ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7484 Хокимият Дустликского района 06/09/2019 23/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-7484

Лойиҳа

ДЎСТЛИК ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

“_____” сентябрь 2019 йил ______ -сонли Дўстлик шаҳри

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-4407-сонлива вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги 314-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги

ПҚ-4407-сон ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги 314-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мазкур қарор билан:

а)Туманиқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашгатайёрлаш бўйичақуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

туманиқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 0,2 км ичимлик сув қувурива 40,38 км электр тармоқларини, шунингдек, 8дона трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технолигик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йилларкуз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) 0,05 км иссиқлик тармоғи ва0,05 км иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш, 0,5 км ичимлик сув қувури, 32,6 км электр тармоқлари, шунингдек, 105 дона трансформатор подстациясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) 2 та болалар боғчаси жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари

4-иловага мувофиқ;

д) 8 та кўп квартирали уйларда 3,4 минг кв.м том қисмини, 21 дона кириш жойларни, шу жумладан 8 та уйда ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек, 21 дона темир эшиклар ўрнатиш, 8 та уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш, 52 та ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, 8та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 1,5 минг кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 1220 тонна ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 600 тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 620 тонна кўмир маҳсулотлари ғамлашни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш параметрлари6-иловага мувофиқ;

ж) аҳолига 527,2 тонна ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига суюлтирилган газ етказиб беришпараметрлари 7-иловага мувофиқ;

з)туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани

2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврига туман комиссияси (кейинги ўринларда – туман комиссияси) таркиби8-иловага мувофиқ;

3. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-

2

қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

тумандагибарча корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, туман иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йилларкуз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

4. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари:

Тумандаги ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун маъсул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли туман корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

6. “Туман электр тармоқлари корхонаси” (А.Тинчликов), туман газ таъминоти (Х.Яхшиликов) куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

7. “Туман электр тармоқлари корхонаси” (А.Тинчликов), туман газ таъминоти (Х.Яхшиликов), туман “Кўмир омбори” асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотларини барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

8. Туман ҳокимининг ўринбосари(Н.Сахатов) жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш,уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

3

9. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат бўлими (Б.Сафаров)ларбилан биргаликда2019 йил 1 сентябргача:

2018-2019 қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2019-2020 қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларни зарур тарзда сақланиши учун маъсул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

10. Туман Молия бўлими (А.Латифов) туман комиссиясининг ҳулосасига кўра зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни топиш чораларини кўрсин.

11.Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Бойқулов) туманиқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда туман комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.

12. Туман ҳокимлиги юристи Д.Тошмуродов ва “Дўстлик ҳаёти” газетаси (Б.Қораев)лар:

мазкур қарор ҳокимликнинг расмий веб-сайтига ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

13. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 13 августдаги 1138-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Б.Бойқулов, Ш.Хайдаров, Н.Сахатовлар зиммасига юклансин.

15. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими У.Узаков

4

Умумий таклифлар

256