ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7513 Агентство информации и массовых коммуникаций при Администрации Президенте Республики Узбекистан 07/09/2019 23/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори
ID-7513

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

1. 2019 йил 14 июн куни Бишкек шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукуматлари ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агенлиги халқаро шартнома бажарилишига масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб – таомилларини бажарганлиги ва ушбу халқаро шартноманинг бажарилишига масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

Умумий таклифлар

385