ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7498 Хокимият Наманганского района 06/09/2019 21/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий мухофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-7498

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2020 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 

                                                                             Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2020 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар
ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша   олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони 395 нафарини ташкил этадиган 10,0 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун 3,1 фоиз (121 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронлар ишга жойлашиш бўйича талаб
10 та бўлганлиги сабабли, келгусида 111 та иш ўринни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд этиб қўйилсин);

‎‎умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 3,5 фоиз (140 киши);

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота- оналар учун 1,3 фоиз (50,5 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,6 фоиз (25 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,4 фоиз (17,5 киши);  ‎

‎‎‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралар қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1,0 фоиз (39 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,05 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман  Бандликка кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (С.Жўраев) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Мазкур қарор “Истиқлол” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ахмадалиев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими в.б.                                                              С.Мўминов

 

Туман ҳокимининг

2019 йил ____ сентябрдаги

____ сонли қарорига

1-илова

 

 

 

 

Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби

 

Комиссия раиси:

1.

А.Ахмадалиев

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

 

Комиссия раисининг ўринбосари:

2.

С.Жўраев

-

Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори

 

Комиссия аъзолари:

3.

Т.Сиддиқова

-

Туман ҳокимининнг ўринбосари

 

4.

А.Холиқов

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби

 

5.

Д.Исақов

-

Туман Халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

 

6.

А.Мавланов

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш жойлардан бўшатилган шахсларда ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари ўринбосари

 

 

Комиссия котиби:

7.

Х.Мустафоқулов

-

Туман бандликка кўмаклашиш марказининг Ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

Туман ҳокимининг

биринчи ўринбосари                                                                                                    А.Ахмадалиев

                        Наманган туман ҳокимининг 2019 йил "__" "_______" даги                                                                                                                                                                                                                                         №__-сонли қарорига                                                                                          2-илова       
                             
                             
                                       
                                       
                                       
Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати      
       
Т.Р Корхона ва ташкилот номи Жами ишловчилар сони Яратилиши лозим бўлган иш ўрни сони Шу жумладан    
Ногиронлар учун учун (3фоиз) Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота ва оналар учун Пенсияолди ёшидаги шахслар учун Сафарбарплик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан  муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилоган шахслар учун Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралари қўлланилишидан озод қилинган  шахслар учун  Ижтимоий химояга мухтож шахсларни бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун    
   
   
   
   
   
Сони Фоизи Сони Фоизи Сони Фоизи Сони Фоизи Сони Фоизи Сони Фоизи Сони Фоизи    
1 Наманган туман Тиббиёт бирлашмаси 1955 195,5 58,0 3,0 65,0 3,3 26 1,3 15 0,8 12,0 0,6 19 1,0 0,5 0,03    
2 Ободонлаштириш бошкармаси 198 20,0 6,0 3,0 4,0 2,0 2,5 1,3 1,0 0,5 1,0 0,5 4,5 2,3 1,0 0,5    
3 Наманган туман ЙФУК 67 7,0 2 3,0 3,0 4,5 0,5 0,7 0 0,0 0 0,0 1,5 2,2 0 0    
4 Бешкапа болалар санаторияси 142 14,0 4,5 3,2 4,5 3,2 1,5 1,1 2 1,4 0,5 0,4 1,0 0,7 0 0    
5 Туман Ветенария бўлими 21 2,0 0,5 2,4 1 4,8 0,5 2,4 0 0,0 0 0,0 0,0 0,0 0 0    
6 Наманган Тола текстиль МЧЖ 335 33,5 10,0 3,0 14,0 4,2 4 1,2 1,5 0,4 0,5 0,1 3 0,9 0,5 0,15    
7 Асрор Текстил МЧЖ 97 9,5 3,0 3,1 4,5 4,6 2,0 2,1 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0    
8 1-сонли мактаб 71 7,0 2,5 3,5 3,0 4,2 0,5 0,7 0,5 0,7 0 0,0 0,5 0,7 0 0    
9 4-сонли мактаб  30 3,0 1 3,3 1,5 5,0 0,5 1,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0    
10 5-сонли мактаб 48 5,0 1,5 3,1 2,0 4,2 0,0 0,0 1 2,1 0 0,0 0,5 1,0 0 0    
11 6-сонли мактаб 29 3,0 1,0 3,4 1,0 3,4 0,5 1,7 0 0,0 0 0,0 0,5 1,7 0 0    
12 9-сонли мактаб 37 3,5 1 2,7 1,5 4,1 0,5 1,4 0,5 1,4 0 0,0 0,0 0,0 0 0    
13 11-сонли мактаб 35 3,5 1 2,9 0,5 1,4 1 2,9 0 0,0 0,5 1,4 0,5 1,4 0 0    
14 12-сонли мактаб 53 5,5 1,5 2,8 2,5 4,7 0,5 0,9 0 0,0 0 0,0 1 1,9 0 0    
15 13-сонли мактаб 52 5,0 1,5 2,9 2 3,8 0 0,0 0,5 1,0 0 0,0 1 1,9 0 0    
16 14-сонли мактаб 98 10 3 3,1 4,0 4,1 1 1,0 1 1,0 0 0,0 1,0 1,0 0 0    
17 17-сонли мактаб 102 10,0 3,5 3,4 4,5 4,4 1,5 1,5 0 0,0 0 0,0 0,5 0,5 0 0    
18 19-сонли мактаб 58 6,0 2,0 3,4 2 3,4 1,0 1,7 0,5 0,9 0,5 0,9 0 0,0 0 0    
19 20-сонли мактаб 76 8,0 2,5 3,3 2,5 3,3 2,0 2,6 0 0,0 1 1,3 0 0,0 0 0    
20 21-сонли мактаб 51 5,0 1,5 2,9 2 3,9 1,0 2,0 0 0,0 0 0,0 0,5 1,0 0 0    
21 22-сонли мактаб 108 11,0 3,5 3,2 4 3,7 1,0 0,9 1 0,9 0,5 0,5 1,0 0,9 0 0    
22 26-сонли мактаб 92 9,0 3 3,3 4,5 4,9 0,5 0,5 0 0,0 0 0,0 1,0 1,1 0 0    
23 29-сонли мактаб 43 4,0 1,5 3,5 1 2,3 0,5 1,2 0 0,0 0 0,0 1,0 2,3 0 0    
24 40-сонли мактаб 24 2,5 1 4,2 0,5 2,1 0,5 2,1 0 0,0 0,5 2,1 0 0,0 0 0    
25 42-сонли мактаб 43 4,0 1,5 3,5 1,5 3,5 0,0 0,0 0 0,0 0,5 1,2 0,5 1,2 0 0    
26 Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 85 8,5 3 3,5 3,5 4,1 1,0 1,2 0,5 0,6 0 0,0 0,5 0,6 0 0    
  Жами 3950 395,0 121 3,1 140 3,5 50,5 1,3 25 0,6 17,5 0,4 39 1,0 2 0,05    
                                       
                                       
    Наманган туман хокимининг биринчи ўринбосари               А.Ахмадалиев          
                                       
    Наманган туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори                С.Жўраев          
                                       

Умумий таклифлар

248