ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7492 Министерство финансов Республики Узбекистан 16/09/2019 01/10/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7492

Республика аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, сифатсиз, сертификатланмаган ва контрафакт алкоголь маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик, алкоголь маҳсулотларини чакана сотишнинг белгиланган талабларига сўзсиз риоя қилиниши устидан назорат қилишни кучайтириш ҳамда алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини бериш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси мавжуд юридик шахслар товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг миқдоридан қатъий назар қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтади ҳамда виртуал касса, онлайн назорат-касса машиналари, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари, алкоголь маҳсулотини маркалаш ва кузатиш ахборот тизимидан, шунингдек электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланади.

3. Ушбу қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали мурожаат қилади.

4. Белгилансинки, мазкур қарорда тасдиқланган алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқидан марҳум этилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади ҳамда айбдор ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади), Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳамда давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи барча тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини;

Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган низом ва қоидаларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК Инспекция ва Агентлик билан биргаликда:

алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш бўйича давлат хизматларини ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

7. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

8. Агентлик:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши фаолияти устидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича низом талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
                       Президенти                                                          Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “___” ________ қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

  1. Ушбу Низом юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини (кейинги ўринларда рухсат гувоҳномаси деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
  2. Рухсат гувоҳномаси ариза берувчига сўровномада кўрсатилган муддатга, лекин кўпи билан беш йил муддатга берилади.
  3. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш (умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш) қоидаларига риоя этмасдан, рухсат гувоҳномасини олмасдан ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда маҳаллий йиғим суммасини тўламасдан алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш қатъиян тақиқланади.
  4. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши рухсат гувоҳномаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

 

2-боб. Рухсат гувоҳномаси олиш учун қўйиладиган талаблар

 

  1. Рухсат гувоҳномаси олиш учун алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун турғун савдо шохобчаси:

таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича икки юз метр радиусдан ортиқ масофада жойлашган;

ўзиники ёки ижарага олинган, алоҳида кириладиган ва шаҳарларда камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда – алоҳида савдо секцияси бўлган объектларда;

жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатлари ёнида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудларида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, шунингдек аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларда жойлашмаган;

умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонларида жойлашган бўлиши шарт.

  1. Рухсат гувоҳномаси олиш учун умумий овқатланиш корхонаси:

таълим, спорт ва диний муассасалар ҳудудларида, жамоат транспорти бекатларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида жойлашмаган;

ўзиники ёки ижарага олинган, алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли овқатланиш майдонига ҳамда камида 15 та ўринга, шунингдек омборхоналарга ва асбоб-ускуналарга эга бўлган бўлиши шарт.

  1. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи турғун савдо шохобчаси ва умумий овқатланиш корхонаси алкоголь маҳсулотини маркалаш ва кузатиш ахборот тизимидан, шунингдек электрон ҳисоб-фактурадан фойдаланган, виртуал касса, онлайн назорат-касса машиналари, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан жиҳозланган, ёнғинга қарши, санитария нормалари ва қоидаларига, шунингдек алкоголь маҳсулотларини сақлаш қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим.

 

3-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

 

  1. Ариза берувчилар рухсат гувоҳномаларни олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
  2. Ариза берувчи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

  1. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

  1. Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
  2. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.

  1. Рухсат гувоҳномасини бериш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
  2. Ариза берувчи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб 10 дақиқа ичида уни тегишли хулосалар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда қурилиш бўлимлари деб аталади) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларига (кейинги ўринларда кадастр органлари деб аталади) юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда қурилиш бўлимлари ва кадастр органларига юборилади.

  1. Давлат хизматлари марказлари, қурилиш бўлимлари ва кадастр органлари ўртасидаги ахборот алмашинуви ЭРИ мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
  2. Қурилиш бўлимлари ва кадастр органлари сўровнома тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш (умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш) имконияти мавжудлигини ўрганади ва рухсат гувоҳномаси бериш учун хулосани ёки аниқ асосларини ва қонун ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рад жавобини электрон тизим орқали Давлат хизматлари марказига юборади.
  3. Ариза берувчига рад жавобини юбориш учун мазкур низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган талаблар бажарилмаслиги асос бўлади.

Хулоса бериш масаласини такроран кўриб чиқишда кадастр органлари
ва қурилиш бўлимлари томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.

