ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
7466 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 06/09/2019 21/09/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 29 августдаги ПФ-5794-сон Фармони)
ID-7466

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 29 августдаги ПФ-5794-сон Фармони)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 29 августдаги ПФ-5794-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошидаги «йиғимнинг 1,0 фоизи» сўзлари «йиғим суммасининг 83 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 29 августдаги ПФ-5794-сон Фармони) қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

тр

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом

 

 

 

3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

импорт дори воситалари (дори субстанциялари бундан мустасно) ва тиббиёт буюмларини «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштиришда божхона расмийлаштируви учун йиғимнинг 1,0 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган 25 млн АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютадаги маблағлар;

халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

импорт дори воситалари (дори субстанциялари бундан мустасно) ва тиббиёт буюмларини «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштиришда божхона расмийлаштируви учун йиғим суммасининг 83 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган 25 млн АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютадаги маблағлар;

халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2019  йил 
29 августдаги ПФ-5794-сонли Фармонига илованинг 3-бандига асосан ўзгартириш киритилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                                                               А. Шадманов

Умумий таклифлар

137