ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7489 Агентство информации и массовых коммуникаций при Администрации Президенте Республики Узбекистан 07/09/2019 21/09/2019 1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
«АХБОРОТ-КУТУБХОНА АЪЛОЧИСИ» КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-7489

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«АХБОРОТ-КУТУБХОНА АЪЛОЧИСИ»

кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4354-сон қарори  ижросини таъминлаш, шунингдек, ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишда  муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрлар тайёрлаш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.

2. Қуйидагилар:

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида низом
1-иловага мувофиқ;

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2- ва 3-иловаларга мувофиқ;

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишонига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг буюртмасига биноан, «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.

4. «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишонини ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ ҳаражатларни Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

  Бош вазири                                                   А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 
2019 йил ___  ______даги

____-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ

1. Ушбу Низом «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан мамлакатимизда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишда муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлашда фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига ҳар йили 10 мартга қадар тақдим этадилар.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари номзодлар бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ҳар йили 10 апрелга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига (кейинги ўринларда Миллий кутубхона деб аталади) тақдим этадилар.

6. Республиканинг бошқа вазирлик ва идоралари, ташкилотлар ҳамда   муассасалар ахборот-кутубхона соҳаси вакилларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 10 апрелга қадар Миллий кутубхонага тақдим этадилар.

Миллий кутубхона номзодлар бўйича таклифларни саралаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) тақдим этади.

7. Кўкрак нишонига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 майга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

8. Агентликнинг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 10 майга қадар чиқарилади.

9. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 21 май «Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни» арафасида Агентлик директори (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали равишда топширилади.

10. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

11. Кўкрак нишони, истисно тариқасида, республикамизда ахборот-кутубхона тизимини такомиллаштиришга қаратилган замонавий технологияларни, дастурий таъминотларни жорий қилишда катта ҳисса қўшиб келаётган ёшларга, соҳа мутахассисларига, шунингдек, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фахрий ходимларнинг юбилей ва таваллуд кунлари муносабати билан Агентлик буйруғига асосан алоҳида муддатларда ҳам топширилиши мумкин.

12. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

13. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

14. Агентлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

«Ахборот-кутубхона аълочиси»  кўкрак нишони
тўғрисидаги
низомга  ИЛОВА

 

«Ахборот-кутубхона аълочиси»  кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ___  ______даги

____-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ

 

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони диаметри
44,0 миллиметрли саккиз ўткир қирра шаклда бўлиб, унинг марказий қисмида 30 миллиметр бўлган қалин чизиқ билан ҳошияланган айлана атрофида 13 та қизил рангли тошлар билан безатилган.  Кўкрак нишони мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд юқори қисмида айлана тарзида бир қаторда баландлиги 2 миллиметр бўлган «AXBOROT-KUTUBXONA A‘LOCНISI» ёзуви, нишоннинг олд пастки қисмида «O‘ZBEKISTON» ёзуви жойлашган.

Кўкрак нишонининг марказий қисмида очиқ ҳолда тасвирланган китоб варақлари акс эттирилган. Китоб варақларининг марказида Ҳумо қушининг бош қисми тасвирланган. Ҳумо қушининг қанотлари китоб тасвири билан уйғунлашган. Ҳумо қушининг орқа томонидан қуёш нур сочган тарзда акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг орқа томонида қавариқ айлана марказининг биринчи қаторида «AXBOROT-KUTUBXONA», иккинчи қаторда «SOHASIDAGI FIDOKORONA», учинчи қаторда «MEHNATLARI UCHUN» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони илгакчалар ва халқача ёрдамида тўғри тўтрбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни 26,0 миллиметр, бўйи 40,0 миллиметр. Қадағич эни
2
6 миллиметрли кўк рангдаги шойи лента билан қопланган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

                                                                                                  Олди томони                                                                                   Орқа томони

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___  ______даги

____-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ

 «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «AXBOROT-KUTUBXONA», иккинчи сатрда «A‘LOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «ko‘krak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан
6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган. 

Ёзувлар тўқ кўк рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган. 

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган. 

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан
8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун
«№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

«GUVOНNOMA» сўзидан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti» иккинчи сатрда «Administratsiyasi huzuridagi» учунчи сатрда «Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar» тўртинчи сатрда «agentligi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrug‘iga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган. 

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «AXBOROT-KUTUBXONA», иккинчи сатрда «A‘LOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «ko‘krak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган. 

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, «Direktor» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.

 

Олди томони

Орқа томони