Хулоса беришни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

  1. Қурилиш бўлимлари ва кадастр органларининг хулосалари ижобий бўлган тақдирда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат гувоҳномаси ЯИДХП орқали электрон шаклда автоматик тарзда расмийлаштирилади ва тасдиқланади.
  2. Рухсат гувоҳномаси тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясига (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш (умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш) билан шуғулланувчи ташкилотлар реестрини юритиш ҳамда давлат солиқ инспекциясига маълумот учун юборилади.
  3. Давлат хизматлари маркази ходими тасдиқланган рухсат гувоҳномасини 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Бунда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ўзи келиб мурожаат қилганда унинг сўровига асосан QR-код қўйилган рухсат гувоҳномасини электрон кўринишда ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этилиши мумкин.

 

4-боб. Рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби

 

  1. Ариза берувчи рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, шунингдек рухсат гувоҳномасини бекор қилиш ҳамда тўхтатиб туриш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши мумкин.
  2. Корхонанинг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, қўшиб олиш, қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Давлат хизматлари марказига рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун мурожаат қилинганда сўровномадаги маълумотлар асосида Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тизимга тегишли ўзгартириш киритади, алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш (умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш) манзили ўзгарган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда қайта расмийлаштирилган рухсат гувоҳномаси тизимда автоматик шаклланиб, Инспекцияга ва Давлат хизматлари марказига юборилади.

Рухсат гувоҳномасига эга бўлган аризачилар алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш (умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш) манзили ўзгарган ҳолларда Давлат хизматлари марказларига ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида белгиланган тартибда берилади.

Бунда эски манзил бўйича берилган рухсат гувоҳномасида қолган муддатлар янги шаклдаги рухсат гувоҳномасига қўшилади.

  1. Давлат хизматлари маркази ушбу Низомда белгиланган тартибда ариза берувчини хабардор қилади ва рухсат гувоҳномасини ариза берувчига тақдим этади.

Бунда рухсат гувоҳномаси қайта расмийлаштирилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

  1. Давлат хизматлари марказига рухсат гувоҳномасини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш учун мурожаат қилинганда сўровнома тизимда автоматик шаклланиб, тизим орқали Инспекцияга, Давлат хизматлари марказига ҳамда тегишли давлат солиқ инспекцияларига юборилади.
  2. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришга доир мурожаат юзасидан Давлат хизматлари маркази томонидан тегишли сўровнома тўлдирилиб, тизимга киритилади.
  3. Автоматик тарзда янги шаклдаги рухсат гувоҳномаси Давлат хизматлари маркази ёки аризачига (ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда), шунингдек Инспекция ҳамда давлат солиқ инспекциясига юборилади.

 

5-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим ва маҳаллий йиғимни ундириш тартиби

 

  1. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим (кейинги ўринларда йиғим деб аталади) қуйидагича:

ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида;

ариза берувчи ўзи Давлат хизматлари марказига бориб мурожаат қилганда йиғим суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади.

  1. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда келиб тушган пул маблағлари:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда келиб тушган пул маблағлари:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

  1. Рухсат гувоҳномаси олингандан сўнг юридик шахслар томонидан маҳаллий йиғимлар Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳар ойда амалга оширилади.

 

6-боб. Рухсат гувоҳномасини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тартиби

 

  1. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш (умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш) қоидалари бузилганлиги аниқланган ҳолларда:

давлат солиқ инспекцияси томонидан – маҳаллий йиғимлар ўз вақтида тўланмаган, виртуал касса, онлайн назорат-касса машиналари, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан жиҳозланмаган ёки фойдаланилмаган, алкоголь маҳсулотини маркалаш ва кузатиш ахборот тизимидан ва (ёки) электрон ҳисоб-фактурадан фойдаланилмаган;

давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан-санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинмаган;

ички ишлар бошқармаси томонидан – криминоген вазиятларда ёки ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилганда;

ёнғин хавфсизлиги бўлими фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан - ёнғин хавфсизлигини таъминланмаган, ёнғинлар келиб чиқишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқланганда рухсат гувоҳномасини ўн кунгача бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида хабарномани электрон тизим орқали Давлат хизматлари марказига юборади.

  1. Давлат хизматлари маркази ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича давлат органларидан хабарнома келиб тушгандан сўнг барча иштирокчиларни рухсат гувоҳномасининг тўхтатиб турилганлиги тўғрисида электрон тизим орқали хабардор қилади.
  2. Юридик шахс томонидан алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш қоидалари мунтазам равишда ёхуд бир марта қўпол равишда бузилган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда рухсат гувоҳномасининг амал қилиши суд тартибида тўхтатилиши мумкин.

