           №_____-қ                              Пайариқ тумани

 

 

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ҳақида”ги қарори тўғрисида

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори, бу борада Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ-сонли қарорлари ижросини ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

         ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

         1.Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 485-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли қарори ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

         2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

3. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар 1-илова*га мувофиқ тасдиқлансин. Комплекс чора-тадбирларда:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фонди инфратузилмасини барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилсин:

б) асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси (кейинги ўринларда вилоят комиссияси деб аталади) таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғликни сақлаш муассасалари ва ижтимоий соҳанинг бошқа обьектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойларда ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

бошқарма, корхона ва ташкилотлар бўйича – вилоят ҳокимининг ўринбосарларига тегишли комплекслар томонидан:

туманнинг ҳар бир ҳудуди, тумани (шаҳри) бўйича корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда туман =окимлиги томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг муфассал тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

 

4.Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Тошпулатов) иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комиссияни ташкил этсин.

 

5.Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман ҳокимлиги ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига шахсий масъулият юклансин.

 

6.Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тошпулатов:

туманда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар худудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

Назорат натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.

Пайариқ электр тармоқлари корхонаси (Н.Галабоев) Челак электр тармоқлари корхонаси (О.Хошимов), 5-сонли туманлараро участкаси Пайариқ ҳудуди (И.Қодиров), 5-сонли туманлараро участкаси Челак ҳудуди (С.Акбутаев), “Темирйўлёнилғитаъмин” БЁОХ (Ф.Хусаинов) раҳбарлари билан биргаликда 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойнинг ўзига чиқиб аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

 

7.Пайариқ электр тармоқлари корхонаси (Н.Галабоев) Челак электр тармоқлари корхонаси (О.Хошимов), 5-сонли туманлараро участкаси Пайариқ ҳудуди (И.Қодиров), 5-сонли туманлараро участкаси Челак ҳудуди (С.Акбутаев), “Темирйўлёнилғитаъмин” БЁОХ (Ф.Хусаинов) раҳбарлари асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

 

8.Туман ҳокимининг ўринбосари И.Ыщшмуродов ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини жойларнинг ўзига чиқиб ташкил этсин.

 

9.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Сулаймонов, Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (Б.Ғайбуллаев), билан биргаликда 2018 йил 1 августгача бўлган муддатда:

2017/2018 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида туман бўйича аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб 2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотлариинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифлар киритсин.

 

10.Туман ҳокимлиги молия бўлими (К.Худайкулов) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат кескин бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

 

11.Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Қ.Избосаров) жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

 

12.Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

               

          13.Туман ҳокимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”
2017 йил 15 июлдаги 1592-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

14.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Н.Сулаймонов, И.Қўшмуродов, Ш.Тошпулатов) зиммасига юклансин.

 

 

Туман ҳокими                                                           А.Жўраев

Умумий таклифлар

641