 

6-боб. Якунловчи қоидалар

 

  1. Давлат хизматлари марказлари, Инспекция, қурилиш бўлимлари ва кадастр органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
  2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
  3. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
  4. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

 

Алкоголь маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини

берадиган рухсат гувоҳномасини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

Алкоголь маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

 

1. Хоҳишига кўра

 

2. Мурожаат қилинганда

     

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

 

Сўровномани ваколатли органга, кадастр органига ва қурилиш бўлимига юбориш.

 

1. 10 дақиқа ичида

2. Автоматик тарзда

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Кадастр органи
ва Қурилиш бўлими

 

1. Корхоналар томонидан алкоголь маҳсулотларни сотиш имкони мавжудлигини ўрганиш.
    2. Х
улоса ижобий деб топилганда, автоматик тарзда Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим миқдори кўрсатилган ҳолда хабарнома (инвойс) электрон шаклда Давлат хизматлари марказига юбориш.

 

3 иш куни ичида

     
             

4-босқич

 

ЯИДХП

 

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат гувоҳномаси тасдиқланади.

 

Автоматик тарзда

     
             

5-босқич

 

1. Давлат хизматлари

маркази

 

2. ЯИДХП

 

1. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат гувоҳномасини ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

2. Ўзи келиб мурожаат қилганда рухсат гувоҳномасини ариза берувчига электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиш.

 

10 дақиқа ичида

     

 

 

 

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

 

Алкоголь маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

 

2. СТИР:

 

3. Юридик манзили:

 

4. Телефон рақами:

 

5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

6. Мурожаатнинг мақсади:

Янги гувоҳнома олиш

 

Рухсат гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш

 

Гувоҳномани қайта расмийлаштириш:

корхонани номи ўзгарганда;

жойлашганн жойи (почта манзили) ўзгарганда;

корхонани қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда;

қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилганда;

Бекор қилиш

 

Тўхтатиб туриш

 

II. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш объекти тўғрисида маълумот (янги гувоҳнома олишда):

  1. Объектнинг манзили:

 

  1. Гувоҳнома амал қилиши учун сўралаётган муддат:

 

 

 

 

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

1721128 (1)

 
  1721128 (1)

 

 

 

 

 

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган 
РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ


___________________________________________________________________га

(ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган юридик шахснинг тўлиқ номи)

алкоголь маҳсулотлар билан чакана савдо қилишнинг белгиланган талабларига жавоб берадиган ________________________________ манзилида жойлашган турғун савдо шохобчаси орқали 20___йил “___ _____________” дан 20___йил “___ _____________” гача алкоголь маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи берилди.

 

Объектнинг манзили:_____________________________________________

Юридик шахснинг почта манзили:__________________________________

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):__________

Гувоҳнома берилган сана:___ _________________20___йил

 

Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, пастки чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

 

Ушбу гувоҳнома эгаси ўз фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларларга қатъий риоя қилиши талаб этилади.

 

 

http://www.trip-o-nation.com/images/ton/qr.jpg

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “___” ________ қарорига

2-ИЛОВА

 

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш

ҚОИДАЛАРИ

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш тартиби ва шартларини белгилайди.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қиладиган ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотадиган юридик шахслар мазкур Қоидалар билан тартибга солинмайдиган масалалар юзасидан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қилиш қоидаларига амал қилади.

2. Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш билан фақат алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини (кейинги ўринларда рухсат гувоҳномаси деб аталади) олган юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

3. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қиладиган ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш билан шуғулланадиган юридик шахслардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ ундирилади.

 

II. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш шартлари

4. Алкоголь маҳсулотлари билан фақат шаҳарларда — алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголь маҳсулотларини сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан онлайн назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган турғун савдо шохобчасида чакана савдо қилиш мумкин.

Турғун савдо шохобчаси:

таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида икки юз метр масофада бўлиши;

жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатлари ёнида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудларида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг ошхоналарида, шунингдек аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган ҳудудларда жойлашмаслиги керак.

5. Умумий овқатланиш корхоналари алкоголли маҳсулотни сотишни фақат онлайн назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, ёнғинга қарши, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлган омборхоналарга ва асбоб-ускуналарга эга бўлган ўзининг ёки ижарага олинган умумий овқатланиш объекти мавжуд бўлганда амалга оширадилар. Бунда умумий овқатланиш объектлари таълим, спорт ва диний муассасалар ҳудудларида, жамоат транспорти бекатларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида жойлашмаган бўлиши керак.

6. Алкоголь маҳсулотлари сотиладиган жойларда уни йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилган бўлиши шарт.

 

III. Алкоголь маҳсулотларини чакана тармоқларда сотиш ва сақлаш тартиби

7. Сифатига кўра стандартларнинг мажбурий талабларига ва техник шартларга мувофиқ бўлган, белгиланган намунадаги акциз маркаси билан маркаланган алкоголь маҳсулотлари сотилиши керак.

8. Мувофиқлик сертификати харидорнинг биринчи талаби бўйича сотувчи томонидан тақдим этилиши керак.

9. Алкоголь маҳсулотларини, шу жумладан импорт алкоголь маҳсулотларини сотувчи маҳсулотларнинг ҳар бир номи бўйича тайёрловчи ёки етказиб берувчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳамда сертификатнинг ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш рақамлари, амал қилиш муддати ва уни берган орган кўрсатилган ҳолда маҳсулотнинг ҳар бир номи бўйича мувофиқлик сертификати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган товар-транспорт ҳужжатларига эга бўлиши керак.

10. Алкоголь маҳсулотлари маҳсулотнинг тегишли турига қўйиладиган норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳолда сақланиши керак.

Оғзи пўстлоқ тиқин билан маҳкамланган алкоголли маҳсулот солинган шишалар тиқиннинг қуриб қолмаслиги ва ҳаво кирмаслиги учун омборхоналарда ётиқ ҳолатда, бошқача тарзда тиқинланган шишалар эса тик ҳолатда сақланади.

11. Алкоголли ичимликлар савдо залига қўйилишидан олдин сотувчи (ходим) ташқи белгиларига қараб уларнинг сифатини текшириб кўриши шарт.

12. Харидор томонидан камчиликлари бўлган алкоголь маҳсулотлари харид қилинган тақдирда сотувчи харидор талабига кўра уларни зарур сифатга эга бўлган товарга алмаштириб беришга ёки, агар мазкур камчиликлар товарнинг яроқлилик муддати доирасида аниқланган бўлса, харидор тўлаган суммани унга қайтариб беришга мажбурдир.

 

IV. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш тақиқланадиган шартлар

13. Алкоголь маҳсулотларини сотиш тақиқланади:

савдо автоматлари орқали;

болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортиментига кирувчи бошқа товарларни имитация қилувчи (шуларга ўхшатиб ишланган бўлса);

савдо қилинаётган жойларда йигирма ёшга тўлмаган шахсларга уни сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаган ҳолларда;

алкоголь маҳсулотларининг тарасида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон соғлиғига зарарли таъсир қилиши тўғрисида матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаган ҳолларда.

йигирма ёшга тўлмаган шахсларга;

мувофиқлик сертификатисиз;

яроқлилик муддати ўтиб кетган ҳолда;

акциз маркалари билан маркаланмаган (пиводан ташқари) ёки қалбаки акциз маркалари билан маркаланган ҳолда;

ишлаб чиқарган корхонани аниқлаш имконини берадиган даражада аниқ маркаланмаган ҳолда;

уни ишлаб чиқаришга лицензияси бўлмаган мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилганда;

алкоголли маҳсулотни етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки божхона орқали тартибга солиш, қоидаларни, савдо белгиларидан ва фирма номларидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган қоидаларни, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузган ҳолда уни амалга оширган етказиб берувчидан сотиб олинганда;

санитария нормаларига ва алкоголь маҳсулотларини сақлаш ва сотиш қоидаларига мувофиқ бўлмаган хона ва жойларда;

таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада жойлашган савдо корхоналарида;

жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатлари ёнида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудларида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг ошхоналарида, шунингдек аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган ҳудудларда жойлашган савдо корхоналарида;

этикеткаларсиз, ифлос (ички ёки ташқи томони), синган (оғзи учган, ёрилган), тиқини шикастланган, умумий кўриниши тиниқ бўлмаган, чет нарсалар аралашган, чўкиндили шишаларда (винолар тўпламидан ташқари) сотиш тақиқланади.

алкоголь маҳсулотларига (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархдан паст нархлар бўйича.

14. Алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилаётган сотувчи йигирма ёшдан кичикроқ кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулот сотишни рад этиши шарт.

 

 

V. Ушбу Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

15. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима солинади, ушбу юридик шахсларнинг тегишли ходимлари эса белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган савдо қилиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Белгиланган яроқлилик муддати доирасида камчиликлари бўлган алкоголли ичимликлар сотиш оқибатида истеъмолчининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши керак.

 

 

Умумий таклифлар

111